Қизнинг тили ʺаяʺ деб чиқади. Кўчадаги болалар сумкани тўлдириб келаётган отасининг ёнига чопиббориб, ʺдадаʺ деб эркаланганда унинг хам ʺдадаʺ дегиси келар, лекинкимнинг ёнига чопишини билмасди.Мушфиқ она ота йўқлигини билдирмасликка уриниб, қизига хамоналик, хам оталик қилди. Ўгай отабарибир ўгайлигига боради, деб қизини ўйлаб, турмушга чикмади.Она-бола доим бирга. Она кизиданолдин уйқудан уйғониб нонуштатайёрлар: иккита пиёла, иккита ликоб, иккита қошиқ дастурхон устига қўяр ва нонушта тайёр бўлганда қизни охиста уйғотар, кизэса эркаланиб, онасининг буйнига осиларди.- Асалим, нонушта тайёр, дастурхонга мархамат. - Хўп бўлади, ойижон. Қизалоқ юз-қўлини ювиб келиб онасининг қаршисигаэмас, ёнига утирарди.У эсини танигандан бери шу холат хар кунитакрорланади. Бир куни нима бўлди-ю қиз онасиданолдинроқ уйғонади. Қараса, онаси хамон уйқуда. Етти яшар кизча онаниСуюнтиришни истаб, ўзи нонушта тайёрлашга тушди. Одатдагидек дастурхонгаиккита пиёла, иккита ликоб, иккитақошиқ қўйиб, онасини уйғотгани ётоқхонага кирди. Куш уяасида кўрганини қилади деганларидек, онасини охиста уйғота бошлади.- Нонушта тайёр, дастурхонга мархамат.Онаси уйғонмади. - Ойи, нонушта тайёр, дастурхонга мархамат. Она хамон уйқуда. Қиз эса хафсала билан эринмай: - Асалим, нонушта тайёр . . . - деб такрорларди. Она қимирламай осуда ухлар, бола эса йиғламсираб: - Ойижон, туринг, мен ўзим чой дамлаб қўйдим. Ойижон, илтимос, уйғонинг, - деб ялинишга ўтди. Сўнгра зорланиб йиғлашга тушди. Селдек кўз ёшлар она юзини юва бошлади. - Ойижон, кўзингизни очинг. Ялинаман, менга бир қаранг. Агар сизни хафа қилган бўлсам, кечиринг. Энди эркаланмайман, ёмонлик қилмайман, хамма айтганингизни сўзсиз бажараман. Қиз жажжи қўли билан онасининг нурли юзини сийпалаб, унинг теппасида узоқ ўтирди. Она эса кўзини юмганча жим ётарди. Қиз ён қўшнисини чақириб чиқди. Катта ёшли жувон ёш қўшнисининг жони узилганини пайқаб, қизни бағрига босди. У қизга нима дейишни, қандай тушинтиришни билмасдан унсиз йиғлай бошлади. ʺОнанг ўлди, энди уйғонмайди, мехри- бонинг мангу уйқуга кетибдиʺ, дегани тили бормади. Эртасига махалла эркаклари аёлни тобутга солиб ховлидан олиб чиқиб кетишди. Бегона эркакларнинг онаси ётган уйга кираётганини кўрган қиз аввалига хайрон бўлди. ʺУ уйда онам бор, кирманглар!ʺ - деб уларнинг йўлини тўсди. Кимдир ʺсабр қил, қизимʺ, деса, кимдир ʺбечора етимчаʺ, деди. Шундан бери қизни хеч ким нонуштага уйғотмай қўйган. Шундан бери қиз ʺойижонʺ дейишни қумсагани қумсаган . . . ! ! !
Она бу Мехр чашмаси.
Она бу Куёш парчаси.
Она бу Дунё бекаси.
Она бу Жаннат эгаси.
ОНАНГ булса ЖАННАТИНГ
ОТАНГ булса ДАВЛАТИНГ.
БОЛАНГ булса ТОЖТАХТИНГ.
ШУЛАР бари сени БАХТИНГ!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6