Ношуд фарзанд уриб турса отасини,
Қизлар писанд этмай қўйса онасини,
Уй талашиб судлашишса оға-ини,
Қиёматдан аломатми булар бари....
*
Ароқ сотиш, чўчқа сотиш бўлса ҳалол,
Намоз ўқиш одамларга келса малол,
Нодон-пешво, уламолар бўлса увол,
Қиёматдан аломатми булар бари....
*
Мусулмонлар ким ўзарга уйлар қурса,
Бойлар айшу ишрат қилиб даврон сурса,
Бошқа уйда оч мискинлар йиғлаб турса,
Қиёматдан аломатми булар бари....
*
Уйда аёл эр устидан хоким бўлса,
Оталар жим, хамияти, ори ўлса,
Кўча тунги капалаклар билан тўлса,
Қиёматдан аломатми булар бари....
*
Ёлғон доим ҳақдан устун бўлиб турса,
Хатто имом ҳақиқатдан юзин бурса,
Мусулмонлар дин тагига болта урса,
Қиёматдан аломатми булар бари....
*
Битта уммат етмиш учта гуруҳ бўлди,
Иттифоқлик, бирлик деган ғоя ўлди,
Бугун атроф илмсизлар билан тўлди,
Қиёматдан аломатми булар бари....
*
Азон овози янграмаса қишу, баҳор, ёз
Бомдод вақти ухлаб қолса хатто хўроз
Не кўргилик ўғил отага ўргатса намоз
Қиёматдан аломатми булар бари....
*
Насиҳатга ҳамма бўлиб қолади кар,
Ғийбат чиқса тарқатишар солишиб жар,
Хато қилсанг дарров яшин мисол тарқар
Қиёматдан аломатми булар бари....
*
Қариялар уйи деган жойлар бўлса,
Меҳрибонлик уйи гўдак билан тўлса,
Она кутиб мурғакгина қалби сўлса
Қиёматдан аломатми булар бари....
***
Қалбда эмас, тил учида қолди иймон,
Арзонгина сотилмоқда бугун виждон,
Қаён кетмоқдасан эй ожиз инсон...
Қиёматдан аломатку булар бари!!!
телеграмм каналимиз @quron_va_qalb


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев