2011-yil 21- avgust, Moskva shahri. Alloh Hazratni rahmat qilsin. Har safar Moskvaga kelganlarida muhojirlarimiz hayoti va o'zbek diasporasi haqida fikr almashardik.
Расул Кушербаев билан Россиядаги полиция рейдлари ва миграция муаммолари ҳақида суҳбат қилдик. Тез кунларда Migrant.uz сайти саҳифаларида кўришингиз мумкин бўлади.
“Россиядаги муҳожирларимизга ёрдам бериш ишига у ердаги талабаларимизни жалб қилишимиз керак” – миграция масалалари бўйича эксперт
Миграция масалалари бўйича эксперт Ботиржон Шермуҳаммад Kun.uz’га берган интервьюсида Россиядаги муҳожирларимиз сони кўплиги ва уларни давлат ходимлари ёрдамида тўлиқ қамраб олиш имконсизлигини таъкидлади. Экспертга кўра, Россияда 50 мингга яқин ўзбекистонлик талаба бор. Уларни волонтёр сифатида бу ишга жалб қилиш керак. Эвазига уларга ишга киришга тавсияномалар ва мукофотлар бериш мумкин. Бу таклифлар аллақачон Ёшлар ишлари агентлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси раҳбариятига етказилган.