Саловот айтишга Жума вақтини кутманг.
Чунки Саловот бу
🍃умрингизга,
🍂 ризқингизга,
🍃имонингизга,
🍂ҳидоятингизга
🌺ва Дунё орзуларингиз ушалишига
🌸ва Охиратда гуноҳларингиз кечирилишига сабаб бўлувчи энг осон амалдир.
Нима учун осон?
Чунки Сиз саловотни ҳар қандай ҳолатда, ҳар қаерда, ҳар вақтда айтишингиз мумкин.
Дунё ва Охират яхшиликларини хоҳлайсизми?
Бу олтин дақиқаларни арзимас,балки гуноҳ ишларга сарф қилиб юборманг.
Бу тиллар Аллоҳни улуғлаб, саловот зикрлар айтиш учун берилган.
Бу тиллар маҳзун қалбларга қувонч бериш учун берилган.
Сиз мисоли Шифокорсиз. Инсонларга даво улашинг,табассумлар билан атрофни ёритинг. Сизни кўрган инсон яна бир кўрсам деб ўтсин, сиз билан яшаётган инсон Шукроналар айтиб ўтсин. Аллоҳнинг Ердаги нури бўлиб қалбларни ёритинг. Ва билингки,ҳар бир яхшилигингиз Ўзингизга кўпайтириб қайтарилади.
Яхшиликларни эшиги эса~Сизга саловотлар билан очиб берилади.
Олтин фурсатдасиз-ғафлатда қолманг❗️
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1