ЎЛСАМ ЖАНОЗАМНИ БУЛБУЛ ЎҚИСИН... Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин, Куйиб ўтган умрим шарҳини айтсин. Бардошим ҳақида ашъор тўқисин. Мендан норозилар фикридан қайтсин. Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин, Айтолмай қолганим десин Аллоҳга. Саловатлар айтсин тўплаб бор кучин,“” Билмаган билганим десин Аллоҳга. Ўлсам, олов таним муз билан ювинг, Токи, кафанларим кетмасин куйиб. Ювгач, юрагимга парча муз қўйинг, Борай ҳузурига озгина совиб. Ўлсам кафанимни булутдан қилинг, Ёмғирга айлансин ёнсам қабрда. Қабримни қазсангиз сал кенгроқ олинг, Гуноҳкор бандага тор гўр жабрда. Ўлсам, чинор экинг қабрим бошига, Токи, соясида тиловат ўқинг. Чўмилиб яшадим кўзим ёшига, Йиғламанг, сиз фақат тиловат ўқинг.
Показать ещё