Каталонияликлар харажатга рози...
“Барселона” ёзги трансферлар вақтида жамоа таркибини кучайтириш мақсадида бир қатор янги футболчиларни таклиф этишни режалаштирмоқда. Молиявий вазиятдан келиб чиқиб, каталонияликлар асосан эркин агентга айланадиган машҳур ўйинчиларга эътибор қаратади.
Бироқ, клуб раҳбарияти пул сарфлаб, трансфер ҳуқуқини сотиб олишни истаётган ўйинчилар ҳам бор. Хусусан, “Наполи” шарафини ҳимоя қилиб келаётган сенегаллик марказий ҳимоячи Калиду Кулибали бир неча мавсумдан бери гранд клублар нишонида турибди.
“Барселона” ҳар қандай жамоа ҳимоясини мустаҳкамлашга қодир бўлган Кулибалини олиш учун 50 миллион евро сарфлашга рози.
Бироқ, каталонияликлар уни қўлга киритиш учун “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Ювентус” ва “Ливерпуль” каби қудратли жамоалар рақобатини синдириши керак бўлади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 15
Hujuumga hollandni opkelsa yanagi yilga yoradi uncha munchasini
Grizman dembele coutinyo togrimi
Айрим клублар
Жамони тозалаш Керак
Брайтвут
Раберто
Дембеле
Фирпо
Алба
Пиянич
Бускест
Лангле
Умтити
Пике
Ларга эшигни очилар болди Энди шармадачлик хам эви Билан да бу мавсум Бирон гранд клубни ютмадилар