Балки бир оз аччиқ бўлар ушбу сўзлар,
Бунча жирканч, бунча айёр, маккор сизлар.
Уяламан аёл деган номингиздан,
Эри туриб, ўзгасига боққан кўзлар!
Ранги совуқ, тўшагида тўлғонади,
Ярим тунда эр ухлагач уйғонади,
Қилиғидан ёруғ дунё булғанади,
Эри туриб, ўзгасига боққан кўзлар!
Шайтон қонин томирига қуйиб кетган,
Ё, алҳазар, охирати куйиб кетган,
Дунёи - дун шундайлардан тўйиб кетган,
Эри туриб, ўзгасига боққан кўзлар!
Ҳалолининг кўзларига қадайди чўп,
Тирноғининг киридан ҳам хуштори кўп.
Ундан кўра бир боргина саждани ўп,
Эри туриб, ўзгасига боққан кўзлар!
Сенинг ичган оқ сутинг ҳам асли харом,
Сен борсанки Дўзох ўти ёнгай мудом,
Сен борсанки разолатлар этгай давом,
Эри туриб, ўзгасига боққан кўзлар!
Худодан қўрқ, ўз ёринга қилгин вафо,
Ибодат қил, шояд дардинг топса шифо!
Жуфти ҳалол, султонингга бўлгин фидо,
Эри туриб, ўзгасига боққан кўзлар!
🖋 Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев