--- Мендан кўнгил сўраманг,
--- Бир дунё аламим бор.
--- Гапни чапга бураманг,
--- Тингланг, ҳақ каломим бор.
--- Майли бир гапдан қолдим,
--- Аммо Худога солдим,
--- Ким аслида кимлигин,
--- Баҳонада билволдим.
--- Мунофиқлар, суллоҳлар,
--- Таъмагирлар, олчоқлар.
--- Хайф сизга одамийлик,
--- Қалби сўқир гумроҳлар.
--- Эй бунчаям майдасиз,
--- Бемаза, бефойдасиз.
--- Гўё мен ердаману
--- Юрибсизми ойда сиз?
--- Балки жавоҳирмасдир,
--- Унчаям нодирмасдир.
--- Эй мендаям кўнгил бор,
--- Тошмасдир, темирмасдир?!
--- Йўқ, бунчаям хормасман
--- Меҳрингизга зормасман.
--- Бир жойда ишласак ҳам
--- Сиз каби маккормасман.
--- Айланволиб овсарга,
--- Пахта қўйиб раҳбарга.
--- Тош отасиз, бузғунчи,
--- Юрак деган гавҳарга.
--- Иймон нима? Билмайсиз.
--- Виждон нима? билмайсиз.
--- Инсонман, деб керилманг,
--- Инсон нима, билмайсиз.
--- Ҳеч нарса бўлмагандай,
--- Гапни бураманг энди.
--- Ярамга туз сепгандай,
--- Кўнгил сўраманг энди.
--- Кўнгил сўраб жўрттага.
--- Гап суқасиз ўртага.
--- Ҳаёт фақат бугунмас,
--- Гаплашармиз эртага.
--- Билдим, ожиз эканман,
--- Якка-ёлғиз эканман.
--- Аммо сен ҳам билиб қўй,
--- Мен ҳам Аллох деганман.
--- Мендай ночорлар дардин
--- Худойимга айтади.
--- Жавобини кут барин,
--- Худойимдан қайтади.
--- Шу гапларим дўқ сенга,
--- Бошқа гапим йўқ сенга.
--- Жазойинг ўзинг билан
--- Тухматларинг ўқ сенга.
--- Тиғ санчдинг-ку пайт пойлаб,
--- Кўр бир танангга ўйлаб,
--- Кўнглинг ёришдими айт,
--- Дилимни хуфтон айлаб?
--- Йўқ, пушаймон эмасман,
--- Ҳолим забун, демасман.
--- Кўнглим синдирдинг, аммо
--- Кўнгли ярим эмасман.
--- Эй эси паст, қурама,
--- Қўрқма олмам ўчимни.
--- Келма, кўнгил сўрама,
--- Билолмайсан ичимни
--- Осмонга туфласа ким
--- Шаксиз қайтар юзига.
--- Шудир охирги гапим
--- Ким не қилса, ўзига...

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1