УЧИНЧИ ТАҚДИР
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
29-қисм
Бобо — бир сўзли, қатъиятли, сахий ва содда. Қўли очиқлиги, кўнгли очиқлиги билан элга суюкли бўлган киши. Қишлоқдошларига яхшилиги кўп. Ана шу инсоннинг невараси Алишер мана бир йилдирки, Мадинага ошиқу беқарор. У ҳарбийликка ўқияпти. Ҳар қишлоққа келганида энг яқин дугонасидан Мадинага хат беради. Шу дамгача қизи тушмагур унинг номаларини ўқимади. Ҳа, бирор марта ўқимади. Бурда-бурда қилиб, хат ташувчи “кабутар” дугонасининг қўлига тутқазди:
— Олиб бор! Хат тугул, битта ҳарфини ҳам ўқимаганимни айтиш эсингдан чиқмасин!
— Жиннисан! Шундай келишган, чиройли йигитни хор қиляпсан. Бир куни уям хат ёзишдан безади-ю, бошқа қизга ўтиб кетади. Қол
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР:
КЎЗЛАРИНГНИ АВАЙЛА ЭРКАМ.........
Муаллиф : Рустамхон
Иккинчи фасл ( олтинчи қисм)
Содиқнинг ширали ва меҳрибон овозидан танасига титроқ кирган Муфаззалнинг кўз олдига тиржайиб турган дугонаси Фаридани қиёфаси, унинг ортидан акасининг дарғазаб бўлиб жанжал кўтаргани ва ўзини... Юзини тундлик қоплади. Орадан ўтган бир неча минутларда табиатида кескин ўзгариш бўлган Муфаззал қаршида мулойимгина бўлиб турган йигитга бир оз кибрли назар ташлади.
-Нега келдиз?
Савол берди.
Овозидаги совуқликдан ўзи ҳайратга тушди.
-Сени кўргим келди мумкинмасмиди?
Чиройли хумор кўзлари сузилиб кетган Содиқ жилмайди.
-Кетинг уйингизда шунча меҳмонлар бор! Бу ерда юришингиз...
-
Нуриддин Исмоилов асари:
“Ўлим жазоси берилсин!..” (64-қисм)
Малоҳат шу куни ҳар доимгидан-да хурсанд эди. Унинг сўнгги нозик режаси қолдирилди. Энди у Фазлиддинга ўзига уйланиш таклифини бермайди. У энди бошқа ўзи тенги қизлар каби ўқийди. Қачон Фазлиддин бу ҳақда оғиз очса, ана ундан кейин никоҳ ишлари бўлади.
Мандат кутилмади. Опа-сингил қишлоққа кетишди. Малоҳат кетишни сира истамади. Аммо бормаса бўлмасди. Шунинг учун кетди. Яна сентябрь келишини сабрсизлик билан кутишни бўйнига олиб кетди. Бу сафар Фазлиддин уларга ҳамроҳ бўлолмади. Сабаби у университетда қолиши керак эди. Пахтага бормагани учун шундай. Ўқишга кирганларнинг мандатлари ўтиб, яна ҳамма уй-уйига тарқаб кетмагунича, ҳар
Нуриддин Исмоилов асари:
“Ўлим жазоси берилсин!..” (63-қисм)
Зебо меҳмондорчиликларга бориб юришни яхши кўрадиган ёшга келиб қолганди. Қолаверса, у Хадича опа тўғрисида Малоҳатдан ҳам, Саидадан ҳам жуда кўп гаплар эшитганди, шу боис у Малоҳатдан кам хурсанд бўлмади. Яна унга тошкентликларнинг турмуш тарзи ҳам қизиқ эди.
Бироқ бориб кўрдики, Малоҳат оёғини ерга теккизмай мақтайдиган аёл жуда оддий ҳаёт кечираркан. Ош қилибди келишларига. Яна дастурхонга қовун-тарвуз, аччиқ-чучук, икки хил ширинлик қўйди. Дастурхоннинг бор кўрки шу эди. Бироқ бу аёлнинг оғзидан чиққан сўзлар Зебони ҳам ўзига маҳлиё қилиб қўйди.
Эркаклар бошқа хонада ўтиришганди. Шу боис аёллар ўзларини эркин тутишди. Хадич