Она фарзандни дунёга келтирди, аммо ўзи яшолмади. Бу хабарни эшитган Эр, дунёларга сиғмасдан, йиғларди. Унинг қўлида икки Мехмон - бири энди келди, иккинчиси эса кетмокда . . . Аёлини қабрга қўйиб, уйига
қайтган Ота, чинқириб йиғлаётган чақалоқни бағрига босиб, аста Алла айта бошлади . . Бу Аллада хам Дард, хам Айрилиқ, хам Азоб ва Алам бор эди . . . Дераза ортида бу Аллани эшитиб ўтирган зот борки йиғларди .!.! !.
Онанг бўлганда болам,
Кўкка етмасди нолам.
Қандок чидар бу олам,
Мехрибоним алла
Болажоним алла . . .
Ингга деган тилингдан,
Хақ жой олсин дилингдан.
Бир сув ичсам қўлингдан,
Йўқ армоним алла
Болажоним алла . . .
Насихат билгил сўзим,
Ухлагил тезроқ қўзим.
Онанг йўлида кўзим,
Бежуфт қолдим алла
Болажоним алла . . .
Болам сенда гунох йўқ,
Мурғак кўнглинг бўлсин тўқ.
Аммо, лекин Онанг йўқ,
Ёлғиз қолдим алла
Болажоним алла . . . ! !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев