Бир йигит касал булиб ётарди. Рухи танани тарк этибди. Савоб ишлари куплиги боис жаннатий булибди. Бир фаришта келиб мен билан уч кадам ташлаб юрсанг жаннатни курасан дебди. Бир кадам ташлабди. Йиги овози келибди. -Бу сенинг дустинг сени уйлиб уч кун аза тутади дебди фаришта. Йигит дустини дуо килиб яна бир кадам ташлабди. Унданда баландрок йиги овози келибди. -Бу аёлинг йиги овози. У сени кирк кун уйлаб аза тутади. Йигит аёлини хам дуо килиб энди кадам ташламокчи булиб турганида дунёни ларзага келтиргувчи нола келибди. -Бу сени онанг ула улгунича йиглаб сени эслайди. Агар яна бир кадам ташласанг жаннатга борасан, ортга кайтсанг бундай имкон кейин булмаслиги мумкин Нима булса булар жаннатда онамни нолаларини эшитиб бемалол юролмайман деб йигит ортга кайтибди. Йигит кузини очиб, устида онасини йиглаб утирганини курибди.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1