қандай?
Савол: Сигарет ва нос чекишнинг ҳукми қандай?
Жавоб: Сигарет ва нос инсоният «кексайиб» топган касалликларидан биридир. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврларида ҳам, саҳобалар ва тобеинлар даврида ҳам сигарет ва нос йўқ эди. «Ўзингизни ҳалокатга ташламанг» (Бақара сураси 195- оят); «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир» (Нисо сураси 29-оят); «Бугун сизларга барча покиза нарсалар ҳалол қилинди» (Моида сураси 5-оят) оятларига асосан, сигарет ва нос чекиш ҳаромдир.
Умму Салама онамиз (розияллоҳу анҳо): «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳар қандай маст қилувчи ва баданни бўшаштирувчи, заифлаштирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан қайтарар эдилар», дейдилар.
Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилган бошқа ҳадисда: «Исломда ўзига ҳам, ўзгага ҳам зарар етказиш йўқ», дейилган. Кашандалик эса, ҳам ўзига зарар, ҳам ўзгаларга.
Тамаки тутунининг таркибида тўрт мингга яқин модда бўлиб, ҳаммаси инсон саломатлигини емирувчи экани тиббий тажрибаларда собит бўлган.
Инсон – Аллоҳнинг мукаммал тарзда яратган махлуқидир. Унинг танасидаги қон томирлари узунлиги бир юз эллик минг кмни ташкил қилади (икки кишининг томирлари бирлаштирилса, Ойга етади). Сигарет қон таркиби ва айланишини бузади, томирларни қотиради. Носнинг зарари ҳам тутунникидан кам эмас.
Ҳар куни ўртача бир қути тамаки чекиш бир ярим соат вақтни олади. Бу ҳисоб бир йилда йигирма уч кунни, ўн олти йилда эса, тўлиқ бир йилни ташкил этади.
Кашанданинг болалари бир йилда саксон-тўқсон қути чеккандек заҳарланади.
Ўртача нархдаги сигарет чекувчи бир йилда бир неча юз минг сўм пулни тутунга айлантиради.
Бир марта тутун пуфлаш атрофни етмиш миллиграмм кукун, йигирма беш миллиграмм карбонооксид билан заҳарлайди.
Тамаки ўраш учун энг сифатли сув қоғозлар ишлатилади. Агар бу қоғозлар китоб босиш учун ишлатилса борми…
Оддий бир қиёс: битта кашанданинг умр бўйи чеккан тамакиси қоғозига уч минг бетлик китоб босиш мумкин.
Хуллас, уларнинг истеъмоли уламоларимиз ижмоига кўра ман қилинган (Мусулмонларнинг «Тақвим китоби»).
Манба: muxlis.uz
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев