"Анави йигитга айтиб қўйинглар,
Бу масжидга бошқа босмасин қадам!"
Бу сўзларни айтмиш, ростга йўйинглар,
Абу Жаҳл эмас, бир "улуғ" одам.
Ёдимга тушади Маккани ташлаб,
Мадинага ҳижрат айлаган зотлар.
Каъбага йўлатмай кўнгилни ғашлаб,
Мушриклар тарқатган фитна-фасодлар.
Йигитнинг айбини айтсам туйилгай,
Хар қандай мўминга жуда хам ғалат
Кимлардадир балки қовоқ уйилгай,
Бўларму деб ахир шу қадар ғафлат?
Дўпписиз муслимни қилгач маломат,
Намоздан сўнг имом сўз бирла уриб.
Айби иймонини сақлаб саломат,
Йигит чиқиб кетган ўрнидан туриб.
Муртаддир динидан юз бурган муслим,
Бўлсада Исломий муҳитда ўсган.
Лек ким деб аталур нафсига таслим-
Бўлганча мўминни масжиддан тўсган?
Ўшал "улуғ зот"га бир саволим бор,
Мен ошиқ бўлган куй сенинг куйингми?
Дунё масжидлари айт эй нобакор,
Аллоҳнинг уйими, сенинг уйингми?
Сен ким бўлибсанки қиласан журъат,
Яҳудийлар мисол қабиҳ чекловга.
Сендайлар туфайли бўлганча муртад,
Кўплар қатнамоқда бугун черковга.
Аллоҳ адолатли! Аллоҳ меҳрибон,
Менку бир қулдирман, нелар хам дейин.
Менга таъқиқ қўйгач, эй нафсга қурбон,
Тўшакка михландинг бир кундан кейин.
Шифо топ. Бил фақат, Ислом қуёши,
Хар қандай мушрикнинг кўзин тиндирур.
Бўлса хам кичик қул ё давлатбоши,
Масжиддан тўсганни Аллоҳ синдирур!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1