90+5 дақиқада Алиссон томонидан урилган гол “Ливерпуль”га муҳим ғалабани келтирди
Англия чемпионати 36-туридан ўрин олган “Вест Бромвич” – “Ливерпуль” учрашувида меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Ҳакам томонидан асосий бўлим қўшиб берилган охирги дақиқаларда мерсисайдликлар кипери Алисон Бекер бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба бериб, рақиб дарвозасини ишғол этди ва жамоасига муҳим очколарни келтирди.
Юрген Клопп шогирдлари очколари сонини 63 тага етказиб, кучли тўртликка яқинлашди. 19-поғонадаги “Вест Бромвич” эса аллақачон қуйи дивизионга равона бўлган.
"Вест Бромвич" – "Ливерпуль" 1:2
"Хоторнс"
Голлар: 1:0 – 15 Робсон-Кану, 1:1 – 33 Салоҳ, 1:2 – 90 Алиссон.
"Вест Бромвич" – Жонстон, Бартли, Таунсенд, Аджайи, Ферлонг, Диангана (Мэйтленд-Найлз, 73), Йокушлу (Ливермор, 75), Галлахер, Филлипс, Матеус Перейра, Робсон-Кану (Грант, 82).
"Ливерпуль" – Алиссон, Робертсон, Александер-Арнолд, Уильямс (Вейналдум, 84), Филлипс, Джонс (Шакири, 59), Фабиньо, Салоҳ, Тиаго Алькантара, Мане, Фирмино
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 38