Шу ой тилимизда ғийбат бўлмасин.
Раҳматлар ёғилсин ерга ҳар тунда,
Балою офату кулфат бўлмасин!
Истиғфор айтайлик кетсин гуноҳлар,
Фаришталар устимизда гувоҳлар,
Билмаганни огоҳ қилсин огоҳлар,
Бу ой маъсиятга фурсат бўлмасин.
Янграса заминда тавҳид садоси,
Тенглашса умматнинг бойу гадоси,
Тиловат қилинса Ҳақнинг нидоси,
Нега бу умматга нусрат бўлмасин?!\
Инсофга келсалар ўғри каззоблар,
Истиғфор айтилса кетар азоблар,
Поклансин диллар кетсин изтироблар,
Риёкорлик қуруқ савлат бўлмасин!
Расулуллоҳ олиб кетган хабар бор,
Рўза мен учун деган Парвардигор,
Мукофоти жаннат бўлар рўзадор,
Бизда бундан бошқа, ният бўлмасин!
Бизларга бундай имконлар ғанимат,
Агар қилолсак эҳсонлар ғанимат,
Бу ойда хатми қуръонлар ғанимат,
Ғанимат кунларда ғафлат бўлмасин!
Авфу марҳаматдир диннинг шиори,
Раҳматга буркансин ислом диёри,
Танлаб олиш ҳар кимнинг ихтиёри,
Раҳматлар ёғилсин, нафрат бўлмасин!
Инсоф берсин уламога, авомга,
Лойиқ бўлмай қолдилар эҳтиромга,
Роббим нажот берсин аҳли исломга,
Залолатга ботган уммат бўлмасин!
Тугаб битсин мунофиқлар золимлар,
Динфурушлик қилган сохта олимлар,
Кўпайсин эл аро ақли солимлар,
Авлодимиз зиндиқ, муртад бўлмасин.
Биродар дуо қилар улуғ айёмда,
Яхшиликни умид этар шу онда,
Ислом аҳли учун ёруғ жаҳонда,
Жиҳод, ҳижрат бўлсин, ғурбат бўлмасин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2