Предыдущая публикация
"Брест" — яна бир ҳайратланарли ҳолат"
"Брест" - жорий мавсумнинг сюрпризларидан бири. Сўнгги турда жамоа сафарда "Тулуза"ни енгди — 3:0. Параллел ўйинда 3-ўринни эгаллаб турган "Лилл" сўнгги дақиқаларда "Ницца"дан гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқаргани (2:2) жамоага қимматга тушди.
Шу тариқа Лилл 4-ўринга тушди, "Брест" 3-ўринга кўтарилди. Бу эса "Брест" янги мавсумда ўз тарихида илк бор ЕЧЛда гуруҳ босқичидан ўз иштирокини бошлайди, дегани. "Лилл" эса квалификация орқали омадини синаб кўради.
Мавсум сенсациялари "Байер", "Жирона", "Штутгарт", "Астон Вилла" ва "Болоня" сафига "Брест" ҳам қўшилди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1