
___Нонга зор амаллаб кунин кўрса ҳам,
___Хаттоки майибу мажруҳ бўлса ҳам,
___Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон.
___Кўнгилнинг тўрида меҳру оқибат,
___Оқибат бор жойда бордир барокат,
___Топгани бўлади бахту-саодат,
___Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон.
___Чўчитмас тунлари чақмоқ қалдироқ
___Дил уйи ёруғдир ёнмаса чироқ
___Қасрмас балки у кулбадир бироқ
___Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон.
___Қизларига мерос ор-номус иффат
___Ўғиллар ўсишар Алпомиш келбат
___Йўқ бунда бекорчи тухмату ғийбат
___Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон.
___Аввало эркакнинг сўзи ўлмасин
___Кераксиз буюмдек хор-зор бўлмасин
___Эркаксиз қолишдан Худо сақласин
___Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон.
___Эркак бор ҳовлининг салобати бор
___Ва бунда асралгай ғурур номус ор
___Ҳар ўткинчи бунга йўлаши душвор
___Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон. . .


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев