Предыдущая публикация
Савол бериб юрагимни қийнама.
Кўп баҳорни кўриб қўйдим мен дўстим.
Ширин-аччиқ тотиб кўрдим мен дўстим.
Тириш босган юзларимга қарама.
Қадам босган йўлларимни санама.
Довонларни босиб ўтдим мен дўстим.
Яхши ёмон кўриб қўйдим мен дўстим.
Либос кийган қоматимга эс берма.
Йиртиқ-ямоқ кўйлагимга ҳуш берма.
Анча кўйлак йиртиб қўйдим мен дўстим.
Шодлик-қайғу кўриб қўйдим мен дўстим.
Бошдан ўтди қанча шодлик ғам-ташвиш.
Пасту-баланд давон экан бу турмуш.
Дўст-душманни билиб ўтдим мен дўстим.
Нур-зулматни кўриб ўтдим мен дўстим.
✍Муҳаммад РАҲМОН.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4