шуғулланиш тўғрими?
Савол: Мен озиқ-овқат дўконида савдо қиламан. Пештахталарда ҳар хил нарсалар, жумладан, спиртли ичимликлар ҳам бор. Ўзим бу нарсани ичишни ҳаром деб биламан, аммо савдоси-чи?
Жавоб: Бугунги кунда ана шу ичимлик сабабли жуда кўплаб хонадонлар тинчлигини йўқотяпти, топиш-тутишдан барака кўтариляпти, ўғиллар ота-онага оқ бўляпти, фарзандлар келажагига раҳна солиняпти…
Ароқ етказаётган мусибатларни ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди. Ичкилик ичаётганлар нафақат ўз инсонийликларини йўқотишмоқда, балки бошқаларнинг турмуш тарзига ҳам катта салбий таъсир ўтказишмоқда. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни ичганни, сотганни, тайёрлаганни, олдирганни, олиб келганни ва ҳоказоларни бежизга лаънатламаганлар.
Ҳаром нарса билан савдо қилиш мусулмон киши учун ҳаромдир. Ҳаром нарсанинг савдоси ботилдир,
яъни ҳаром нарсани сотган пулига эга ҳисобланмайди. (Мискин, фақирларга бериб юборилади, аммо бу мурувватдан савоб умид қилинмайди). Яъни, бир киши ўн сўмга ароқ сотиб олиб, кейин ўн беш сўмга сотса, фойдаси бўлган беш сўмини эмас, ўн беш сўмнинг ҳаммасини чиқаради. Чунки ҳаромга сарфлаш ҳалол пулни ҳаром қилади.
Ароқ истеъмол қилинадиган жойга борганда, қандай йўл тутиш керак?
Савол: Кўпинча меҳмондорчиликка борсам, дастурхонга ароқ қўйишади. Туриб кетай десам, меҳмонларни ҳам, мезбонларни ҳам хафа қилиб қўяман. Нима қилай?
Жавоб: Аввало, чақирилган жойда номашруъ (шариатга хилоф) ҳолатлар ва нарсаларнинг бўлиши аниқлиги билинса, борилмайди. Агар боргандан сўнг номашруъ нарсалар борлигини кўрса, қодир бўлса, бундан ҳаммани қайтаради, қайтаришга кучи етмаса, чиқиб кетади. Бордию
чиқиб кетишга қодир бўлмаса, илтифот кўрсатмай ўтиради («Нафъул Муфтий»).
Манба: muxlis.uz
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев