У қаерда?
У этмикан, ё суяк!
Тил учидан чиққан сўздан бўлар гоҳо минг бўлак!
Гоҳ майсадек топталсаю, гоҳ дарахтдек қуласа,
Сен уриб тур!
Тўхтамай тур!
Чидаб тургин, жон юрак!
Қалб нима у?
Қонми оққан?
Ё узилган томирлар,
Ё армону, пушаймонлар кўмилажак қабрлар?!
Бунча қаттиқ оғримаса, жондан ўтиб азоби,
Ё косами тўлиб-тўлиб, тошиб кетган сабрлар!
Қалб нима у,
Синган шиша,
Ғижимланган оқ қоғоз,
Ёки ҳеч ким эшитолмас фарёд тўла бир овоз?!
Балки ипак, балки пўлат, балки кўз ёш уммони,
Балки ёрнинг оёғига тўшалган гул поёндоз?!
Қалб у нима, айтинг уни,
Хўрлаш, топташ мумкинми,
Ёки нархи тушиб кетган, ёки мутлоқ текинми?!
Сўқирларнинг кўрар кўзи, гунг -соқовга марсия,
Ё бечора қайта-қайта тилкаланиш учунми.
Қалб у нима?
У қаерда?
Бунча қаттиқ оғриши...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1