Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган (унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган) киши бормики, унга бир неча баробар кўп қилиб қайтарса? Ҳолбуки, Аллоҳ (ризқини) танг ҳам, кенг ҳам қилур ва (сизлар) Унинг ҳузурига, албатта, қайтажаксизлар” (Олий имрон 92).
ҲИКОЯТ: Абу Даҳдаҳ розияллоҳу анҳу ушбу оятни эшитиб сўрадилар: “Ё Расулаллоҳ, Аллоҳ таоло биздан қарз сўраяптими?” Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа, эй Абу Даҳдаҳ”, дедилар. “Қўлингизни беринг, Эй Аллоҳнинг Расули”, деди у киши. У зоти бобаракот қўлларини бердилар. Абу Даҳдаҳ: “Мен Роббимга боғимни қарз бердим”, дедилар. У кишининг боғларида 600 туп хурмо дарахти бор эди. Кейин келиб хотинларини чақириб: “Ҳой Умму Даҳдаҳ, чиқ, боқд