оят йўқми?
Савол: Ассалому алайкум, барчамизга қадрдон бўлган Одилхон қори ака. Мен бир жойда ушбу воқеани кўриб, ҳайратга тушдим. Ҳарами шарифнинг очиқ майдонларидан бирида эдим. Tаҳийятул масжид намозини ўқиётган пайтимда тамакининг бадбўй ҳиди мени беҳузур қилди, намоздаги хушу йўқолди... Салом берганимдан сўнг бурилиб қарасам, мисрлик бир киши ўтирган экан. Тамаки сабабидан унинг лаблари қорайиб кетганди. Шунда ўзимга ўзим: “Бироз кутай, сўнг олдига бориб, насиҳат қиламан”, дедим. Лекин тўсатдан бир болакай келиб, ўша кишининг ёнига ўтирди. Улар ўртасида суҳбат бошланди:
– Ассалому алайкум, амаки. Сиз мисрликмисиз?
– Ҳа, мисрликман.
– Шайх Абдулҳамид Кушкни танийсизми?
– Ҳа, танийман.
– Шайх Жодул Ҳақни-чи?
– Ҳа, уни ҳам танийман.
– Шайх Муҳаммад Ғазоллийни-чи?
– Ҳа, танийман!
– Фатволарини ўқиб, маърузаларини эшитганмисиз?
– Ҳа!
– Қизиқ, ҳозиргина номлари зикр қилинган катта шайх ва олимларнинг барчаси тамакини ҳаром деганлар... Нега сиз тамаки чекасиз?
– Йўқ, тамаки ҳаром эмас! – деб беписанд жавоб берди ҳалиги киши.
– Нега энди ҳаром бўлмас экан? Аллоҳ таолонинг “Нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади” деган оятини эшитмаганмисиз?! Сиз тамаки чекишдан аввал “бисмиллаҳ”ни айтиб, тугатганингиздан сўнг “алҳамдулиллаҳ” дейсизми?!
– Менинг бу оятга қаршилигим йўқ. Лекин Қуръонда “Сизларга тамаки ҳаром қилинди” деган оят йўқ-ку?! – деди ўша киши ўзининг ҳақлигини исботлаш учун.
Бола табассум қилиб шундай деди: – Эҳ, амакижон. Тамаки ҳам худди олма каби ҳаром-ку... Шуни ҳам билмайсизми?!
– Нималар деяпсан? Қанақасига олма ҳаром бўлиши мумкин?
– Унда менга “Уларга олма ҳалол қилинди” деган бир оят келтиринг-чи?!
– ...
Ҳалиги киши саросимага тушиб қолди. Боши айланиб тилига бирор калима келмай қолди. Сўнгра кўзларидан ёш тўкилди ва йиғлаган ҳолда намоз ўқишга киришди. Намоздан сўнг болага юзланиб:
– Ўғлим, Аллоҳга қасамки, мен бу нарсани қайтa оғзимга олмайман! – деди.
Мазкур воқеа ҳақида фикрингизни
билмоқчи эдим. Шу мақсадда сизга
юзландим. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
Жавоб: Ва алайкумус салом. Ўша болага ақл-фаросат ва ҳикмат, тамаки чекишни ташлашга аҳд қилган одамга эса ҳақни тан олиш ва ўзидан кичиклар насиҳатига амал қилиш салоҳияти берилган экан...
Манба: muxlis.uz
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев