Бу йил Амударё ва Сирдарёда сув ҳажми яхши бўлиши кутилмоқда – сув хўжалиги вазири
Ёғингарчиликлар кўп бўлгани сабабли Сирдарёда 85-90 фоиз, Амударёда 90-95 фоизгача сув бўлиши башорат қилинмоқда.
Бу йил Амударё ва Сирдарёда сув ҳажми яхши бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев парламент эшитувида гапирди.
Қайд қилинишича, парламент қуйи палатаси депутати Муқаддас Тиркашева сув хўжалиги вазиридан асосий дарёларга сув келиш прогнозлари билан қизиққан.
«Марказий Осиё давлатлари билан ҳар йили сув лимитлари келишилади. Бугунги кунда сайловчилар билан учрашганимизда сув танқислиги ҳақида кўп мурожаат қилишади. Қўштепа канали қурилишининг Амударё сувига таъсири бў