“Пахтакор" академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини "Брентфорд" клубида давом эттиради.
Клублар ўртасидаги келишувга мувофиқ у 30 июнга қадар "Брентфорд"да ижара асосида ўйнайди. Ушбу муддатдан кейин эса Англия клуби Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўринбоев "Пахтакор"да 17 ёшга тўлмасдан ўз дебютини ўтказган ва ўз ёш тоифасида терма жамоа аъзоси саналади.
Бу жуда яхши хабар. Ўз даврида Англия премьер лигаси ёндирган Манье ва ҳозир “Ливерпуль”нинг юраги бўлган Муҳаммад Салоҳлар ўз ватанларида оламшумул хайрия ва бунёдкорлик ишларини амалга оширишган.
Гапнинг лўндаси биргина футболчининг даромади Екатеринбургда кўча фарроши бўлиб, юртига пул жўнатаётган 500 нафар муҳожирникидан ортиқ бўлади.
17 ёшли Ўринбоевнинг АПЛ клуби билан шартнома имзолаши ёшларимизга мотивация бериши керак. “Пахтакор”дан Москва армиячилари сафига сув текинга кетган Аббос Файзуллаевнинг нархи бир мавсумнинг ўзидаёқ 4 млн. доллардан ошгани тинимсиз меҳнат қилган истеъдодлар ҳар жойда қадрланишининг исботидир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1