Аллоҳ таоло Каломида аёл кишидаги бир ҳислатни мақтади, бу ҳислатки – ҳаёдир. «Бас, икковларидан бири ҳаё билан юриб келиб…»
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бу оят ҳақида айтади: “У ҳаё билан юриб келди” – яъни унга ҳаёсидан юзини либос билан сатр қилган. Оятда «قالت» лафзи келган, луғатда “деди” деган маънони англатади. Лекин оятда ҳаракат назарда тутиляпти, яъни юзини либоси билан тўсганлиги. Чунки Мусо алайҳиссалом у қизнинг яқин қариндоши бўлмаган. Бу эса ўша даврда ҳам аёл киши номаҳрам эркаклардан юзини сатр қилганлигига ишора қилади. Бу аёлнинг ҳаёсидандир. Мусо алайҳиссаломга ҳаё билан юриб келган аёл “салфаъ” ҳам, “хоррожа ва валлажа” ҳам эмас эди.
Қандай аёлни “салфаъ” дейилади?
“Салфаъ” – шундай аёлки, у эркакларга журъат билан муомила қилади, уларга овозини кўтариб гапиради. Улардан ҳаё қилмайди, гўёки ўзини эркакдай тутади.
Қандай аёлни “хоррожа ва валлажа” дейилади?
“Хоррожа ва валлажа” – шундай аёлки, у доимо уйидан ташқарига чиқади. Кичик сабаб бўлса ҳам кўчага чиқаверади. Бундай аёлда яхшилик йўқдир. Аллоҳ таоло росулининг аёлларига деди:
“وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُنَّ
яъни, “Виқор билан уйингизда ўтиринг”. (33:33) Оятдаги “قَرنَ" лафзи “قَرار" лафзидан олинган бўлиб, “қолмоқ, қарор топмоқ” деган маънони англатади. Яна бир саҳиҳ қироатда қоф касра билан келади: “قِرْنَ" бўлиб. ”قِرْنَ" эса, “وَقَر" лафзидан олинган бўлиб, “виқор, азамат”ни билдиради.
Ушбу икки қироатдан келиб чиқади, аёлнинг виқори у қарор топган масканидадир. Яъни, аёлнинг буюклиги унинг уйда қолишидадир. Шу сабабли доимий равишда уйда қоладиган, уйида қарор топган аёлларни виқорли дейилади ва уларни улуғ қадр қимматдан буюк насибаси бордир.
“Хоррожа ва валлажа” бўлган аёлдан эса қадр қиммат ва виқор сифати кетади. У кўчада эркаклар билан юзлашади, уларни туртиб кетади. Бирига “ўтир” бирига “тур” – деб буйруқ беради. Бу аёлнинг виқори ва аёллигини йўқотиш демакдир.
Назар солинг, Аллоҳ таоло Каломида уларнинг фақат хожати туфайли кўчага чиққани зикр қилади: “Улар: Отамиз кекса мўйсафид. Заиф ва кекса бўлганлиги учун ҳайвонларни суғоришга олиб кела олмайди”, дедилар”. (28:23)
Сўнгра отаси Мусо алайҳиссаломни ўз ҳузурига чорлаганида, қиз (яна бир бор хожат туфайли чиқди!) Мусонинг олдига уялиб, юзини либоси билан сатр қилиб, ҳаё билан юриб келди ва “Отам чорваларимизни суғориб берганингиз эвазига хизмат ҳақи бериш учун сизни чорламоқда”, деди. (28:25)
Унга “Юринг мен билан” ёки “Бизни сизга хожатимиз бор” ва шу каби сўзларни айтмади. Балки у шунчаки отасидан хабарини етказгани келган ўртадаги одам эканлиги, отаси ўзи келолмагани учунгина у келганини билдирди».
Шайх Абдурраззоқ ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1