Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, одамлар нега бизни сабр қилишимизни исташади? Сабр ― кучли қурол. Ундан ҳимояланувчи “фойдаланади". Нега айнан “фойдаланади"? Чунки аслида буни ҳужум қилувчи тавсия этади. Одамлар сиздан фойда кўраётганда сабрдан фойдаланади. “Сабр қилинг" деган гапни кимдир сизга ишлатдими, демак билингки, у сиздан фойда кўряпти. Мушкул вазиятдан чиқишингиз кечикса “сабр қилинг" дейишади. Бу онгсиз равишда фойда кўряпти. Яъни фойда кўраётганини билмаяпти. Агар мувофаққиятга эришишингиз кечикса “сабр қилинг" дейишади. Бу энди онгли равишда фойда кўряпти. Чунки онгимиз тубига кўролмаслик яширинган. Агар сиз сабр қилаверсангиз, ишонинг, вазият ўз-ўзидан яхшиланиб қолмайди, бирор шахсий кучи кўп одам келиб ёрдам бериши бундан мустасно. Агар сиз сабр қилаверсангиз, вазият баттар оғирлашади. Ҳаракатсиз ҳеч нарсага эриша олмайсиз. Мушкул аҳволдан чиқишда ҳам, мувофаққиятга эришишда ҳам ҳаракат талаб этилади. Сабр эса ҳаракатсизликни талаб этади. Сабрдан фойдаланишда мақолларни ҳам ишлаб чиқишган.
Сабр қилсанг ғўрадан ҳалво битар. Бу ҳудди “оғзингни очиб туравер, олма ўзи тушади" деганга ўхшайди.
Қирқиган чидаган қирқ бирига ҳам чидайди. Бу худди “сабр ичида яшагин, сабрга ўрган, шунда бундан баттарига ҳам чидай оласан шунда" деганга ўхшайди.
Сабр таги ― сариқ олтин. Йўқ, аслида бундай эмас. Сабр таги ― сариқ сафсата. Сабр ― катта ёлғон, ёлғонлардан эса ҳамиша қурол сифатида фойдаланишади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11
do'stim.