Расулуллоҳ ﷺ Менга 9 нарсани насиҳат қилдилар:
1. Аллоҳга ҳеч бир нарсани асло шерик қилма! Агарча қийма-қийма қилинсанг ҳам, ёки оловда куйдирилсанг ҳам.
2. Ҳаргиз фарз намозни қасддан тарк қилма! Чунки фарз намозни ким қасддан тарк этса, Аллоҳнинг зиммасидан маҳрум бўлади.
3. Асло хамр (ароқ) ичма! Чунки у барча ёмонликларнинг калитидир.
4. Ота-онагга итоат қил! Агарча улар дунёингдан чиқиб кетишга буюрсалар, улар учун чиқиб кет.
5. Ишбошилар билан мансаб талашма! Агарча ўзингни ўша лавозимга лойиқ билсанг ҳам.
6. Жангдан орқа қилиб қочма! Агарча ҳалок бўлсанг ё дўстларинг ташлаб қочган бўлса ҳам.
7. Топганингдан аҳлингга нафақа бер!
8. Асоингни аҳлингга кўтарма!
9. Аҳлингни Аллоҳдан қўрқит!
(📚 Ибн Можа ривояти)
***
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимни дўзахдан узоқлашиши ва жаннатга кириши хурсанд қилса, вафот этадиган пайтда Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириб вафот этсин. Ҳамда ўзига қилинишни яхши кўрган муомалани ўзига ҳам, бошқаларга ҳам раво кўрсин»
(📚 Муслим ривояти)
***
Бир аъробий: «Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг яхшиси ким?» деди. Расулуллоҳ ﷺ «Умри узун, амали гўзал бўлган одам», дедилар»
(📚 Термизий ривояти)
@oxirathovlisi
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев