Предыдущая публикация
«Ливерпуль» ҳимоячиси Виржийл ван Дейк клуб билан шартномасини янгилайди.
Mirror нашри маълумотига кўра, томонлар 6 йиллик шартнома бўйича келишувга эришишган, унга кўра футболчининг маоши миқдори оширилади. 28 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси муддати 2023 йилга қадар тузилган ва унга кўра футболчи ҳафтасига 150 минг фунт миқдорида маош
олади
.
Жорий мавсумда ван Дейк «Ливерпуль» сафида барча турнирлар доирасида 6 ўйинда майдонга тушди ва бир гол уриб, бир голга узатма берди.
Август ойида ван Дейк Чемпионлар лигасининг 2018/19 йилги мавсумининг энг яхши футблчиси деб топилганди. У ФИФА томонидан йилнинг энг яхшиси бўлиш учун номзодлар қаторига ҳам киритилган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев