___________
_____Тўйхонада келин билан куёв баҳтиёр, орзулар билан ўтиришарди. Даврада эса куёвни онаси чиқиб ўйнарди. Таниш билиш, эл-юрт, қариндошлар чиқиб куёвни онасига қистир, қистир қилар, онани бугунги тантана билан қутларди. Ҳаммани назарида турарди она. Онаҳон ярим соатларча ўйнади. Бу ҳолат келинга ёқмади шекилли секин куёвни қулоғига шивирлади. Онангизни даврадан чиқазиб юборинг, ҳали даврага чиқиб ўйнайдиган дугоналарим кўп, деди. Куёв мийиғида бир кулиб қўйди ва ўрнидан туриб даврага чиқди. Ҳамманинг ҳаёлига онасини қутлагани чиқди деган ўй-ҳаёл келди. Лекин Куёв тўғри созандаларни олдига бориб микрафонни олди, ашула тўҳтади. Куёв тўйхонага келганларга қарата::
___ОНАМ КИМГА КЕРАК..? -деди. Тўйга келганлар куёвни бу сўзидан карахт бўлишди. Ҳаммалари бир бирига қарашар, куёв эса яна:
___ОНАМ КИМГА КЕРАК..? -деди. Ҳамма таажжубда, куёвни бу ҳаракатини тушунишмасди. Наҳотки ўз онасини шунақа қилса, дейишарди. У ёқда эса келин мийиғида кулиб, ҳозирдан айтганимниқиляптилар, демак кейин ҳам чизиғимдан чиқмас эканлар, деб қувонарди. Куёв эса яна,:
___ОНАМ КИМГА КЕРАК, деб учинчи марта такрорлади. Ҳамма жим қотиб қолган, куёвнинг бу ишига нимадир дейишга сўз топишолмасди. Онаизорни юзларига кўзидан чиққан ёш юмаларди. Ўғлини бу сўзи юрагига ханжардек ботарди. Шунда куёв:
___ОНАМ МЕНГА КЕРАК, - деди ҳамда қўлидаги никоҳ узукни ерга отди ва келинга қараб:
___УЧ ТАЛОҚСАН, деб онасини даврадан олиб чиқиб кетди. Атрофдагилар ва келинни яқинлари нима бўлганини тушунмасдилар. Келин тамон куёвни ёқасидан олди, шунда:
___ТЎХТАНГЛАР-деб келинни дадаси келди. Куёв қайнотасига ҳаммасини айтди. Қайнотаси бироз ўйланиб:
___КУЁВ, СИЗДЕК ЙИГИТГА ҚИЗИМНИ БЕРГАНИМ УЧУН ЎЗИМДАН ФАҲРЛАНАМАН, лекин ШУНДАЙ ҚИЗ ЎСТИРИБ, ТАРБИЯ БЕРГАНИМ УЧУН ЎЗИМДАН НАФРАТЛАНАМАН, - деди ва даврадан чиқиб кетди...ツНеВиДиМкА ツ ツ ПаРен ツ ツ AnGrEn sIti
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев