пасда
Ҳужжати тугаб қолди
“Где документ” дея
ФМС сўраб қолди...
Нима қилсин бечора, Энди кирдику ишга,
Уйига қайтай деса
Ҳали анча бор қишга...
Тунда уйқуси қочиб
Ётиб чора излади:
“Чегарага бораман” Деб шу йўлни кўзлади.
Муҳожирга энг осон,
Мана шундай бор чора,
Икки кунлик йўл экан,
Эҳ майлида начора...
Ўн беш киши бир бўлиб, Улов топишди бирга,
Иш куни тугаб тунда
Чиқишди сўнги йўлга
Тим қоронғу, катта йўл,
Мошинлар ғув-ғув ўтар,
Ҳали ҳеч ким билмасди Олдинда нима кутар...
Ҳамма бирдек чарчаган,
Уйқуга кетди кўзлар,
Фақат шофер бедор,
Ўзига ўзи сўзлар:
“Эҳ ишқилиб менга ҳам, Уйқу ғолиб келмасин,
Бир зумлик мудроқ яна
Бало олиб келмасин”
Лекин барибир чарчоқ,
Айтдида ўз сўзини,
Ғафлат ўрмалаб кириб Уйқу босди кўзини...
Бир лаҳзада машина,
Қарши йўлга бурилди.
Рўпарада кеб турган,
Фура билан урилди...
Катта тезлиги сабаб Жиддий зарар етибди
Шундай мустаҳкам мошин
Мажақланиб кетибди...
Темир эзилиб кетса,
Одам қоларми омон
Ўн беш ўзбек уйқудан Уйғонмай беришди жон
Мудҳиш тушдан сесканиб
Уйғонди мушфиқ она,
“Бошинг тошдан бўлсин”
деб,
Дуо қилди ғойибона... Лекин дуо кеч қолди,
Ажал кутиб турмади,
Сўнгги бор ухладию
Бошқа қайтиб турмади...
Муҳожирим, оиланга,
Сабри жамийл сўрайман, Меҳрибон Аллоҳимдан
Сенга раҳмат сўрайман!
Муҳожир дўстларимни
Ўзинг асра Аллоҳим,
Ой бўлиб кетишганди
Омон қайтсин илоҳим


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7