Қийин екан худо бермаса агар.
Дунёни кафтимда тутаман дебман.
Ҳар неда бемалол ютаман дебман.
Мардликда ҳар кимдан öтаман дебман.
Бировга бир ишим тушгунга қадар.
Қийин екан худо бермаса агар.
Тоğдаги тошларни талқон қилардим.
Боğларга гулларни òзим илардим.
Кулуб турганини дöст деб билардим.
Бошимга бир юмуш тушгунга қадар.
Қийин екан худо бермаса агар.
Ёрдам сўраганга жоним тутардим.
Яқинимдан фақат суҳбат кутардим.
Бепарво ҳуссага қöлим силтардим.
Бошимга бир ташвиш тушгунга қадар.
Қийин екан худо бермаса агар.
Ёшликда зўр екан яшаб қолишлар.
Севгида ўртаниб куюб ёнишлар.
Билинмасди қилсам ҳам енг қийин ишлар.
Бошимга бир савдо тушгунга қадар.
Қийин екан худо бермаса агар.
Йиğламасдим хатто оğир кунларда.
Öйланмасдим хатто ярим тунларда.
Яқинларимга хам қилмасдим зарда.
Бошимга қийин кун келгунга қадар.
Қийин екан худо бермаса агар.
Худодан бошқаси миннатли берар.
Даврада гапириб бошни ҳам егар.
Дунёни синови жонга ҳам тегар.
Бандаси шошаркан бергунга қадар.
Қийин екан худо бермаса агар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев