alamlar

ᏚបβнαทᎪʟʟοн

Добавлено видео
alamlar

ᏚបβнαทᎪʟʟοн

Добавлено видео
МАРДИКОР АЁЛ Нозик елкаларни қоп тилиб кетди, Юзига ажинлар дор илиб кетди. Гул умри елларга соврилиб кетди, Қадоқ қўлларида гарди бор аёл, Мардикор бўлмасди марди бор аёл... Ўтиб бораяпти, ўтиб борятди, Билмайди қай томон кетиб боряпти. Кўксида ғамлари ўтин ёряпти, Мунгли кўзларида дарди бор аёл, Мардикор бўлмасди марди бор аёл. Ўсмадан сув ичмас сира қошлари, Болишга дард экар кўзин ёшлари. Нокасга эгилмас эди бошлари, Юзларида ажин, зарди бор аёл, Мардикор бўлмасди Марди бор аёл. Билмайсиз, сезмайсиз орзу-ўйини, У баланд дорларга чўзмас бўйини. Тош отиб қулатманг кўнгил уйини, Қадрига йиғламас қадри бор аёл, Мардикор бўлмасди марди бор аёл. Gruppaga qo‘shib qoyinglar marhamat
Показать ещё