Саволни қайтараман. Биз нега газета ўқимаймиз? “Интернет асри бошланди”, “Мессенжерлар матбуот ўрнини эгаллаяпти”, “Замонавий дунё…” ва шунга ўхшаш сафсаталар билан бошимни қотирманг! “Daily Mail” ҳар куни 1,5 миллион нусхада чоп этилади. Туркларнинг эрталабки нонуштаси чой ва қарийб 400 минг тиражга эга “Sabah”сиз ўтмайди. Нима, сизнингча Англия ёки Туркия динозаврлар даврида яшаяптими? Алабатта, йўқ! Хўш, унда нега бизнинг одамлар газетадан қўлини ювиб қўлтиғига урган?
ТАРҒИБОТ
Эсимни таниганимда, юз минг аҳоли яшайдиган бизнинг шаҳарчада икки ёки учта киоск бўларди. Қарийб 20 йил ўтди. Кўплаб ўзгаришлар, янгиликлар бўлди. Ўнлаб ҳокимлар алмашди. Аммо, киоскалар ўша-ўша. Фақат сотувчилар биз “жиддий” деб атайдиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, сиёсий партия нашрларининг нуқси ўтиб — мунғайибгина, эгилибгина қолишган.
Умуман, Ўзбекистонда газеталар тарғиботи интернет технологиялари тараққий этган ҳозирги даврда ҳам — мажбурий обуна ва киоска даражасидан кўтарила олмаяпти. Аслида, дунёнинг кўпгина ривожланган давлатлари, хусусан Туркияда бу борада аллақачон янгича услуб ва тажрибалар қўлланилади. Масалан, Истанбулда газета сотиб олиш учун киоска қидириб юрмайсиз. Уйингиз ёнидаги исталган маиший дўконнинг кираверишида кунлик нашрлар илиб қўйилган.
Психологлар таъбири билан айтганда, бундай тарғибот технологияси — 25-кадр, яъни кишиларнинг онг остига яширин реклама воситасида таъсир ўтказиш, дейилади. Сиз уйингиз ёнидаги дўконга аслида нон ёки сақич учун кирган бўлсангиз ҳам, хоҳлайсизми ёки йўқ, кўзингиз албатта эрталабки “иссиқ” газеталарга тушади, онгнинг бир бурчида уларни жилла қурса варақлашга қизиқиш уйғонади. Масалан, сиз уйингиз ёнидаги дўконга бир кунда ўртача неча марта кирасиз?
Негадир, бизда шу каби тажрибалар қўллаб кўрилмайди. Аслида, босмахоналар буюртма берилган нашрларни белгиланган ададдан 15-20 тача кўп чоп этади. Ўша ортиқчаси хусусий дўкон ёки супермаркетларга дастлаб текинга тарқатилганда ҳам газета учун яхшигина реклама вазифасини ўтайди. Бе, бизга “ортиқча” ғалванинг нима кераги бор? Тирикчилик “юриб” турса бўлди-да!
ИНТЕРНЕТ — ЭРМАК ЭМАС!
Бугунги кунда Ўзбекистонда 30 миллион аҳолининг тенг ярми интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. Бу — таҳририятлар учун ўз нашрларини реклама қилиш, обуначилари сонини ошириш учун жуда яхши имконият, дегани. Аммо назаримда, бизнинг “жиддий” нашрлар интернетни ҳали ҳам — “Ютуб”дан қаланғи-қасанғи клиплар кўчириб берадиган эрмак, деб ҳисоблайди. Нега дейсизми?
“Миллий тикланиш”, “Адолат” ва “XXI аср” каби мамлакатнинг “йирик” ижтимоий-сиёсий нашрлари ҳалигача ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасига эга эмас. Расмий веб-сайтларининг аҳволи бундан-да ғариб. Масалан, “Миллий тикланиш” газетасининг электрон шакли “таг-туги” билан йўқ, амалдаги ҳукмрон — “Ўзбекистон либерал-демократик партияси” нашрининг веб-сайтида эса энг сўнгги хабар узоқ 2013 йилда жойлаштирилган. Шунда ҳам рус тилида…
Солиштириш учун, Туркиядаги “Адолат ва тараққиёт партияси” ғояларини илгари сурувчи “Сабах” (Sabah, адади — 314 216) газетасининг биргина “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги ўқувчилари сони — 6 380 000 нафарни ташкил этади, мазкур партияга мухолиф бўлган “ЖХП” (Жумҳурият Халқ партияси) нашри, яъни “Жумҳурият” (Cumhuriye, адади — 51 695) газетасининг виртуал саҳифаси эса қарийб уч миллион обуначига эга.
Айни пайтда ушбу мамлакатда социал-леберализм ғояларини тарғиб қиладиган “Миллиёт” (Milliyet) газетасининг веб-сайти ( www.milliyet.com.tr ) ташриф буюрувчилар сони бўйича Европа минтақасида бешинчи, “Хуррият” (Hürriyet) нашрининг электрон шакли эса худди шу кўрсаткич бўйича тўртинчи ўринда туради. Биз эса у ёки бу ташкилотнинг 8-10 мингта кўр-кўрона обунасига хурсандмиз!
“ОЎ, БИЗНИНГ МУНАВВАР ҚУЁШИМИЗ, КЎЗИМИЗНИНГ НУРИ, ҚАЛБИМИЗ САРВАРИ…”
Авваллари “ББС” ёки “Озодлик” деса, одамларни совуқ тер босарди. “Фасодчи”, “фитнапараст” деб гўрига ғишт қалардик. Аммо секин-аста қарашлар ўзгараяпти. Фақат улуғлаш, кўкларга кўтариш билан ўз оёғимизга ўзимиз болта уриб келганимиз ойдинлашди. Масалан, узоқ йил ҳукм сурган маддоҳлик даврида — кўпгина давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари “қорним тўйди, энди ётиб ухлайман”, дейдиган Қимматдан фарқи қолмади.
Очиғи, “ББС” ахборот хизматининг Ўзбекистонга расман қайтаётгани тўғрисидаги хабар мени хурсанд қилди. Тўғри-да, нега энди қўрқишимиз керак? Келсин, ишласин. Мабодо, ғараз нияти бўлса, ана бекорга чанг босиб ётган “Ахборотлаштириш тўғрисида”, “ОАВ тўғрисида”, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида” ва яна кўплаб қонунларимиз бор-ку! Чорасини кўраверади…
Аммо, унинг юртимизда фаолият юритишидан кўпроқ биз ютамиз. ОАВларимиз ютади. Газеталар ҳам “ғимирлаб” қолади. Асосли танқид қилишни ўрганади. Яъни, ББСга рухсат берилади дегани — кўп йиллик маддоҳлик даври тугайди, деганидир. Зеро, “Оў, бизнинг мунаввар қуёшимиз, кўзимизнинг нури, қалбимиз сарвари…”, “Улкандан улкан ислоҳотлар самараси”, “Тиббиётнинг дунё тан олган ўзбек модели…” мазмунидаги жимжимадор иборалар билан бошланадиган нашрлар бетига ҳам қарагиси келмай қолган эди одамнинг…
ЎЗА ОМОН БЎЛСА МАТЕРИАЛ ТОПИЛАДИ!
Президент Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни қилган маърузасида сиёсий партия нашрлари фаолиятини кескин танқид қилди. Партиялар жамият ҳаётидаги мавжуд муаммоларни ўз газеталарида етарлича ёрита олмаётганини куюниб гапирди. Аммо таҳририятларни ҳам тушуниш керак. Бу ёқда ЎзА деган ташкилот “қип-қизил” мақолаларини таппа-тайёр қилиб жўнатиб турганда, муборак бошни безовта қилиш кимга ҳам ёқарди дейсиз…
Дунё тажрибасида сиёсий партия газеталари оммабоплигини асосан ўша нашрларда эълон қилинадиган танқидий чиқишлар, масалан ҳукумат ёки бошқа мухолиф партиялар фаолиятидаги камчиликлар юзасидан асосли эътирозлар, баҳс-мунозаралар таъминлайди. Хўш, охирги марта қайси сиёсий партиянинг нашрида шу руҳдаги мақолага кўзингиз тушди. Эслолмадингиз-а?
Биринчидан, умуман қайсидир сиёсий партия фаолиятини танқид қилишингиз учун аввало ўша партия ҳақиқатда ишлаётган, амалий фаолият билан шуғулланаётган бўлиши керак. Журналист, ўзича осмондан олиб “бидирлаб” кетавермайку!
Иккинчидан, танқидий-таҳлилий чиқишлар билан энг аввало муайян партиядан сайланган депутат ёки сенаторлар фаоллик кўрсатиши, бошқа сиёсий партиялар қарашларига нисбатан асосли эътирозлар билдириши керак. Чунки, журналист эмас, кўпроқ улар парламент фаолиятида “қайнайди”, мухолиф партия фаолиятидаги “икир-чикирларни”, камчиликларни яхши билади. Аммо бу борада бизда жуда катта муаммо бор. Масалан, ЎзХДП дан сайланган “халқ вакили” ўлдирсангиз ҳам “ЎзЛиДеп”лик депутатни ёки унинг партиясини газеталарда очиқ танқид қилмайди. Нега дейсизми? Қизиқ экансизку, унда наҳор ошга ким билан бирга боради…?
СИЁСИЙ НАШРЛАР СИЁСАТНИ ТУШУНТИРИШИ КЕРАК!
Араб давлатларининг Қатарга нисбатан қўллаётган сиёсати, G-20 йиғилишига оид тафсилотлар, Украина, Яман, Ироқ ва Сурия инқирози, Россия ва АҚШ муносабатлари… Буларнинг барчаси бугунги кунда дунё жамоатчилиги эътиборида турган энг долзарб воқеа-ҳодисалардан ҳисобланади. Аксарият хорижий нашрлар ўқувчиларни кўпроқ жалб этиш учун ҳам жаҳоннинг қайноқ нуқталаридан репортажлар уюштириш, халқаро ҳаётнинг энг муҳим масалалари юзасидан таҳлилий мақолалар тайёрлашга ҳаракат қилади.
Бироқ, негадир бизнинг ҳукумат ва сиёсий партияларга тегишли “жиддий” газеталар бунақа “майда-чуйда” ҳодисаларни ёритишни, шарҳлашни ўзига эп кўрмайди. Ишонмасангиз, уларда “Дунё янгиликлари” рукни остида бериладиган материалларни эринмасдан қараб чиқинг. Қаердадир сув тошқини бўлгани, Ҳиндистонда автобус қулагани, Австралияда жала қуйиб, кенгуруларга қирон келтиргани ва шунга ўхшаш хабарлардан бўлак ҳеч вақо топмайсиз!
Узр. Адашибман. Баъзан Африка давлатларида кузатилаётган очарчилик, қашшоқлик ёки қандайдир касалликлар, масалан “Чўчқа гриппи” каби хавфли эпидемиялар тўғрисида ҳам шарҳлар эълон қилинади. Аммо бу ҳам назаримда — “Қорнинг тўқ, устинг бут, вабога чалинмагансан, шунинг учун сиёсатга кўп ҳам бурнингни суқаверма”, деган қарашни сингдириш мақсадида атайин қилинадигандек. Аслида, сиёсий нашрлар одамларга сиёсатни тушунтириши керак эмасми?
***
Хуллас, буларнинг бари қаминанинг камтарона мулоҳазалари. Хўш, сизнинг фикрингиз қандай? “Жиддий” газеталарни нега ўқимаймиз?
Ўткир ҚАЛАМТЕБРАТАР
Манба: fayzbog.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3
ЭЛИМНИНГ ХУШ ФЕЬЛИ,
АКЛИМНИНГ ШУЛАСИ.
ЭЗГУЛИК НИЗОМИ,
УЗБЕГИМ КОМУСИ.
ЭЗГУЛИК ЙУЛДОШИ,
ДИЛ-КАЛБУ КУНГЛИМНИНГ.
ЯШНАТАР ЙУЛЧИСИ,
УЗБЕГИМ КОМУСИ.
ЭЛ-ЮРТИМНИНГ КУРКИ,
ШАРОФШОНУ МУЛКИ.
ТАФАККУР ЭЛЧИСИ,
УЗБЕГИМ КОМУСИ.
ДЕЙДАМНИНГ АЛЛАСИ,
ВАТАНИМ ЙУЛЛАРИ.
ИЛМУ ФАН НАВДАСИ,
УЗБЕГИМ КОМУСИ.
ЁВЛАРНИНГ ЙУК ЭСИ,
ФАРОСАТ КИЙЁСИ.
ЭЗГУЛИК САРОСИ,
УЗБЕГИМ КОМУСИ.
САВИЯ ЧУККИСИ,
ЙУКСАКЛИК ШОТИСИ.
ЭЛНИНГ ОР НОМУСИ,
УЗБЕГИМ КОМУСИ.
[12.11.2017 08:30] Улмас Таджибаев: ЮРТ БОШИМИЗ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ МИРОМОНОВИЧГА АТАБ ТУКИДИМ САРЛОХАСИ ''ПАХЛОВОН ЭЛ ЮРТ БОШИМ'' УЗБЕГИМ-БИР ТАНУ-ЖОН,СИЗ БИЗГА БОШ-КОШ ИНСОН,МАЪРИФАТЛИ СУЗ ЗАБОН, ЮРИТАСИЗ СИЗ ОБДОН,ПАХЛОВОН ЭЛ ЮРТ БОШИМ.ЭЛ ЮРТ ДАРДИ ГУССАСИ,СИЗДА ПОРЛАР ТУЙГУСИ,БЕРКИТМАС ШИЖОАТНИ,МАЪТОНАТ ВА ГАЙРАТНИ,ПАХЛОВОН ЭЛ ЮРТ БОШИМ,ИСЛОХОТ ЭМАС ОСОН,ШУНЧАКИЙ БУЛМАС БУСТОН,ТИНИМ БИЛМАС ХАР-КАЧОН,ЖОН-КУЯ...Ещё УЗБЕГИМ КОМУСИ
ЭЛИМНИНГ ХУШ ФЕЬЛИ,
АКЛИМНИНГ ШУЛАСИ.
ЭЗГУЛИК НИЗОМИ,
УЗБЕГИМ КОМУСИ.
ЭЗГУЛИК ЙУЛДОШИ,
ДИЛ-КАЛБУ КУНГЛИМНИНГ.
ЯШНАТАР ЙУЛЧИСИ,
УЗБЕГИМ КОМУСИ.
ЭЛ-ЮРТИМНИНГ КУРКИ,
ШАРОФШОНУ МУЛКИ.
ТАФАККУР ЭЛЧИСИ,
УЗБЕГИМ КОМУСИ.
ДЕЙДАМНИНГ АЛЛАСИ,
ВАТАНИМ ЙУЛЛАРИ.
ИЛМУ ФАН НАВДАСИ,
УЗБЕГИМ КОМУСИ.
ЁВЛАРНИНГ ЙУК ЭСИ,
ФАРОСАТ КИЙЁСИ.
ЭЗГУЛИК САРОСИ,
УЗБЕГИМ КОМУСИ.
САВИЯ ЧУККИСИ,
ЙУКСАКЛИК ШОТИСИ.
ЭЛНИНГ ОР НОМУСИ,
УЗБЕГИМ КОМУСИ.
[12.11.2017 08:30] Улмас Таджибаев: ЮРТ БОШИМИЗ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ МИРОМОНОВИЧГА АТАБ ТУКИДИМ САРЛОХАСИ ''ПАХЛОВОН ЭЛ ЮРТ БОШИМ'' УЗБЕГИМ-БИР ТАНУ-ЖОН,СИЗ БИЗГА БОШ-КОШ ИНСОН,МАЪРИФАТЛИ СУЗ ЗАБОН, ЮРИТАСИЗ СИЗ ОБДОН,ПАХЛОВОН ЭЛ ЮРТ БОШИМ.ЭЛ ЮРТ ДАРДИ ГУССАСИ,СИЗДА ПОРЛАР ТУЙГУСИ,БЕРКИТМАС ШИЖОАТНИ,МАЪТОНАТ ВА ГАЙРАТНИ,ПАХЛОВОН ЭЛ ЮРТ БОШИМ,ИСЛОХОТ ЭМАС ОСОН,ШУНЧАКИЙ БУЛМАС БУСТОН,ТИНИМ БИЛМАС ХАР-КАЧОН,ЖОН-КУЯР ФИДОКОРОН,ПАХЛОВОН ЭЛ ЮРТ БОШИМ.ВАТАН РАВНАКИ УЧУН,ШИЖОАТИНГИЗ БУТУН,СИЗДАН МЕНГА-ХАМ ЙУКСИН,ТИЛАГИМ МЕНИНГ УЗУН,ПАХЛОВОН ЭЛ ЮРТ БОШИМ.СИЗГА ФИДО ЖИСМУ-ТАН,ХИЗМАТ ЧИН БЕЙМИННАТАН,СИЗ БИЛАН МЕНИНГ ВАТАН,УЗБЕГИМ УЗБЕКИСТАН,ПАХЛОВОН ЭЛ ЮРТ БОШИМ.ХИКМАТЛИ ЮЛЧИ САРБОН,БУЛИНГ СИЗ ДОЙИМ ОМОН,БИЗ УЗБЕККА ЖОНАЖОН,РАХИМДИЛ ВА МЕХРИБОН,ПАХЛОВОН ЭЛ ЮРТ БОШИМ.МУАЛИФ-ШОЕР УЛМАС УКТАМОВИЧ ТАДЖИБАЕВДАН