Жаҳлни эгари қаттиқ бўлса ҳам , Кўзингиз лиммо лим қонга тўлса ҳам .
Мардлик ғолиб келиб, қўрқув ўлса ҳам,
Нима бўлганда ҳам Онадан сўкманг!
У сўзда жаннатнинг ҳурлари ётар,
Уруш жанжал билан Шайтон қаҳ отар.
Ўша пайт тарбиянг кимлигинг айтар,
Нима бўлганда ҳам Онадан сўкманг!
Майли сизга қилсин қанчалар бўҳтон,
Тиллари ҳам тинмасин сайрашдан бир он.
Кимнидир кўрсангиз жуда ҳам ёмон,
Нима бўлганда ҳам Онадан сўкманг!
Ер юзи ларзага келармиш бунда ,
Момо Ҳаво кўз ёш тўкармиш кунда...
Хулоса чиқариб олинг бир зумда ,
Нима бўлганда ҳам Онадан сўкманг!
Ёмон сўзга Оллоҳ лаънатлар ўқир
Сўкинган одамнинг қалб кўзи Сўқир!
Шайтоннинг малайи гап билан чўқир,
Нима бўлганда ҳам Онадан сўкманг!
Онада не айб, этасиз абгор ,
Она бўлиб яна нега Айбдор?Тўпланган савоб ҳам кетмасин бекор ,
Нима бўлганда ҳам Онадан сўкманг!
Нафсоният ёмон эгиб қўйсангиз ,
Наҳотки шу қадар пасткаш бўлсангиз .
Онаси йўқни ҳам Хато сўксангиз...
Нима бўлганда ҳам Онадан сўкманг!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев