
___Халол қаттиқ нон яхши.
___Вафосиз қалам қошдан,
___Ёрсиз ўтган он яхши.
___Хасад қилма хавас қил,
___Ёмон сўздан тийгин тил.
___Қалби қаролардан бил,
___Ерда унмас дон яхши.
___Қўлингда бўлса хунар,
___Насибанг осон унар.
___Ютугингдан қувонар,
___Битта мехрибон яхши.
___Сафар юрсанг гар узоқ ,
___Дўстинг тожик ё қозоқ ,
___Ришта боғлаб махкамроқ ,
___Юргани карвон яхши.
___Етимларни урганлар,
___Жигардан юз бурганлар.
___Шайтонни дўст билганлар,
___Сизлардан ит хам яхши.
___Ким қондошга отса тош,
___Ёрилгай қовоғу қош.
___Тўкмасликка томчи ёш,
___Осойиш даврон яхши.
___Қор кетиб келар бахор,
___Хар умрнинг сўнги бор.
___Барчамиз бир гунохкор
___Тавбаю-пушмон яхши.
___Бўлсин десанг йўлим оқ ,
___Чин инсон бўл, халол, пок.
___Қиёматда бор сўроқ ,
___Унутма Иймон яхши...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6