
Одамларга ўхшаб бир савоб олай,
Қалбимнинг ягона ўтинчи, зори,
Дунёни тўхтатинг, мен тушиб қолай.
Майли донишманду, бўлмайин обид,
Хайрли амалда бўлсам бас собит,
Қувиб етмасидан ортимдан тобут,
Дунёни тўхтатинг, мен тушиб қолай.
Боролмайман ахир қуруқ қўл билан,
Бир боғ яратай, қолмай чўл билан,
Кетгим келмаяпти бундай йўл билан,
Дунёни тўхтатинг, мен тушиб қолай.
Қандай синов кутар,ахир билмайман,
Ўн марта йиғласам бир-бор кулмайман,
Ёлвораман, энди гунох қилмайман,
Дунёни тўхтатинг, мен тушиб қолай!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев