
Эрта тонг ғалаён,
Одамлар ғужғон.
Жанг бошлаб қолибди
Фашистлар туғён.
Одамлар фронт деб
Қиш ишладилар,
Аскарлар бетиним,
Хўп қишладилар.
Ўзбек ҳам қозоқ ҳам,
Ёнма-ён туриб.
Тожик ва қирғизлар
Жавлонлар уриб.
Душманнинг бўғзидан
Бир ушладилар,
Босқинчи рақиблар
Ер тишладилар.
Қон тукда нокаслар,
Болалар сағир.
Қанча очарчилик
Ёндилар бағир.
Аёллар тул бўлиб,
Кутди ёрини.
Бердилар емасдан
Йўғу борини.
Тўрт йилча тизилиб
Аҳвол сўрашди.
Фашизм босқинга
Қарши курашди.
Қанча таллант кетди
Ёш йигит кетди.
Катта йўқотишлар
Оқибат битди.
Минг тўққиз юз қирқ беш,
Бўлишдилар шай.
Ғалаба қилинди
Тўққизинчи май.
Аямай ғазабда
Берлинни босди.
Мағрур қилиб Ватан
Байроғин осди.
Янчиди душманнинг,
Қишлоғу шаҳрин.
Ер билан янчиди
Фашистлар қаҳрин.
Ўзбеклар ва руслар
Бақирди. «Ура...»
Шу кундан порлади
Ёрқин хотира.
Миллатлар бирикиб
Етди муродга.
Дунёда фашистлар
Қолди уятга.
Сен шундай халқсанки
Унутма элим,
Жасорат сенга ёр
Лол қолган тилим.
Хасан, шукур эт,
Аламлар кетмиш.
Ғалаба муборак
Ёши ҳам етмиш.
Миллионлаб одамлар
Ёшларнинг жони.
Армонга айланиб
Тўкилди қони.
Шод бўлсин руҳлари
Кўтаринг билак.
Ҳур халқим барчага
Тинчлик муборак!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3