(Танлов учун)
Аллоҳ таоло: «Нопок аёллар нопок эрлар учундир (яъни лойиқдир)» (Нур: 26).
(ЁШЛАР ОХИРИГАЧА ЎҚИНГ)
Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман. Астаъизубиллаҳ: Нур сураси. 3. Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга фақат зинокор эркак ёки мушрик уйланур. Ва бу (яъни зинокор аёлларга уйланиш) мўъминларга ҳаром қилингандир. Бизчи Қуръонга амал қилаяпмизми? Зино ботқоғидан токи Қиёматгача чиқолмай қолишдан наҳот қўрқмасак? Ҳозир ким зино қилмаяпти? М.ОД.РУ сайтидан кўпинча ёшлар фойдаланади, зино ёшларимиз орасида, йигит қизларимиз орасига одатий ҳол бўлиб қолди. Зинокор йигитлар фохишага қанча пул сарфлаши, қоматли ёш фохишани топгани, кун ора фохишаларга қатнашини ўз тенгқурлари орасига оғиз кўпиртириб, мақтанишини қандай изоҳлаш мумкин? Эй биродар сан фойдаланган фохишадан кунда нечтаси фойдаланишини биласанми? Сан қилган фахш ишинг билан мақтаниб ўз Охиратингни куйдиришинг ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингми? Бегим куни иш билан Бобур боғини кесиб ўтаётганимда, ўтирғичда, қорда икки “севишган” паркни қоқ марказида бир бирини пинжига кириб кеткудек ёпишиб зино қилаётганига кўзим тушиб, уларга ачиндим! Сизчи бировни қизи, синглиси билан севги баҳона паркда шу ишларни қилмайсизми? Ахир беникоҳ бу ишларни қилишга нахот Роббингиздан қўрқмасангиз? Эртага сиз ҳам кимгадир уйланасиз, ва юқоридаги оятда айтилганидек у қиздан ҳам вақтида кимдир сиздек фойдаланган бўлади. Зинокорга фақат зинокор ёр бўлишини Аллоҳ ҳақ китобида баён қилиб қўйибди. Сизчи қадрли муслима қизлар, эл орасида номаҳрам йигитингиз билан шу ишларни қилишга уялмайсизми? Эртага сиз ҳам турмушга чиқасиз, эрингиз тўйдан сўнг бошқаси билан юришини сезмайсиз, сезсангиз ҳам айбни эрингиздан қидирасиз, аслида билмайсизки айб фақат ўзингизда. Йигитларимизнинг кўпчилиги зинокор, беникоҳ ким биландир зино қилади, айримлари яширин айримлари эса ошкора. эртага унутма эй йигит, сани хотининг ҳам сандан яширин ўйнаш топиб зино қилади, сан буни сезмайсан, сезсанг ҳам ёки хотинингни бўғизлайсан ёки ўзингни осасан, амалда билмайсанки сан ҳам вақтида зинокор бўлганингни. Зино шунчалик ҳам оғир гуноҳки буни жазоси жуда оғир, вақтинчалик 5 минутли кайфни натижасида бутун умринг, охиратинг азобда ўтиши ҳақида умуман фикр қиламизми? Ҳақиқий мусулмон зино қилмайди, сан оғиз тўлдириб мен мусилмонман, мен муслимаман деб жар соласан лекин, Аллоҳ шундай дейди: Астаъизубиллаҳ. Муминун сура: 5. Улар авратларини (ҳаромдан- зинодан) сақлагувчи кишилардир. Тушундингми? Авратларини ҳаромдан сақлагувчи киши бу зинонинг яна бир тури, яъни йигитларда учрайдиган ОНАМИЗМ шахватпарастлик, қалб зиноси ҳақида айтилмоқда. Бу зино тури ҳам жуда оммавий бўлиб кетди йигитлар орасига, бу улкан гуноҳлардан бўлиб, Қиёматга катта шармандаликка олиб келади. Науъзибиллаҳ! Ундан сақланиш учун эса, кўз зиносидан тийилиш ва рўза тутиш даркордир. Тавба қилинг зинокорлар, Аллоҳ меҳрибон, Астаъизубиллаҳ. Нур сураси: 5. Магар шу (қилмишларидан) сўнг тавба қилиб, (ўзларини) тузатган кишиларгина (фосиқ эмасдирлар). Зеро Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир. Агар юқорига таъкидланган зинокорлар тавба қилиб, покланса ва зинодан қайтса Аллоҳ кечиргувчи, магар бу мақолани ўқиб, Аллоҳ эслатмасидан юз буриб яна зинокорликда давом этишса унда Қиёмат куни уларнинг тана аъзолари қилган ишлари ҳақида уларнинг зиддига яъни зарарига гувоҳлик берадилар, Қиёмат куни Астаъизубиллаҳ: Ёсин сураси: 65. Бу кун Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўюрмиз. Ва Бизга уларнинг қилиб ўтган ишлари ҳақида — уларнинг қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур. Энди ўйлаб кўринг бутун инсоният даврасида, ота-онангиз, хотинингиз, фарзандларингиз, пайғамбарингиз олдида сизни қилган ҳаром ишингиз, ҳаром сирларингизни ўз жисмингиз айтганида, қандай ҳолга тушасиз? Бир ўйлаб кўрингчи биродар, бу улкан шармандалик бўларди. Ҳали тириксиз, зинодан қайтиб тавба қилишга фурсатингиз бор, бу фурсат бугун бор, эртага тирик юришимизни ҳеч ким кафолатламайди. Бугундан фойдаланиб, ўзингизни поклаб олинг йигит ва қизлар! Аллоҳнинг оят ва эслатмасидан фақат кофир қавмларгина юз бурур, сиз эса мусулмонсиз биродарим. Қиёмат куни энг бахтли бандаларни айтайми кимлар, улар йигитлик даврида, айни шаҳвати қўзиган пайтда, шаҳватини жиловлай билган, тақволи, зинодан авратини сақлай билган бўйдоқ йигитлардир. Қиёмат куни Аллоҳнинг Аршини паноҳида бўлур бунақа йигитлар, уларга жаннат ҳурлари насиб этар, Жаннат ҳурларини Аллоҳ шунчалик ҳам гўзал қилиб яратганки, унинг ҳуснига қараб тўймайсиз, уларнинг ҳидини ҳидлаб тўймайсиз, улар тақволи пок йигитлар учун ҳақиқий бахт ва Аллоҳнинг инъомидир. Алҳамдулиллаҳ! Эй биродар, Аллоҳ меҳрибон тавба қил, зинодан қайт ва Жаннатдан ўз ўрнингни топ. Жаннат ҳурларини, қаёқдаги фоҳишага, қўйнингдаги “севгилинг”га алишма. Токи уйланмагунингча, авратингни ҳаромдан ва зинодан сақла биродар. ИншаАЛЛАҲ Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ, поклигинг сабаб албатта у мукофотлайди сени. Қизларимиз ҳам ўз ҳирсини жиловини билишсин, авратларини бекитсинлар ва қоматларини тўссинлар. Қизлар ҳам токи ўз жуфтини топмагунича пок юрсинлар, севги деган хомхаёлни йиғиштирсинлар. Албатта зинокор йигитга, зинокор жуфт, тақволи йигитга пок муслималарни Аллоҳ яратгандир. Ким қайси йўлни танлаши, ўзига боғлиқ! Эслатиш биздан, хулоса сиздан, ҳидоят эса ёлғиз Аллоҳдандур. Валлоҳи Аълам!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев