ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР -Шу опани феълларига беш кетаман. Жуда оғир босиқ инсон. -Ҳа жудаям. -Майли кўришаверинглар. Мендан салом айтинг. Ботир мени бир сизлаб, бир сенлаб гапирарди. Мен ўзим билмаган ҳолда унга ўрганиб борардим. Шаҳло опа билан боғда кўришадиган бўлдик. -Ассалому алайкум яхшимисиз опажон ? -Ваалайкум салом , кўринишингиз ажойиб. Уялиб ерга қарадим. -Уялишингиз ҳам сизга ярашди. Бу сизга мендан совға. Шаҳло опа қўлимга бежирим билакузук тақиб қўйдилар. -Опа буни ололмайман. -Сизни синглим деганман. Рад этманг. Хафа бўламан. Иложсиз совғани олдим. -Сарварани ўлимидан афсусданаман. -Балки тўғри юрса шу ишлар бўлмасмиди? -Ёш кетди, боласи ҳам бор эди. -Экспертиза уни боласи йўқ деб чиқарди. -Бўлиши мункинми шундай? -Қайдам, балки олдиргандир, балки нобуд бўлгандир. Бизга қоронғу. -Шердор акани қайта безовта қилишмадими? -Йўқ, ҳеч қандай далил топишмагач ҳозирча индашмади. Аммо ҳали қотил топилмади. Сарвара мавзусини ўзгартириб бўлажак оилам ҳақида гаплашдик. Фарида опа қайнонамни длим мақтаб гапирарканлар. Сумбулани ҳам ўз қизидек кўради дебдилар. **** Эркин қайта йўлимдан чиқмади. Уни табиатига ялиниб юриш ёт эди. Мен ҳам ундан ҳеч нима кутмаганман. У ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ. Ботир Эркинни ўйлашимга вақт қолдирмасди. Бўш бўлди дегунча менга қўнғироқ қилар, вақтини кўпроқ мен билан ўтказишга интиларди. Вақт сувдек оқиб ўтар, июнни охирига ҳам етиб келгандик. Энди аввалги қўрқоқ қиз эмасдим, Ботир мени анча дадил бўлишимга катта ёрдам берганди. -Тўйга ҳам саноқли кунлар қолди. -Ҳар куни эслатиб ўтмасангиз бўлмайди а? -Албатта ахир озмунча кутяпманми? -Мен зерикарли одамман. -Ўзингам биласан а? Ботир доимгидек куларди. -Кўнгил учун ундай эмас десангиз бўлармиди? -Агар зериксам сен билан вақтимни ўтказмасдим. -Ҳмм -Биринчи боламиз менга ўхшаган бўлади, шунда ишга кетсам ҳам сени зериктирмай олиб ўтиради. -Менга ўхшасачи? -Йиғлоқ бўлади, сал нарсага йиғлайверади, икковингиз бир бўлиб уйни кўлга айлантирасизми? Шунга менга ўхшасин деяпман. -Кўрамиз қани кимга ўхширкан? Ўшанда гаплашамиз. Биз келажак ҳақидаям бемалол гаплашардик. Вақтимиз мазмунли ўтарди. Тўйга яқин қолгани сари дадам мени қизғона бошлаганларини айтардилар. -Қизим сенга жуда ўрганибмиз, ҳозирдан алам қиляпти. -Дадажон келиб тураман. -Албатта қизим, уйимизни тўри сеники -Сизларсиз қандай яшайман билмайман. -Ботир яхши йигит сени бахтли қилади. Дадамга жавоб беролмадим. Қандай Ботир ҳақида гаплаша олардим, индамай хонамга кирдим. Тўйга икки кун қолганда эса Роҳила опа онам ҳақида сўз очдилар. -Бориб тўйга айтишинг керак. Нима бўлгандаям у сени туққан онанг. -Майли мен ёмон инсон бўла қолай, аммо у ерга бормайман. -Бир мартагина бор, қайтиб бормасанг ҳам майли. Онангни кечиришинг керак. -Бунга кучим етмайди. Роҳила опа шу билан тинчимадилар. У киши Ботирни ишга солибдилар. Ботир менфа бир жой борализ деб олиб чиқдию, қаергалигини айтмади. -Айтақолинг илтимос, қаерга боряпмиз? -Сени қалбингдаги ғуборларни ювадиган ерга. Йўл узоқ бемалол жойлашиб ол. -Қўшиқ қўясизми? -Яхшиси суҳбатлашиб кетамиз. -Майли. -Кўзимни ранги қанақа? Саволниям додаси бўлдию. Ҳеч тикилиб қарамаганман. Одатда кўп тарқалган кўз ранги жигар. -Жигарранг. -Аниқми? -Ҳа. -Адашдинг . Машина бошқариб кета туриб менга қаради. Рост, шу пайтгача эътибор бермапман, унинг кўзини ранги умуман бошқача, жигар эмас , яшил, ва кўк барча ранглар аралашмаси эди. Чиройли ранг -Мен эса сени кўзингни рангини биламан. -Тикилиб ўтирганиздан кейин биласизда. -Топилмагани учун яна саволни мен бераман. Менга қайси ранг ёқади? Ўйлаб ўтирмай жавоб бердим. -Оқ. -Қойил, тўғри. Қаердан билдинг? -Қайсидир суҳбатимда оқ поклик рамзи дегандингиз. Шу эсимда қолган. -Энди сен савол бер. -Ҳмммм, нима десам экан. Нега менга уйланишга рози бўлгансиз? -Нега экан, хўш бир марта кўрганимда юрагим жиз этган бўлса, кейинги сафар сен менга эътибор қилмагандинг. Бу менда қизиқиш уйғотган. Ва энг асосийси енгил табиат эмассан. -Энди сиз. -Энг катта армонинг -Ўз туққан онам мехр бериб катта қилиши эди. Афсус бу энди ушалмайди. Яна оғриқли хотиралар эсимга тушди. -Келажакда сен армон нима билмаслигинг учун ҳаракат қиламан. -Энг катта орзуйингиз -Саккизта болам бўлиши. -А? Бу нима деганиз? -Тўртта қиз, тўртта ўғил. Ёмонми? -Ҳозирги замонда иккита меёрида ҳисобланади. -Биласанку менда меёр йўқ. Биз шунақа суҳбатлар билан анча йўлни босиб ўтдик. Мени уйқу элита бошлади. Мен ухлаб қолдим. Қанча ухладим билмайман аммо уйғонганимда биз менга оғриқли хотираларни эслатувчи кўчалардан ўтиб борардик. -Қа... қаерга келдик? Атрофга дахшат билан қарардим. -Мени... Қишлоққа олиб келмадиз-а? Ҳалиям ишонгим келмасди. -Ўша ердамиз. Йиғлаб юбордим. -Нега, мен ... Мени бардошим етмайди. Илтимос қайтайлик. Ўлиб қоламан ҳозир. Йиғлайвердим. Ботир машинани бир четга олиб тўхтатди. -Сумбула, фариштам йиғлама. Сени буни енгишинг керак. -Йўўўўўқ, мен бунга тайёр эмасман. Истамайман. -Сумбула ўзингни бос, тинчлан. Ҳаммаси жойида. Менга қара. Кўзларимга қара. У қалтираётган қўлларимдан яна қаттиқроқ ушлади. Кўзларига қарадим. -Мен сен биланман. Қўрқма ҳеч нарсадан. Бирортаси сенга озор етказолмайди. Бунга йўл қўймайман. Менга ишон. Бошимни тасдиқ қилиб қимирлатдим. -Энди айтчи, қайси уй онангни уйи. -Ҳа... Ҳали бор унгача. Ботир машинани қайта ўт олдирди. Биз ойим мени калтаклаб уйгача олиб борган кўчадан ўтардик. Кўз олдимда тинмай онасидан қилмагак айби учун кечирим сўраётган қиз гавдаланарди. Юзларимни кўз ёшларим юварди. -Йиғлама севгилим. Мен бор эканман ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан қўрқишинг керак эмас. У рулни бошқариб борар бир қўли билан эса қўлимни ушлаб менга таскин бериб борарди. Яқинлашиб қолгандик. -Ҳов анави уй. Мен кетганимдан кейинам ўша пахса девор ўзгармаган, деворлари нураб ётар, дарвозани ранги ўчганди. -Охирги марта қачон келгансан? -Тўйдан олдин. Кейин ҳеч қачон келмадим. Мен ҳеч кимга керак эмасдим . Ўлганим яхши эди. -Жим! Бу гапни асло тилингга олма. Ботирни жахли чиққанди. -Мен киролмайман. -Бирга кирамиз. Ботир машинадан тушиб мен томон эшикни очиб қўлимдан ушлаб машинадан туширди. Ҳамон титроғим пасаймаганди. Ботир мени ташлаб кетадигандек қўлидан қаттиқ ушлаб олгандим. Эшикни оҳиста тақиллатиб ичкарига кириб бордик. Онам тоғора кир юварди. Бизни кўриб ишидан таққа тўхтади. Ботир салом берди. -Ваалайкум . Мен ҳам зўрға салом бердим. -Нега келдинг? -Сизни тўйга айтишга келдик -Буни эри борку. Ботир менга қаради. -Дадам кетишимдан олдин ундан талоғимни олганлар. -Мени бормаслигимни биласанку. Онам ҳудди душманига қарагандек қарарди. -Уни мен олиб келдим. Янги ҳаётимизни ичидаги дард билан бошламасин дедим. Уни ҳам бахтли яшашга ҳаққи бор. Доим хотиралари ичини кемириб келади. Давоми бор... #shamsinurijodi
    16 комментариев
    27 классов
    #машааллоҳ Тўғриси, ҳавас қилдим... Таваккулларига, журъатларига... Умрага йўлга чиқибдилар... Сафарлари бехатар бўлиб, Аллоҳим паноҳида асраб азиз меҳмони қилсин🤲🤲🤲 Шунақа! Ўзбек оналарининг қўлидан келмайдиган иш йўқ. Берсангиз, верталётни ҳам бошқара олади! Машааллоҳ! ❤️
    19 комментариев
    1K классов
    ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 13-қисм Унга меҳр билан термулди. “Кўзлари меникидек кўк экан”, хаёлидан ўтди қизалоқнинг. — Болалар танаффус бўлди, — ўқитувчи бошини орқасига ярим буриб, юзини кўтармасдан гапирди. Сўнг яна Мунисага турмулди. — Менга ўхшаб кетишинг рост экан. Онам шунинг учун сени яхши кўрган бўлса керак. Бу қалампирмунчоқни онам берганмиди? Қизалоқ бош ирғади. Аммо ўқитувчидан кўз узмади. Унинг қалбида мавҳумсиз ҳислар, саволлар бош кўтаргандек эди. Аёл қалампирмунчоққа қўл теккизди-ю, пичирлади: — Сендан нега онамнинг ҳиди келяпти десам, шу сабабчи экан-да. “Уям буни Райҳон момонинг ҳиди деркан”, ўзича ўйлади Муниса. — Эртага ҳам дарсим бор сизларга. Келасанми? — Келаман, — қизалоқ яна нигоҳини ўзиники каби кўзларга тикди. — Сенга бир нарса олиб қўйгандим. Эртага олиб келаман, хўп, қизим. Мен кетдим, — у кайфиятсиз ҳолатда синфхонани тарк этди. Дарслар тугаб уйига қайтганида ҳам Мунисанинг хаёлидан ўқитувчи кетмади. “У ким менга? Менинг онам бўлса-я?! Йўқ, ўзимнинг ойим яхши. Унда нега кўзларимиз ўхшаш? Яна у мени “қизим”, деди. Кейин менга нимадир олиб қўйганмиш. Мен кимман, унга? Ҳали ўзидан сўраб оламан”. Аммо эртасига Мунисанинг буни сўрашга журъати етмади. Уйига кетаётганида ўқитувчи уни чақириб тугунча тутқазди. — Нима бу, Нозима опа? — қизалоқ олишга қўрқди. Дадаси, бувиси кўз олдига келди. — Олавер, эртага кийиб кел. — Кўйлакми? — қизнинг кўзлари порлади. — Форма-фартук. — Дадам уришса... — Мунисанинг жудаям олгиси келар, аммо сал олдинги воқеалар эсидан чиқмагани учун хавотирда эди. — Олавер, ўзим дадангга ҳам, ойингга ҳам айтаман. Муниса иккиланиб тугунчага қўл чўзди. Аммо дарров фикридан қайтди: — Йўқ, олмайман! — у шундай дея уйига қараб чопди. “Нега менинг ҳаётим бунақа? Нима учун кимлигимни ҳам билмайман? Нима сабабдан ота-онамдан ташқари ҳамма менга меҳрибон? Ойим нега менга очиғини айтиб бермайди?” Қизнинг хўрлиги келди. Кўзлари ёшланди. Лекин ичига ютди. Тизгинсиз саволлар бошида айланаверди-айланаверди. Кечки пайт эса ўқитувчиси Нозима опани ҳовлида кўриб юраги товонига тушди. — Бу менинг оилам! Намунча ҳамма бурнини суқиб қолди. Ё қизим кўчага чиқиб мени ёмонлаяптими? Катта бўлиб шунақа ҳунар орттирибдими? — отасининг жаҳл билан бақиргани унга ҳам эшитилди. “Тамом бўлдим. Ўлдиради, дадам мени ўлдира энди...” хавотир ичида қолди қизалоқ. Аммо юрагида бир илиқлик милтиллади. Отаси уни “қизим” деб гапирди. “Мен унинг қизиман. Ойимнинг ва дадамнинг қизиман. Фақат дадамнинг жаҳли тез. Яна ойим ҳам жаҳли чиққанида жим турмайди. Агар жим турса, калтак емаган бўларди. Нозима опа ҳам индамай кетса эди. Индаманг, опа, шунда дадам жим бўлади”. — Мен оилангизга аралашаётганим йўқ. Онамнинг амалга ошмай қолган истагини бажарай дегандим. Ўзингиз ҳам шуни хоҳлагандингиз-ку! Лекин арзимас гапни деб... — ўқитувчи шундай дея ортига қайтди. — Нозима... — бу онасининг овози эди. Отасининг маъноли нигоҳига ҳам эътибор қилмай, онаси уни қайтарди. — Майли, ташлаб кетинг. Муниса ҳам хурсанд бўлади. Райҳон момони яхши кўрарди, жуда. — Раҳмат! Онамнинг руҳи шод бўладиган бўлди. — Руҳини эмас, вақтида ўзини шод қилиш керак эди, — тўнғиллади Мунисанинг отаси ва ғазабини яшира олмай аёлига бақирди: — Кир уйга! Нозима муаллимнинг ранги ўзгарди. Лаблари титраб нимадир демоқчи бўлди. Аммо тугунни Мунисанинг онасига берди-ю, ортига қарамай шитоб билан ҳовлидан чиқиб кетди. Уйда эса одатдаги бақир-чақир бошланди. — Сен ўзингга ўзинг ҳўжайинмисан? Нега олиб қолдинг? У онасининг руҳи баҳона мени одамларга ёмон кўрсатмоқчи. Энди онасини ўйлаб қолибдими? У яхши одам, мен ёмонман, а? Гўёки, мен уйимдаги етимга зуғм қиляпман, а? Сен ҳам шу! Баҳонада эринг олиб бермаган кийимни олволдинг. — Мактабга шу аҳволда борса яхшими?Ундан кўра шуни кийгани яхши-ку! Райҳон момо ўзингизга айтганди. Унинг гапи билан олиб бергандингиз-ку, форма-фартукни. — Қизинг одамларга мени ёмонлашни бошлаган. Шунинг учун ҳамманинг раҳми келиб қолди. Ўлдираман, уни. — Унда гуноҳ йўқ! У сизнинг юрагингизда яшириниб ётган аламингизнинг жабрини тортяпти. Мени ҳам арзимас нарсалар учун калтаклайсиз. Менда ҳам ор-номус бор. Уяламан. Болалар катта бўляпти. — Менда йўқми, ор-номус? Мени айтишмайдими, қизларини боқа олмади, деб? — Мен боқманг, дедимми? Уларнинг кетишида менинг заррача айбим борми? Ҳаммасига онангиз айбдор? Келиб мени тергайверди-тергайверди. — Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди. — Нима? Сиз ҳам мени айлаяпсизми? Ўзингизнинг боқа олишингизга кўзингиз етмаган! — Ўчир овозингни! Мунисанинг ичига қўрқув кирди. “Ҳозир...” Кутгани бўлди. Сал ўтмай онаси додлади. Сўнг нималардир деди. “Ойи, гапирмай турсангиз-чи? Ҳозир ҳаммамиз калтак еймиз...” Хаёлидан шу гаплар ўтиб улгурмай, уйдан Камол отилиб чиқди. Ундан кейин Жавлоннинг чириллаб йиғлагани эшитилди. Муниса ҳамма нарсани унутиб уй томон югурди. 14-қисм — Кетдик, опа. Дадам, дадам... — Камол йиғлай бошлади. — Жим, овозингни чиқарма. Жим Камол, дадамнинг баттар жаҳли чиқади, — Муниса шундай дея уйга пусиб кириб, Жавлон томон ошиқди. — Ўв, кўккўз! Яна уйга нечта одам келади, менга ақл ўрганишга! — дадасининг дарғазаб овозидан Муниса тахтадек қотди. Сал наридаги Жавлон қичқириб йиғлаганча унга яқинлашди. Қизалоқ укасини кўтаришга ҳам қўрқди. “Дадам мени урса, Жавлонга ҳам тегиб кетади. Жавлон, нари кет, нари кет...” Қизалоқ кўзларини чирт юмди. Жавлон келиб унинг оёқларига ёпишди. — Ол, укангни! Каллангни оламан, сенинг! Муниса укасини бағрига босди-ю, ўзини эшикка урди. Аммо ортидан учиб келган туфли елкасига тегиб улгурди. — Каромат опаникига борайлик, — ҳамон йиғидан тўхтамаган Камол ялинишга тушди. Елкасининг ачишаётганига ҳам парво қилмай Муниса укасига пичирлади: — Жим, гапирма, Камол. Шу ерда овозимизни чиқармай турсак ҳам бўлади... У негадир аввалгидек қўшниникига югуриб боргани анча тортиниб қолганди. Айниқса, оиласидаги воқеалардан Икром олдида уяларди. Икром ҳеч қачон уни бунинг учун масхара қилмаган, устидан кулмаган. Доим меҳрибон ва ширинсўз. Балки шунинг учун уялар, шу сабабли орияти келар. — Жавлон, сен ҳам йиғлама, ҳўп, — у иккинчи укасини овутди. — Бўлди, ана, дадам бақирмаяпти. “Ростдан ҳам бақирмаяпти. Ойим ҳам жим. Хушидан кетдимикан? Худойим, ойим ўлиб қолмасин. Ишқилиб, ўлмасин...” — Энди тандирхонага кириб турамиз. Ҳозир дадам чиқади, — у укаларини етаклаб тандирхонага кирди. — Шу ерда жим ўтиринглар, ҳўп. Қўрқманглар, дадам ҳеч қачон сизларни урмайди. Бирор марта урганми? Урмаган, тўғрими? Шунинг учун қўрқманглар. Мен ойимга қараб келаман, ҳўп. Муниса эшикка яқинлашганида уйдан отаси чиқди. Қиз таққа тўхтади. — Кўккўз, дардисар, етим, мол... — ҳақоратларни эшитиши билан Муниса кўзларини юмиб олди. Аммо унга ҳеч нарса келиб тегмади. Отаси сўкинганча трактори томон кетди. — Ойи, —ичкарилади Муниса. Онаси мук тушганча йиғлаб ўтирарди. Уни кўриб кўз ёшларини артди. — Ҳеч қаерингиз оғримаяптими? — Укаларинг қани? — Шу ерда... — Муниса индамай ортига қайтди. Кечки овқат вақтида унинг уйга киришга юраги дов бермади. Дадасидан жуда қўрқди. — Дарсимни қиляпман, тугатиб олай, — деди чақирган онасига жавобан. Сезди, отаси уни сўради. Шу билан жанжал яна қайта бошланди. “Мен бу уйдаги жанжаллар учун туғилганман. Ҳаммасига мен сабабчиман. Мен уларнинг қизи эмасман. Дадамнинг бошқа қизлари бор. Шуларнинг аламини ҳам мендан олади. Мен кимнинг қизиман, ўзи? Нозима муаллим онамми ё? Қизи бўлсам нега олиб кетмайди?” Шу хаёллар оғушида қанча ўтирганини билмайди. Бир пайт отасининг важоҳат билан бақиргани эшитилди: — Муниса!!! Мунисанинг юраги ҳалқумига келди. Хонасидан отилиб чиққанини ўзи ҳам сезмай қолди. — Йўқол, кўзимга кўринма! Чиқ уйдан! Муниса ялангоёқ ҳовлига югуриб чиқди. Аллақачон қоронғи тушиб, кузнинг салқин шамоли ҳам эса бошлаганди. — Чиқ дедим, сенга! — айвондан бақирди отаси. Муниса кўча томон қадамини тезлатди.
    1 комментарий
    24 класса
    ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 9-қисм “Момомнинг мен билан гаплашгиси ҳам келмади. Хафа бўлдими? Мен ҳеч нарса демадим-ку!” Қиз момонинг одатига зид қилиғидан ҳайрон эди. Сигирига озроқ барг қоқиб бериб, секин уйига йўл олди. — Сиз кимсиз, ўзи? Менинг оилам билан ишингиз бўлмасин! Бировларинг ишига бурнингизни суқманг! — отаси кимгадир ўдағайларди. Сигирни боғлаб бўлиб, кўча томонга қаради. Райҳон момо? У отасига нималарнидир уқтирмоқда. Мулойим ва оҳиста гапираётгани учун овози Мунисага эшитилмади. — Менга ақл ўргатгунча, ўзингизни билинг, хола! Яхши бўлсангиз, қизингиз сиздан юз ўгирармиди? Ҳаммага ўрнак бўлсангиз, қизингизни бировга бериб юборармидингиз? Отасининг гапидан Райҳон момонинг авзойи ўзгарди. Муниса анча узоқда турган бўлса-да, унинг ожиз ва гуноҳкорона нигоҳларини кўрди. Ким билсин, балки лаблари ҳам титраб отасининг гапларига жавоб бера олмагандир? Бўлмаса, лом-мим дея олмай кетмаган бўлармиди? Муниса отасининг Райҳон момога деганларидан ҳайратга тушди. “Наҳот, фариштасифат момосининг қизи ундан юз ўгирган? Момо қизини бировга берган бўлиши мумкинми? Наҳот, онаси Райҳон момонинг қизи бўлса? Йўқ, унда узоқдаги бувиси ким?” Қизча яна жавобсиз саволлар гирдобида қолди. Уни кўриши билан отаси важоҳат билан бақирди: — Ўлдираман, сени! Ҳали мени кўчага ёмонлаб чиқадиган бўлдингми? Мунисанинг қаерларгадир қочиб кетгиси келди. Аммо қаёққа боради? Отасининг жаҳли чиққанидан бир қадам ташлашга ҳам жони қолмайди-ку! Овозини эшитса юрагига титроқ киради. Ҳозир ҳам шундай бўлди. У жимгина бошини эгганича тураверди. Ҳар тугул, отаси унинг ёнига келмади. Сўкинганича уйга кириб кетди. — Вой ўлмасам, сенга нима бўлди? — онасининг унга кўзи тушиши билан савол берди-ю, тилини тишлади. Сўнг эрига юзланди: — Болани ҳам шунақа урадими? Қиз болани отаси урса бахтсиз бўлади, дейишади. Юзини қаранг, қанақа аҳволга тушибди. — Қиз болани ўз отаси урса бахтсиз бўлади! Унинг отаси кимлигини эсингдан чиқариб қўйдингми? Эсингга солиб қўяйми? Атай асабимга тегадиган гапларни гапирасан, а? — Қаранг юзига! — зарда билан бақирди онаси. — Унга буям кам! Ҳали Райҳон холани етаклаб келгани учун ҳақини олгани йўқ! Ўлдираман, уни қараб тур! — Аввал мени ўлдиринг! — Тилинг қачон тийилади сенинг? — Сизда раҳим-шафқат деган нарса йўқ! — Овозингни ўчирасанми, йўқми? — отаси онасининг юзига қулочкашлаб туширди. — Ойи, гапирманг! — ялинди Муниса. Бир зумда қиёмат-тўполон бошланди. Яна ҳар доимги манзара, онаси инқиллаганча полда чўзилиб қолди, укалари йиғлаб қўшниникига югурди. — Ойи, жойингизга ётинг, — Муниса унсиз эзилиб кўз ёш тўкаётган онасининг ўрнидан туришига кўмаклашди. “Ҳар доим мен туфайли ойим калтак ейди. Уйдаги жанжалларга мен сабабчиман. Агар мен бўлмаганимда улар уришмасди. Укаларим ҳам зир титраб турмаган бўларди. Бу уйда мен ортиқчаман. Мен буларнинг фарзанди ҳам эмасман. Балки мени топиб олишгандир? Мен бир ташландиқ боламан. Шунинг учун ёмон кўришади. Яхшиси, бу уйда бўлмаганим маъқул. Шунда ойим ҳам калтаклардан қутулади”. Муниса ўзича шундай хулосага келди. Сўнг дорилар турадиган қутини кавлай бошлади. Бир неча ҳапдори қоғозлари бор экан. Аммо ҳаммасида битта-иккитагина дори бор. Муниса уларнинг барчасини кафтига чиқариб олди. Сўнг бир пиёла сувга қўшиб ичди-да, онаси ётган уйга кирди. — Ойи, мени кечиринг, мени деб калтак ейсиз... — у йиғламади. Йиғисини ичига ютиб, онасининг ёнига чўкди. Сўнг секингина чўзилиб, қучоқлади. “Бўлди, ойижон, ҳаммасидан қутуласиз. Энди сизни хўрликларга дучор қиладиган Муниса бўлмайди. Қизингиз тонгда йўқ бўлади. Аслида мен сизнинг қизингизманми? Мен кимман ўзи? Ўлишимдан олдин ота-онам кимлигини билсам эди...” — Ойи, мен қанақа туғилганман? Туғилишимда ҳам сизни қийнаганманми? Онаси унга ялт этиб қаради. Муниса бекор сўрадиммикан, дегандек каловланиб қолди. Аммо онаси бажонидил унга сўзлай бошлади: — Сен йигирма етти ёшимда дунёга келгансан. Кеч қўлга олганим учун жуда авайлардим. Кичкинагина, кўзларинг кўм-кўк, худди жонли қўғирчоққа ўхшардинг. “Авайлаган кўзга чўп тушар”, дегани рост экан. Чилланг чиқмай туриб касал бўлиб қолдинг. Шифохонада олиб ётдим. Юзингдан кўз узмас, нафас олишингга қулоқ тутиб ётардим. Аҳволинг оғирлашиб, бирдан сени жонлантириш бўлимига олиб кетишди. Жонимни олиб кетгандек ҳолсизланиб қолдим. Пича вақт ўтиб менга тасалли беришди: “Сабрли бўлинг, қўлимиздан келганини қилдик. Худонинг иши. Чақалоқни уйга олиб кетишингиз мумкин...” 10-қисм Дод солдим. Йиғладим-сиқтадим. Шифокорларга ялиндим: “Йўқ! Ёлғон! Чақалоғим ўлиши мумкинмас! Яхшилаб қаранг, илтимос! Усиз қандай яшайман? Худойим, унинг жонини олма, менга керак, болажоним керак менга. Уни қайтариб бер!” Ишонсанг, зум ўтмай шифокорлар югуриб қолишди. Кейин бири келиб мени қучди: — Оҳларингиз Худога етди. Чақалоқ нафас оляпти... Ишонгим келмасди. Боягина ўлганингга ишонмаган бўлсам, энди ҳаётга қайтганингга ҳам ишонгим йўқ. Шифокорларнинг айтишича, клиник ўлимни бошингдан кечирган экансан. Ўша-ўша сени “пуф-пуф”лаб катта қилдим. То уч ёшинггача! Сўнг бувинг тарбиясига олди. Энди эса, сен тугул ўзимни ҳам ҳимоя қила олмайман. Онасининг дардли ҳикояси Мунисанинг кўксини куйдиргандек азоблади. Янада қаттиқроқ қучди. “Менинг ўлиб қолишимдан жуда қўрққан экан. Энди нима бўлади? Чақалоқлигимдаги жудоликка чидай олмаган ойим энди ўлимимни қандай кўтаради? Ахир ойимнинг ўзи ҳам дадамнинг калтакларига чидаб юрибди-ку! Мен эса... Шунча азоб етмагандек, мендан ажраб қолса нима қилади? Сигирга, укаларимга ким қарайди? Райҳон момо ҳам йиғласа керак. Худойим, жонимни олма. Нега дориларни ичдим? Нега аввалроқ ойим билан гаплашмадим?!” Қизалоқнинг миясида турли савол ғужғон ўйнаётган бир пайтда қандайдир лоҳаслик ва карахтлик ҳам ҳукмронлик қилишга уринаётгандек эди. Кейин кўнгли ҳам айнигандек бўлди. Уйқу элтдими, осмонга учдими ўзи ҳам билмайди. Қанақадир тафтми, нурми таъсирида кўзларини очди. Боши айлангандек бўлди. Кўзларини қуёш қамаштираётгандек. “Қаердаман? Ўлиб қолдимми? Ёнимда ҳам ҳеч ким йўқ! Нега мен гўрда эмасман? Балки ҳали кўмишмагандир? Кўмишса, ер остида қандай ётаман?” Юрагига кирган қўрқувдан Муниса кўзларини қайта юмди-ю, ўрнидан ирғиб турди. Кўзи юмуқ ҳолда ёнини пайпаслашга тушди. Онаси ёнида эмас. Демак, ўлибди. Танасига титроқ кирди. Ўзи билмаган ҳолда гапириб юборди: — Ойижон, ўлиб қолдим, мен ўлдим! — Алаҳсираяпсанми? Онасининг овозидан сергак ториб кўзларини очди. — Вой, уйда эканман! — севиниб кетди қизалоқ. У айвонда ётар, қуёш чарақлаб кетганди. Югуриб бориб айвон эшиги олдидаги онасининг бўйнидан қучиб олди. — Ўлиб қолдим, деб ўйлабман. — Туш кўргандирсан-да! — онаси Мунисанинг қўлларини бўйнидан бепарво олиб ташқарилади. Онасининг доимгидек кайфиятсиз ҳолати негадир қизга бошқача таъсир қилди. Ахир ҳозиргина онаси ундан ажралишдан қўрққанини айтмаганмиди? Энди эса... У шу хаёлда артофга қараб ажабланди: — Ойи, қачон тонг отди? — Туш бўляпти-ку, роса ухладинг. Хонангга ҳам кирмай, айвонда қотдинг. — Хаёлимда ярим соат ётгандекман, — Муниса шундай дедию, ўйга толиб қолди. “Нега ўлмадим? Ахир жуда кўп дори ичгандим-ку! Менинг ҳам гапларим Худога етиб бордимикан? Худди ойимники етгани каби...” Шу пайт онаси айвонга қайтиб кирди: — Мунис, кеча Райҳон момога нима дегандинг? — Ҳеч нима демадим. — Кеча ўғли дадангни олиб кетганди. Даданг жуда кеч қайтди. Эрталаб яна кетди... — Нега? — Билмадим. Дадангдан сўрагани қўрқдим. Мунисанинг юрагига ғулғула тушди. Эслашга уринди. Момо ўзи кайфиятсиз эди, шекилли. Тутзорда ундан олдин кетиб қолганди. Бошқа тузукли нарсани эслай олмади. Негадир боши ғувилларди. Юзини ювганида ҳам бу ҳолат кетмади. Уйқусираб атрофга аланглади. — Ойи, сигир қани? — Молхона олдида сигир кўринмаганидан ажабланди. — Ана, анҳорнинг ёқасига боғлаб келдим. Тутзорга бориб ўтирмадим. — Тутзорнинг атрофида яхши ўт қолмади. Ҳамма молини арқонлаб едирди. Ўзим ҳам энди шу атрофга боғламоқчи эдим, — ёлғонлади Муниса. Чунки у ҳеч қачон уйларидан икки полиз наридан оқиб ўтадиган анҳор бўйига сигирни бойламасди. Агар у ерга боғласа, Райҳон момони кўра олмайди-да. Аслида тутзор ёнидан ҳам шу анҳор оқиб ўтади. Муниса сигирни ўша жойга боғлайди. Айтганидек, у ердаги ўтни моллар еб битирган. Ойиси боғлаган жойда эса анча ўсган. — Сут қуйиб қўйдим, ичиб ол-да, укаларингни топ. Ўйнаб кетганди. Муниса эндигина қошиқни сутга ботирганида отаси кириб келди. Кайфияти йўқ, қовоқлари осилган. — Бош оғриқ дори бер, битта, — деди еб қўйгудек ўқрайиб. “Энди нима қиламан? Ҳамма дорини ичиб қўйгандим-ку! Ўлдим, энди мени ўлдиради!” Қиз қошиқ ушлаб турган бармоқларига титроқ кирганини кўрди. Тили калимага келай демасди. Бахтига онаси кириб келди. — Бош оғриқ дори бер! Мановингнинг қулоғи том битганми, айтсам эшитмади. Онаси дорилар турадиган қутини шалвираб кўтариб чиқди. — Шўримиз қуриб қолди. Қутидаги ҳамма дорини Жавлон билмай еб қўйганми дейман? Қаранг, бирортаси йўқ! — у қутидаги дори қоғозларини кафтига олди. — Икки кун олдин қараганимда турганди. — Ўл, турганди! Қани Жавлон? Агар унга бир нима бўлсин, каллангни оламан! Менга Райҳон кампирнинг дарди кам эди, а? — тутақиб кетди отаси. Муниса гапиришга ҳам, гапирмасликка ҳам қўрқарди. — Қани Жавлон? — жон ҳолатда онаси Мунисага қаради. — Уларни мен едим. Кеча... — оғзидан бу гап қандай чиққанини билмай ҳам қолди қиз. — Нега? — онасининг кўзлари ола-кула бўлди. — Ҳа-а-а, энди билдим, — отаси ғазабдан титрай бошлади. — Анув кампир билан келишиб олгансанлар, а? Унинг ўғли “онамнинг қон босимини сен оширдинг”, деб ёқамдан олди. Бу ёқда сен доридан заҳарланиб мени айбламоқчимидинг?
    6 комментариев
    37 классов
    Одамзод ўргимчакка қараб, осма кўприқ қуришни ўрганди, мушукларни кузатиб, фотоаппарат диафрагмаси ва нур қайтаргичларни кашф қилди. Айтингчи, илонни кузатиб, одамзод нимани яратди?
    8 комментариев
    18 классов
    #Kibora Кибора (3-қисм) Кибора қўрқибми, уялибми борди учрашувга. Қизиқ эри биттада сезди. —Бошқасини топгансан! Аёл каловланиб қолди. Эркак унинг кўзларига тик боқди. —Сенинг ким эканлигингни билишим учун шу синовлар тушган экан-да бошимга. Ота-онам айтганди-я зоти паст бу авлоддан қиз олмаймиз деб. Бор, боравер, йўлинг очиқ. Мени ўлдирдинг, тириклайин сўйдинг. Талоқсан, уч талоқ! Сени учратган кунимга минг лаънат! Эркак ортига бурилиб кетди. Кўз ёшини кўрсатмади аёлга. Бакир уни илк бор сўкди, илк бор лаънатлади, илк бор ундан юз ўгирди. Кибора қимирлай олмай ўтирар, туриши кераклигини билар, нимадандир қўрқарди. У секин юриб кетди. Йигитнинг гаплари кўксини тешиб ўтган, ювошгина, мўмингина эркакдан бунақа гаплар чиқишини тахмин қилса-да, бу қадар оғир бўлади деб ўйламаган эди. У тезроқ талоқ олишни ўйлаган, бор макрини ишга солиб тезроқ Аслиддинга турмушга чиқиб олишни режа қилганди. Йўл бўйи Бакирни эсламасликка уринди, аммо виждон азоби хотираларни олиб келиб шуури қатига ураверди. Мана у. Ҳомиладор аёлини тепаликка кўтариб олиб чиқяпди. Отаси, онасидан олис шу юртларда унинг мусофирлигини сездирмаган мард йигит. Мана у, туққанида ижтимоий тармоқдан ўрганиб қараб атала пишириб келган, чиройли табассум билан ойнадан қўлини кўтариб турган энг олийжаноб эркак. Мана у ҳар туғилган кунида гулдаста кўтариб келадиган эътиборли жуфт... Хотиралар бунча кўп бўлмаса...Бунча яхшиэди унинг эри... Виждон азобими, аламми аёлнинг юрак бағрини тобора эзиб борарди. Кўнглига ғашлик солар, қайтиб бориб Бакирнинг оёқлари остига ўзини ташлашни истарди. Кейин унинг "зоти паст", " минг лаънат"деган гапларини эслаб, енгиллашар, айбни эркакнинг ўзига ағдармоқчи бўларди. Шу аҳволда уйига етиб келди. Зўрға, судралиб. Боши оғриқдан ёрилай дер, ҳеч кимни кўргиси келмас, қисматидан ўксиб йиғларди... Аслиддин келганида бир аҳволда эди аёл. Йигитнинг ҳар доимгидек ёниб турган кўзлари бугун совуқ кўринди. —Кетинг, бугун тинч қўйинг,-деди. Ўрганиб қолганди йигит. Кета қолмади. Унга кўп нарса ваъда берди. —Никоҳ ўқитаман! Уйланаман сенга! Шу битта гап аёлни ўз ҳолига қайтарди. Бакир қайтармиди? Ҳали қамоқдан чиқадими, йўқми? Бошқа кўришмайди у билан. Уйланмаган йигит олмоқчи уни. Энди у эркак олисларда қолди. Бехудо эди аёл. Ислом тарбиясини кўрмаган, Аллоҳни танимаган. Нафсининг қули эди у. Кибора кеч турди. Бугун якшанба, қизлари ўқишга бормайди. Улар ҳам ухлаб ётибди. Юз-қўлини ювиб, чой қўйди. Аслиддиннинг хизмати ўлароқ музлаткич тўла эди. Нимадир пиширмоқчи эди эринди. Тўртта тухумни қайнатишга қўйди. Сариёғ, пишлоқ, яхна гўшт олган бўлди. Кимдир эшикни қаттиқ-қаттиқ тақиллата бошлади. —Бунча! Хозир, синади!.! У эшикни очди-ю, ранги оқариб кетди. Остонада Бакирнинг акаси-қайноғаси турарди. Салом берди аёл. Алик олди эркак тишлари ғичирлаб. —Уйни бўшат! Бугуноқ. —Бу уй қизларимники! Ҳеч қаёққа чиқмайман. —Яхшиликча кет, бу уй энди меники! Қайноғаси ҳуқуқшунос. Шундан қўрққанди. Демак эри нимадир қилган. Уй ҳам аслида эрининг номида ҳам эмасди. Прописка деган балодан ўтолмай кимнидир номига олинганди. Шуни ўйламабди Кибора. Ўз макри билан иккита эркакни йўлдан уришни уддалаган бўлса-да, барибир, илмсиз эди у. Қайноғаси унга икки кун муҳлат бериб, кўчага чиқиб кетди. Аслиддинга қўнғироқ қилди аёл. Йигит ҳам аллақачон унга ўрганиб улгурган, хўрозқандидан айрилишни истамаган гўдак мисоли эди. Тез етиб келди. Сора излай бошлади. (4-қисм) Қасрмонанд уйнинг кенг, салқин ҳовлисидаги ҳашаматли сўрида чой ичиб ўтирган Аслиддин отасига гап қотди. —Дада, ТТЗдаги домга квартирант қўйсак дегандим. Эркак бироз ўйлаб, секин гап бошлади. —Сенга ҳалақит беряпдими? —Йўқ, нега ҳалақит беради? Шунчаки ойимларга берардик ўша пулни. Ҳар ойда ўзлари учун ишлатардилар. —Вой ўзим ўргилай сендан. Аёлнинг кўзлари порлаб кетди. —Тўғри айтяпди дадаси, нима кўп қишлоқдан келганлар уйсизлар кўп. Ижарачи қўйсак, ойига 400-500 кўкида кеп турса ёмонми? —Билганингни қил! Тўхтамурод гапни калта қилди. Аслиддин ўрнидан туриб ҳовли адоғига қараб юрди. Телефонни қулоғига маҳкам босиб гапирди. —Бўлди, бугун домимизга кўчираман сизларни! Кибора қизлари билан янги уйга кириб келди. Аслиддин унга ким сўраса, ижарачимиз деб айтишни тайинлаб, жўнаб кетди. Янги уйда ҳам ҳамма нарса муҳайё эди. Аммо қизлари хайрон бўлди. —Нимага уйимиздан чиқиб кетдик ойи? —Бу кимнинг уйи ойи? —Энди шу ерда турамизми? —Бу йигит ким? Кибора ҳамма саволларга бирдан жавоб беришни истади. —Ўтир,-деди катта қизига, сўнг кичигига ишора қилди —Сен ҳам ўтир! —Даданг қамоқлан қайтмас экан. Амакинг уйни биздан тортиб олди. Бу йигит энди сизларга оталик қилади. У бизга мана шу уйини берди! Энди шу ерда яшаймиз. —Ойиии, —деди анча эси кириб қолган Малика, қанақасига у бизга оталик қилади, дадам қайтади, ойи, керакмас, келмасин, мен амаким билан гаплашаман, бизни ҳайдамайдилар, уйимизга кетайлик. Менга ёқмаяпди, ойи, илтимос, ойижон. —Йўқ, уларга уй керак, сенинг керагинг йўқ! Мен Аслиддинга тегяпман. Энди отанг шу йигит! Қиз бечора изиллаб йиғлар, кўнглини алам, ҳасрат, рашк, яна аллақандай тушунарсиз ҳислар эгаллаб борар, аммо унинг ҳолати онасининг тош юрагини зарра қадар юмшатолмасди. Йиғлай-йиғлай кўнди Малика. Жавдираб-жавдираб кўнди Паризода ҳам... Аслиддин энди истаган пайти бу хонадонга кириб келар, онанинг битта имоси билан қизлар кўчага чиқиб кетарди. Баъзан ётиб қоларди йигит... Ижара пулини онасига берди йигит. Ўз уйига пул тўларди у. Орадан олти ойлар ўтиб Киборанинг қистови билан домла топиб келди. Иккита мардикор йигит бир кунлик иш ҳақи эвазига гувоҳликка келтирилди. Никоҳ ўқилди. Кибора бугунги кун учун бошқача тайёргарлик кўрди. Ётоғини атиргул барглари билан безатди. Юрак нусхали шамлар келтирди... Ўша куни у Аслиддинга ота бўлишини эълон қилди... —Болам, ёшинг 25 дан ўтиб, 26 га қараб кетяпсан, кўз остингга олганинг бўлса айт, совчиликка борай, бўлмаса, ўзим ҳаракат қилаверай. Сен тенгилар битта-иккита болалик бўлди... Аслиддин, "Шошманг, ойи", —деди гапни қисқа қилиб. Кейин ҳам неча бор шу мавзуда гап очилмасин, ортга сураверди йигит. Зинонинг бу қадар урчиб кетишида, бўз йигитларнинг эрдан чиққан жувонларга илакишиб кетишида миллат оналарининг ҳам айби каттадир. Орзу-ҳавасни камайтириб, ўнта одам сақириб бўлса-да ўғилларни уйлаб қўймоқ лозим. Бу оилада эса ҳамма нарса етарли эди. Агар Манфаат сал жидду жаҳд қилганида эҳтимол.... Ҳа майли, биз воқеалар ривожини бирга кузатамиз... Кибора ўғил туғди. Ўз фамилиясини берди ўғлига. Отаси деган жойга эса " Аслиддин ўғли" деб ёздирдилар. Энди йигит тамомила боғланиб қолди аёлга. —Йигирма саккиз ёшга киряпсан, қачон уйланасан ахир! Манфаат опа энди росмана ташвишга тушиб қолганди. Онасининг саволларидан қочарди йигит. Манфаат опанинг тушлари алоқ-чалоқ эди. Бомдодни ўқигач узоқ дуо қилди. Ўғли келмабди. Қўнғироқ қилди, кўтармади, кўнгли ғаш тортди. Кейинги пайтларда уйга кам келаётган ўғлидан сабабини сўраганда —Буюртмалар кўпайиб кетди, икки сменлаб ишлаяпмиз,-деган жавобни олганди. Демак, чарчаб, ишхонада ухлаб қолган. Тушга яқин йўлга тушди. Синглиси билан гаплашмаса, бу ғашлик уни еб битиради. Ўғлига яхши қиз топиши керак. Тагли зотли, ўқимишли, қория, солиҳа бўлса яна яхши. Уй-жойи рисоладагидек бўлса, ўзи чаққон, ширинсўз бўлса. Ҳар кеч Манфаатнинг оёғини уқалаб қўйса! (5-қисм) Манфаат синглисиникида узоқ қолиб кетди. Аслиддиндек йигитга ким қизини бермас экан. Ўқимишли, бойвачча, таг-тугли, ёлғизгина ўғил бўлса. Аввал узоқроқ қариндошлар мўлжал қилинди. Кейин синглисининг, ўзининг қудалари томондаги қизлар сараланди. Кейин улар ичидан энг яхшилари ажратиб олина бошланди. Охири учта қиз қолди. Совчиликни энг аввало Турсун қорининг уйидан бошлайдиган бўлдилар. Яхшигина тадбиркор, тақволи оиланинг уч ўғилдан кейин кўрган ёлғиз қизи бор экан. Энди ўн саккизга тўлган, совчилари сочидан кўп қиз эмиш. Шарқшунослик институтининг араб тили куллиёти талабаси экан. Во ажабо, Аслиддин қизни рад этди! Ёқмаганмиш. Унга тўғри келмасмиш. Қишлоқда гап болалади. "Бакир қамалиб, хотини биров билан юриб кетганмиш" "Бакирнинг акаси Киборани ўйнаши билан тутиб олиб уйдан ҳайдаб чиқарибди" "Киборага ўйнаши уй олиб берибди" "Шундоқ йигит хор бўлди, қишлоқнинг олди йигити эди-я!" "Зоти паст оиладан уйланиш шундай бўлади, қизимни ол деб қанча имо қилдим, шу тасқарани танлаганди ўзи, унга бу ҳам кам. Мана менинг қизим таваррук бўлиб юрибди!" Гулойим ҳовли четидаги лой супанинг тагида пахта титиб ўтирар, катта келини тушликка пиёва тайёрлар экан, кичиги кирга сув иситар, ҳовлини қора тутун босган, иси димоқни ачитарди. Паша ғувилларди. Эшикдан қўшни Майрам хола кўринди. Гулойим ўрнидан туриб кўришар экан, эски кўрпачанинг четига ишора қилди. —Ўтиринг, опа. —Тинчлик, хотиржамлик бўлсин, —дуо қилди қўшни. Кейин бир сиқим пахтани қўлига олади. —Нима ҳаракат? —Ҳа, шу... Ўзингиз саломатмисиз? Яхши ўтирибсизларми? —Ўтирибмиз, худонинг куни ўтяпди, ҳарқалай... Гулойим сезди буниси ҳам Киборани сўрайди. Гап олгани чиққан. Сир бой бермай ишини қилиб ўтираверди. Келинлар чиқиб кўришди. Бироз сукутдан сўнг қўшни гап очди —Ҳай, Гулой, Киборангни эри қамоқда эмишми? —Ҳа, шундай бўлиб қолди. —Уйдан нега ҳайдашди қизингни. —Шу уй уларга керак бўлса, олсин, менинг ҳам кўчада қоладиган қиз эмас. Ундан яхши уйда ўтирибди. —Шундай дейсану уят бўлибди-да, эрини кутса бўларкан. Гулойимнинг сариқ юзи қизариб кетди. Бошидаги кир рўмолини тўғирлаб қўшнисига чақчайди —Сизни ишингиз бўлмасин, хўпми! Қизим қайда бўлса ҳам, нима қилса ҳам нонини сариёғ билан еб ўтирибди. Менга мишиғини оқизиб келмаяпдими, бўлди! Аёл қўшнисига аччиқ қилгандек тез-тез чигит суғура бошлади. Қўшнининг муроди ҳосил бўлдими, ўрнидан қўзғалди. —Бўлмаса, мен бора қолай... Гулойим минғирлаб хайрлашган бўлди... Кибора ҳомиладор бўлиши Аслиддиннинг юрагига ғашлик солиб қўйди. Шундагина у катта хато қилганини, энди ортга қайтиш амри маҳол эканини ўйлаб қолди. Ҳар куни уйланиши кераклигини эслатаётган ота-онасини ўйлаб ҳам қўрқиб кетарди. Улар икки дунёда ҳам Киборани қабул қилмайдилар. Бу-аниқ. Ўзи ҳам у билан бўлаётган муносабатида ғашлик сезади уни ҳеч қачон аёли сифатида қабул қила олмайди. Бўлажак фарзандларининг онасини бошқача тасаввур қилади. Оқила, меҳрибон. Кибора у кириб келганда ташқарида қандай об-ҳаво бўлмасин қизларини ташқарига қувади. Баъзида муроди ҳосил бўлган йигит кўп қаватли уйнинг балконига чиқиб сигарет тутатаркан опа-сингилларнинг мунғайибгина ўтиришига, ҳасрат,алам тўла нигоҳларига кўзи тушар, ўзини ҳам Киборани ҳам ёмон кўриб кетарди. Кейин анча вақтгача бу уйга қадам босолмас, аёл эса уни яна авраб-алдаб чақириб оларди... У эса қандай қилиб яна шу уйга келиб қолганини сезмай қоларди... Бу ой ҳаражатлари кўпайиб кетди. Кибора туғди-ю, ўзини Аслиддиннинг ҳақиқий аёлидек тута бошлади. Тўғрида, ўртада шаръий никоҳ бор ахир. Аёли бўлмай ким? Шундай экан яхшилаб таъминлаб қўйсин. Аслиддиннинг отаси пишиқ одам. "Пул минг сўмлаб йиғилади!" дейдиган одамлар хилидан. Негадир ўғлига топширган цехининг тушуми паст. Ҳаражатлар қаёққа кетяпди. Ўғли рўзғор қилмаса, ортиқча кийим-бош олмаса! Отаси цехнинн молиявий томонларини ўз қўлига олгач, Аслиддин пулдан қийнала бошлади. Онасига ваъда қилган ижара пулининг ҳам уч ойлигини бера олмади. Ўзи йигирма тўққизга кириб ўттизга қараб кета бошлади. (6-қисм) У онаси кўрсатган қизларга ўзини лойиқ кўрмас, негадир учрашувга чиқса, бошини кўтара олмай қоларди. Уйга келиб эса қизларнинг ёқмаганлигини айтар, шу билан мавзу ёпилар, онаси ҳам бир-икки кун йиғлаб-сиқтаб, кейин кўнарди. Манфаат опа ҳамма таниганларига совчиликка бориб бўлди, энди ким яхши қизнинг дарагини айтса, ўша ёққа бора бошлади. Кеча қўшниси бообрў бир хонадон ҳақида оғиз очди. Яхшироқ кўйлак олишни мўлжал қилди аёл. Эридан пул сўрагиси келмай, ўғлига қўнғироқ қилди —Аслжон, ўғлим, анави ижарачиларинг пул берадиганми? Мен кўйлак олишим керак. Йигит онасига аёлнинг эри қамалиб қолганлигини сабаб қилиб қутулди. Онасига берадиган қийматдаги пул йўқ эди унда. Манфаат опа индамади. "Ўғлимнинг кўнгли бўш, ўзим бориб келаман. Эри қамалса мен қаматибманми? Пулимни топиб берсин!" Баҳорнинг илиқ ҳавоси, ям-яшил, катта-катта дарахтлар орасидаги "дом" нинг чиройини очиб юборганди. Манфаат учинчи қаватдаги қўнғироқ тугмасини босиб тураркан, ҳансирарди. Эшикни сочлари тўзғиган 35-40 ёшлардаги аёл очди. Қўлида бир ёшлардаги бола, иккинчи қўлида сўрғичли шиша кўтариб олганди. —Сизга ким керак? -деди эшикни ярим очиб турган жувон —Бу менинг уйим,-деди Манфаат, сўнг аёлни итаргудек бўлиб уйга кирди. —Ўғлим сизни ижарага қўйган. Жувоннинг шундоқ ҳам оқ-сариқ юзи баттар оқариб кетди. Аёл тўғридаги уйга кириб диванга ўтирди —Бунинг устига лоақал битта кўрпача ташлаб қўймайсизми,, фалон пулга олганман. Кир бўлиб кетибди. Кейин фотиҳа қилган бўлди. Ичкаридан иккита қиз чиқиб келди, қўрқиброқ салом берди. Қизлар 15-16 ёшларда, новдадеккина, ҳуркак нигоҳ эдилар. —Ман ижара пулини сўраб келдим, —деди Манфаат опа мақсадга кўчиб. —Уч ойдан бери бир тийин бермайсизлар. Бугун қаердан топсангиз, шу ердан топинг. Пул олмагунимча уйимдан кетмайман. Кибора довдираб қолди. —Ҳалиги, ўғлингиз... —Ўғлим ўзи шунақа кўнгли бўш. Сизга индамаган. Ўзи шу ўғлим учун яхши бир жойга совчиликка кетяпман. Сиздан пулимни олсам, кийиниб келаман. Ёши ўттизга қараб кетяпди, уйланиш нияти йўқ бу болани. Шу сафар қиз ёқса, бўйнидан тортиб бўлса ҳам уйлаб қўяман. Кўчада нима кўп, ёмон хотин кўп. Битта-яримта исқиртга илашиб қолмасин. Кибора қўлида отилиб турган ўғилчасини қўйиб юборди. Болакай эмаклаб бориб Манфаатнинг этагига осилиб турмоқчи бўлди. Аёл болакайни кўтариб тиззасига ўтказиб ўзича ният қилди —Илойим, менга ҳам шунақа неваралар берсин! Кибора "Дод!" деб юборай деди. Лабини тишлаб тураркан, ичида "Бу хотин хозир неварасини қучоқлаб ўтирганини билса қай аҳволга тушаркин?" деб ўйларди. Манфаат эртагача пул топиб қўйишни тайинлаб, уйдан чиқиб кетди Ўша куни бу уйда Қиёмат бўлди. Аслиддин умри бино бўлиб бунақа жанжални кўрмаганди. Аввалроқ ҳам Киборанинг сал нарсага тутақиб кетишини, бесабрлигини билганди, шунда ҳам уни ўзига ҳақли деб билмасди. Қачондир бу аёлдан қутулиб кетаман деб ўйларди. Кибора кучдан қолгунча бақирди —Онанг сени уйлантираётган экан! Энди мен бу болани нима қиламан!? Онанг ҳар куни келаман, деб кетди. Сени деб уйсиз қолдим! Энди болани биттага кўпайтириб қочиб кетасанми?! Чинқириб чарчади аёл. Йигит серрайиб турарди. Кейин аёл кўксини чангаллаб ҳушидан кетди. Умрида бундай томоша кўрмаган йигит қўрқиб кетди. Нима қилишини билмай турар, кап-катта бўлиб қолган қизлар йигитнинг қораси кўриниши билан кўчага чиқиб кетганди. Аёл бир пайт ўзига келди. Кўксини чангаллаб, инқиллаб ётоғига ўтиб кетди... Кечқурун Аслиддин онасига ижара пулини берди. Аёл якшанба куни совчиликка борадиган, ўзи билан Аслиддинни ҳам олиб кетадиган бўлди. Йигитнинг учрашуви Бакирнинг жазони муддатидан аввал ўтаб чиқадиган кунига тўғри келди. Онаси айтганича бор экан. Ҳашаматли эди уй. Қиз ниҳоятда гўзал эди. Аслиддин умри бино бўлиб бунақа чиройли қизни кўрмаган эди. Қизда гўзаллик билан бирга нафосат, юзларида бир ҳотиржамлик мужассам эди. Йигирма беш ёшга кирган қиз дунё кўрган, магистратурани ҳам битирган, ўз бизнесини очиб улгурганди. Гаплашиб гапи тугамади уларнинг. Қиз уни ўрнидан туриб, назокат билан кузатиб қолди. (давоми бор) Феруза Салходжаева
    1 комментарий
    73 класса
    #БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 24-қисм -Ҳа энди совчиликга борган аёллар, яъни ойингиз билан холангиз шу ҳақда гапиришган экан. Аямлар эса дадангизни яхши танир эканлар.     - Унда аянгиз ...- Умиднинг юзларига табассум инди    - Нима унда аянгиз? - Осиё Умиднинг шаъмасини тушунмай безовталанди   - Аянгиз дадамларни яхши танисалар, мени ҳам ёмон йигит эмаслигимга ишонишлари аниқ.    - Аям ундай демадилар, яъни сизни "Ёмон йигит эмас" деганлари йўқ, ахир улар сизни танимасалар. Тўғри сизни тоғда кўргандилар, яна қайта кўрсалар танисалар эҳтимол, бироқ ўзлари ҳурмат қиладиган устознинг ўғли сиз эканлигингизни билмасликлари аниқ.   - Дадамларни яхши танир эканлар-у, уларни яхши таниган инсонлар ҳеч қачон ёмон фикрга боришмаган. Ўғил эса отасига ўхшаши табиий.   - Балки. Бироқ бу гапларнинг менга алоқаси йўқ,- Осиёнинг араз-гинаси ҳамон тарқамаган эди   -Ҳо, "Ота-онам нима десалар шу" деган ким эди? - муғомбирона жилмайди Умид,- аянгиздан кўнглим тўқ, эртага уйингизга бориб дадангиздан қўлингизни сўрайман. Аслида тоққа чиққанимизда у киши билан анча синашта бўлиб қолгандик. Аянгиз билан ҳам. Мана энди дадам туфайли янада яқин бўлсак ажаб эмас.     - Бизникига бормоқчимисиз? Мени ота-онамни олдида шарманда қилмоқчимисиз? Тўғри улар сизни танишади, бироқ...- Осиё кўнглидагиларни қандай ифода этишни билмай қийналиб кетди    - Нима бироқ? - деди Умид устунлик ўзи томонда эканлигини ҳис қилганча баланддан келиб    - Дадамлар билан аямлар... Улар сиз билан мана бундай ўз ихтиёримга қарши учрашиб юрганимни билмайдилар. Менга қолса...    - Майли уйингизга бормайман, фақат битта шарт билан. Ойимларни шанба куни яна уйингизга юбораман. Улар шу боришларида ота-онангизни сиз ва мени учрашувимизга кўндириб келадилар. Сиз эса...- Осиёга кўзини қисиб қўйди Умид,- ортиқча тайсалламай учрашувга чиқасиз. Тамом.    - Нима бу пўписами? - Осиё энди ўзини анча ушлаб олганди,- энди шу йўлга ўтдингизми?    - Нима қилай бўлмаса? Ҳаммани кўнглига қарасам ўзимнинг кўнглим оро йўлда қолиб кетаркан. Хуллас энди кўнглим учун яшамоқчиман, яъни муҳаббатим учун курашмоқчиман. Тушларда кўриб севган инсоним учун. Осиё... Менимча сиз менинг пешонамга ёзилган тақдиримсиз. Йўқса неча йиллардан буён сизни тушларимда кўрган, ҳаётимда интиқ бўлиб кутган бўлармидим? "Тушларда севдим сени" деганлари шу бўлса керак.     Осиё Умидга нима деб жавоб қайтаришни билмай ерга қаради. Тўғри у йигитдан қаттиқ ранжиган эди, бироқ... Бироқ бу ранжиш қиз ҳар қанча истамасин йигитга бўлган асл туйғуларига моънелик қилишга ожиз эди.     Ким билсин, асл севги деганлари шудир? Бир инсонни бор фазилат-у камчиликлари билан ёқтириш...          - Мен уйга кеч қолаяпман, кетишим керак, - овози титради қизнинг.    - Яхши,- деди Умид унга ортиқча қаршилик қилмай,- йўқ демасангиз сизни ўзим кузатиб қўйсам...      Осиё Умидга эътироз билдирмай сумкачасига қўл узатди.    🔳 🔳 🔳    - Нима ўша профессор шунчалик осмондаги ой эканми? - норози тўнғиллади Икром ака, Латофатдан Сурайё опанинг иккинчи қайта келиши ҳақидаги хабарни эшитгач,- қўй хотин, шу инсонларга ҳеч кўнглим чопмай турибди-да... Жуда профессор билан қуда бўлмасак ҳам ўзимизга ўхшаган қўли қадоқ, меҳнатнинг қадрига еталиган бирор яримтадан тенгимиз чиқиб қолар.    - Вой дадаси, ажойибсиз-да? Ким айтди сизга илм аҳли меҳнаткаш бўлмайди деб? Меҳнатнинг энг каттасини қиладиган шулар-ку? Илмда бир унвонга сазовор бўлишнинг ўзи бўларканми? Игна билан қудуқ кавлайдиганлар айнан шу инсонлар бўлишади? Ундан кейинчи, сизга бир муҳим янгилигим бор?    - Оббо, -қошлари чимирилди Икром аканинг,-яна қанақа янгилик экан?    - Боя Сурайё опа ўғилларининг суратини телеграммдан ташлаган эканлар. Биласизми у йигит ким экан? - муғомбирона жилмайди Латофат    -Айтсангиз биламиз-да,- чуқур тин олди Икром ака,- айтмасангиз қаердан ҳам билардик, хоним?    - Сурайё опанинг бу ерга келишлари бежизга ўхшамайди.      #БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Осиёни сўрашган йигит биз билан бирга қишда тоққа чиққан йигит экан. Умиджон бор эди-ку, баланд бўйли, оқ юзли, чеҳраси очиқ йигит. Эсладингизми?   Икром ака бундан бир неча ой илгариги воқеани ёдига тушириш учун диққатини жамлади. Кўп ўтмай унинг чеҳраси ёришди:      - Бўлди эсладим. Эсли-ҳушли йигитга ўхшаганди ўша йигит.     - Ана айтмадимми? - эрини қувватлади Латофат,- биласизми, дадаси? Мен боя Осиёга Умиджондан гап очгандим, қизингиз индамади. На ҳа деди, на йўқ.     - Бу гапинг билан нима демоқчисан?- жиддий тортди Икром ака,- нима менинг қизим...    - Нимаям дердим, дадаси? Дарров лов этиб ёниб кетманг-да? Шунчаки Осиё қизим ҳам ўйланиб қолгандек туюлди менга. Ким билсин балки йигит ўшанда тоққа чиққан пайтларида унга ўзининг яхши тарафларини кўрсатиб улгургандир. Ундан кейин ёшлар унгача ҳам таниш бўлганлар. Авваллари совчи келганда бир сапчиб тушадиган қизингиз бу сафар қандайдир ўйчан бўлиб қолдими ё менга шундай туюлдими, билмадим,- охирги сўзларини айта туриб Латофат бўшашди,- э бу умр савдоси деганлари бирам қийин иш экан-ей?! Бошим ҳам ғовлаб кетди. Хуллас, дадаси, мен айтадиганимни айтдим, бу ёғи ўзингизга ҳавола. Қандай қарорга келсангиз ҳам мен сиз тараф...     Латофат кўнглини бўшатиб олгач, анча енгил тортганини ҳис қилиб хонани тарк этди. Энди ўйлаш, қарор чиқариш навбати Икром акага қолган эди. У сал аввал Латофатга осон тутганди, энди билса гарданига тушган бу вазифа ўйлаганидан, таҳмин қилганидан бир неча баробар мушкул иш экан...     🔳 🔳 🔳    Шанба куни опаси Санобар билан Осиёларникига қайта қадам ранжида қилган Сурайё опа бу сафар икки ёшни учрашувини тайин қилишга эришиб кетди.        Эртаси куни онаси билан учрашувга вақтидан сал аввал етиб келган Умид қўлидаги соатга иккинчи қайта қараган вақт онасидан танбеҳ эшитиб олди:     - Намунча ҳовлиқмасанг? Бунақа қилиб жиловингни эрта кундан қизни қўлига топшириб ўтирмагин. Ҳозирги замоннинг қизларидан эҳтиёт бўлиш керак.      Умид Сурайё опанинг дашномидан "Шаҳзодага ўҳшаган қизларданми?" демоқчи бўлди, бироқ яқинда бетобликдан турган онасини аяди...     -Ана келишяпти,- деди Сурайё опа ён томонга ишора қилиб, сўнг Умидга тайинлади,- худо берди деб қизни етаклаб даф бўлиб кетмагин, соат иккида укол олишим керак... Вақтлироқ ишингни битир. 
    2 комментария
    33 класса
    Феруза Салходжаевадан янги ҳикоя #Kibora Кибора Жисминги кийиб кетасан ночор... Аммо, қайтиб келар дарҳол ёнимга, Менга ўрганган кўнглинг. Фарида Афрўз (1-қисм) Ёзнинг ўртасига бориб ҳаво исиб кетди. Катта шаҳарда  одамлар офтобдан қочиб  ўзини соя-салқин жойга урар, зарурат бўлмаса, тирикчилик деб аталмиш ҳаёт чархпалагини айлантирувчи куч бўлмаса, кўчага ҳам чиқмас эдилар. Кибора қизларини қўшнисига ташлаб чиққач, қадамини тезлаштирди. Билди, қўшнисига малол келди, аммо на илож, бугун иш топмаса, оч қолади. Мактаб ёшидаги қизлар бўлса, қўшниси малолланмаса ҳам бўларди. Уйга ташласа ҳам бўларди-ю, кеч қолиб кетса тушлик берар деб ўйлади. У қизларининг жавдираб қолган нигоҳини ҳам, қўшни аёлнинг "Тез қайтасизми?", деган сўроғини ҳам, норози чимирилган қошларини ҳам унутмоқ истагида хаёлларини яқин ўтмишига бурди. Бакир билан севишиб турмуш қурди. Ўзидан бир синф юқорида ўқийдиган йигитнинг отаси яхшигина пулдор эди. Бошида Киборани менсимаган йигит бора-бора қандай қилиб тузоғига илинганини билмай қолди. Олти фарзанд ичида учинчи ўғил эди у. Келишган, спортчи, яхши ўқирди. Умуман, йигитнинг оиласига қишлоқда ҳамманинг ҳаваси келарди. Ота-онасининг қаршилигига қарамай Киборага уйланди у. Кейин ўқиши баҳона Тошкентга кўчиб келдилар. Ўшанда қайнотаси ҳаёт эди. Ёш оилага уй олиб берди. У бошқалардек ижарама ижара юрмади. Бакир ҳам ишини топди. Кетма- кет қизлари дунёга келиб, ўзлари тошкентлик бўлиб қолдилар. Камбағалгина оиланинг оқ-сариқдан келган қизига омад кулиб боққанди. Қулай шароит, иссиқ сув, совуқ сув, ўчоқ тандир йўқ, ҳамма нарса муҳайё! Бакир ишдан келгач, баъзан машинада, баъзан пиёда сайрга чиқадилар. Шаҳарнинг озода кўчалари, бахтиёр одамлар, биров билан бировнинг иши йўқ. Сокин, бахтли ҳаёт... Аммо Киборанинг бахтига кўз тегди. Аввал қайнотаси, кейин қайнонасини ерга қўйдилар. Турмуш ўртоғи чўкиб қолди. Ғам, ҳасрат эзиб юрган кунлари ғафлат босиб аравача етаклаб кетаётган ёшгина жувонни уриб юборди. Аёл ҳам болакай ҳам вафот этди. Қиёмат қўпди. Бакирнинг ака-укаси аралашиб ҳам ишни келишув асосида ҳал қила олмади. Арман йигит хотини ва боласининг ҳуни учун йигитнинг умрини қамоқда чиритмоқчи бўлди. Шанба куни эди. Ўша куни турмуш ўртоғи эрталабдан Киборага ёмон туш кўрганини айтганди. Нафси кундан кун ошиб бораётган аёл интернет орқали тоғдан дала ҳовли гаплашган, бугун кечаси йўлга чиқсалар, якшанба кун бўйи дам олиб, кечга шаҳарга қайтишлари керак эди. —Тушингизни сувга айтиб юборинг, —деди "донолик" билан. Унинг хаёлини тоққа бориш учун кўрилажак тадорик эгаллаб олган, эрининг алланечук ўйчан нигоҳини ҳис қилмаётган эди. Мудҳиш воқеа эса ишда ушланиб қолган Бакирга қайта-қайта телефон қилаётган Баҳоранинг тезлаши билан ривожланиб кетди. Светофорнинг яшил чироғи пиёдаларга ҳам улов эгаларига ҳам баравар ёнган чорраҳада қонун бўйича аввал пиёдалар ўтиши керак эди, у барча пиёдаларни ўтказиб юбордим деб ўйлаб, бирдан газни босади-ю... У ёғи қўрқинчли тушга ўхшарди... Мана Бакир ҳозир қамоқхонада. Киборанинг қўлида на хунари бор, на дипломи! Яхши ҳаётга ўргатиб кетган эри эса панжара ортида. Кибора иш излаб чарчади. Идиш-товоқ ювувчи бўлиб ишлашни ўзига эп билмади Эрининг қариндош-уруғи ҳам юз ўгирди. Уларнинг наздида Кибора зоти паст ва Бакирнинг омадсизлини учун асосий сабабчи эди. Бугун ҳам иш топилмади. У оқ-сариққа мойил юзлари қизариб уйига етиб келди. Қўшнисининг уйидан қизларини олиб, яхшигина жиҳозланган, шинамгина уйига кириб келди. Турмуш ўртоғи йиғиб қўйган пулларнинг ҳам таги кўриниб қолди. Тағинам бир йилга етказди-ку тежаб-тергаб. У боя қайнатиб ўчириб кетган қозонининг тагига қайта гугурт чақди, кейин хамир ёйиб, угра кесди, кечки овқатга уннади. Бакир ёнидалигида нафсига хуш ёқмаган таомини хозир тезроқ пишишини истарди. Қорни очганди аёлнинг. Бир вақтлар эриниб, овқат қилишни истамаса, тайёр, тотли таомларга буюртма берар, егани ейилиб, қолгани ахлат челакка улоқтириларди. (2-қисм) Аслиддин йигирма тўрт ёшга кирди. Отасининг эркаси. Уч қиздан кейин кўрган арзандаси. Мана бир ҳафта бўлди, дадаси ўзининг тикув цехини унга топширди. Йигит авваллари ҳам бу корхонага келиб-кетиб юриб, анча иш ўрганиб қолганди. Мана энди у раҳбар. Дадаси Тошкент вилоятида ҳам бир неча тикув корхоналар эгаси бўлгани сабабли, асосан ўша томонларда юргани сабабли шаҳардаги юмушлар секин-аста йигитнинг қўлига ўтди. Бугун ҳам ишчиларни бир кўздан кечиргач, ташқарига йўл олди. Пишиб, мевалари тўкилиб ётган ўрик дарахти тагида бир қиз турарди. У иккиланиб турганга ўхшар, "кирсамми, кирмасамми", дегандек ўйланиб турарди —Сизга ким керак? —сўради йигит шунчаки. —Ишга кирмоқчи эдим, кимга учрашишни билмаяпман. —Келаверинг, —деди Аслиддин қўлидаги сигаретини улоқтириб. Аёл ҳаммасини гапирди. Орада бироз кўз ёш тўкди. Йигит Киборани ишга қабул қилди. Иш қийин эди. Оғир. Саккиз соатлик қатъий тартиб, оз маош. Кибора қизларини қишлоққа— ота-онасининг уйига олиб бориб ташлади. Сут— қатиқ ичар, гўштсиз бўлса ҳам иссиқ овқат ер. Ўзи ишга тушди. Куз келса, мактаблар бошланиб қолар, пул топишни уддаласа, қўшимча машғулотга берар... Бир ой ишлаб бўлари бўлди. Оғир эди ишлаш. Бир бурда нон топиб ейиш шунчалик машаққатли экан-да?! Бакир ёнидалигида оғзидан чиққанини муҳайё қилар, у истаса бўлгани эди. Энди эса шу оғир меҳнатга кўнишга мажбур. Тикув машиналарининг ёқимсиз овози, унга қўшилиб баланд товушда сўзлайдиган, хонани бошига кўтариб куладиган шанғи аёллар овози —ҳамма ҳаммаси асабига тегар, уйига боргач, қозон қайнатгани ҳоли қолмас, бир бурда нон еган бўлар, сўнг" Борса келмас"га кетган эридан эсталик қимматбаҳо телефонини титкилар, шодумон кунларини ёдга олар, сўнг йиғлаб-йиғлаб уйқуга кетарди. Аслиддин ёш бўлса ҳам пишиққина, қаттиққўл. Ҳозир ҳам маҳсулотларни текшириб юраркан, Киборанинг қошига келиб, тўхтаб қолди. —Келинойи, биз, асосан, чет эл буюртмаси асосида ишлаймиз. Чокингиз тоза эмас, шу кунда маҳаллий бозорларга чиқараётган кийимимиз кўпайиб кетди, сал эътиборли бўлинг, илтимос! Бу цеҳ маҳсулотлари анчагина сифатли бўлиб, сал ўхшамай қолган маҳсулот ҳам ички бозорда харидоргир эди. Йигит илтимос, деди-ю, аммо оҳангида заҳар бор эди. "Ҳап сеними, шошмай тур!"-деди аёл ичида. Сиртида эса йигитга шундай жилмайдики... Мана шу табассуми, мана шу ҳокисор нигоҳлари билан бир пайтлар Бакирни асир қилганди. Унинг остонаси олдидан ўтишга ҳазар қиладиган қайнота-қайнотасини бош эгдириб совчи қилиб уйга келтирганди. Унинг сирли, табассуми, маъюс, шу билан бирга чўғ сачраб турган чиройли бодомқовоқ кўзлари йигитнинг бошини айлантириб қўйди... Тез-тез у ўтирган дасгоҳ ёнига келадиган бўлди йигит. —Келинойи, ўтиринг, уйингизга ташлаб қўяман,-деди Аслиддин тасодифан йўлидан чиққан жувоннинг жавдираб турган, аммо нақ юракка борадиган нигоҳларига қараб. Кибора бир ҳафта уриниб эришгани бу муваффақиятни қўлдан беришни истамади, худди ноилож қолгандек машинага чиқиб ўтирди. Йигит тузоққа илинганди. Қиёмат яқин қолганини билдирувчи аломатлардан бири зинонинг кенг ёйилишидир. Бири бўз йигит, бири эрли аёл шайтон қўйган тузоққа шундай қилиб кириб бордилар. Кибора мақсадига эришгач ишдан бўшади. Энди қизларини мактабга кузатади, ундан сўнг уйга келмасликни, қўшимча машғулотга кетишларини тайинлайди-ю, ўзи Аслиддинни кутиб олишга тайёрланади. Йигит у истаган пулни беришга тайёр. Осмонларда учиб юрар, сўнг қанот қоқиб ўзидан етти ёш катта шу аёлнинг қошига етиб келарди. Ўзини унинг эри деб ҳисоблар, бор ҳаражатини бўйнига олганди. Қамоқдаги эри ҳам ёдидан кўтарилган Кибора баъзи-баъзида қўрқинчли туш кўриб уйғониб кетар, тушида Бакир қамоқдан чиқиб уни қувиб юрган бўларди. Баъзида қилмишидан афсуслана бошлар, аммо йигитни кўргач, пушаймони ёдидан кўтарилар, уни куўатгач эса, эридан талоқ олиб, унга турмушга чиқиш режасини тузиб борарди. Бугун унга учрашув белгиланган. Шу пайтгача Бакир билан кўришишдан қочиб юрганди. Энди ўзи истади. Талоқ сўрайди. (Давоми бор) Феруза Салходжаева
    6 комментариев
    60 классов
    ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР -Мен бу ерга иш билан келганман. -Шунда мени хотинимга гапиришинг шартмиди? -Ботир ўзингни босиб ол. Муомалангни қара, ҳалиям ёш боласан. -Ўв менга қара. Уларни жанжали мени қўрқита бошлади. Мен сабаб муаммо чиқишини хоҳламасдим. Лекин Ботирдан ранжиганим сабаб уларни олдидан узоқлашиб кетдим. Менга қизиқ эмас эди урушадими, бошқами. Ҳозирда тинчлик истаётгандим. Афсус бу ҳам амалга ошмади. Эркин билан нима ҳақида гаплашган билмайман, билганим у ўн дақиқага қолмай менга етиб олди. -Эркин билан яқин танишмисан? У мени сенсираб гапира бошлаганди. -Қўпол муносабатга лойиқ нима иш қилдим. -Мен қўполлик қилганимни эслолмайман. -Унда нега сенсираяпсиз? -Бир кун барибир сенсирайман, ҳозирдан кўниктирмасам кейин бунданам олир ботса керак. Юрган йўлимиз ҳеч камаяй демасди. Сабаби эса мен умуман бошқа кўчага ўтиб қолганим экан. -Сиз чегарадан чиқдингиз. -Қандай чегара. Мени ўпганини унга қандай айтишни билмаётгандим. -Ҳалиги... -Ўпганимми? У баланд овозда кулиб юборди. Унга қараб мен ҳайрон бўлдим, феъли тез ўзгарар экан. Баҳор ҳавосига ўхшайди. Боя жахлдан қизариб турган йигит, ҳозирда кулиб турибди. Аммо саволини жавобсиз қолдирдим. -Ойим мени билгани учун ҳам никоҳ ўқитишимни талаб қилди. Лекин мени бунчалик тезликда никоҳ ўқитади деб ўйламаган эканлар. Ҳатто уйга борганимда койиб бердилар. Оилангиздан бунга салбий фикр кутгандилар, аммо бундай бўлмади. -Улар ҳамма ҳуқуқни ўзимга беришган. Мен эса сизларга розилик берилгани сабаб ҳам рад этганим йўқ. -Ҳўш энди айтингчи, никоҳимдаги аёлимни ўпсам нима қипти? Ботир қаршимда туриб қолди. Мен яна довдирадим, ва уни айланиб ўтиб юра бошладим. -Сиз ёки жуда соддасиз, ё бўлмаса мени назарга илмаяпсиз. -Иккови ҳам эмас. -Унда нега қочасиз? -Сиз бўлганингизда мени ўрнимда нима қилардингиз? -Роса кулгули гап бўлди, мен умуман аёл кишини ўрнида бўлишни тасаввур қилиб кўрмаганман. -Ҳмм. Биз яна юра бошладик, уйимизга таҳминан ўттиз дақиқалик йўл қолганди. -Сумбула. У бу сафар ўта жиддий гапирди. -Мен жуда сабрли эмасман. Сиз ҳам оилавий ҳаётни кўргансиз. Ўқишингиз тугашига ҳеч қанча қолмади. Тўйни тезлаштирамиз. Бу гапни сира ҳам кутмагандим. Ботир билан яшаш... -Менга вақт керак. -Бизда бу керагидан ортиқ бўлади. -Сиз мени барибир тушунмайсиз. -Агар мен сизга... Ҳуллас мен билан ҳаётингизни давом эттиришни истамасангиз айтишингиз мумкин. Ҳалиям кеч эмас. Бу гал уни овозидан ранжиганини сезиш қийин эмасди. -Мен у маънода айтмадим. -Мен эса шундай тушундим. Ботирда ҳам кўнгил борлигини мен унутиб қўйган эканман. Мени кўнглимни олишга интилиб келибдию, унга нисбатан ҳеч қандай ҳаракат қилмапман. Ўзимдан хафа бўлиб кетдим. Мендан ранжигани учун сукутда кетиб борардик. -Оёқларим оғриб кетди. -Ҳеч қанча йўл эмаску. -Мен доим машинада юриб ўрганман. Ортингдан келиб юришга қизиқиб кетибман. Энди машинагача бориш ёқмайди. -Унда нима қиласиз? -Такси чақириб машинамгача бораман. Бу сафар уни гапига мен кулдим. Ботир эса менга тикилиб қолди. -Юзимга бирор нима бўлибдими? -Илк бора самимий кулганизни кўрдим. Дарров жиддийлашдим. -Етиб келдим. -Билдим. Афсус хайрлашамиз. Сиз эртагача ўйланг. -Нимани? -Мен билан қолиш қолмасликни. Сизни мажбурлашдан йироқман. Ботир шу гапни айтганча такси тўхтатиш учун йплнинариги томонига ўтиб кетди. Мен эса юраги да тушиниксиз ўйлар билан дарвозамизни очиб кирдим. Ҳамма ишда уйда ҳеч ким йўқ . Кийимимни алмаштириб курсига ўтирганча ўйга толдим. Фарида опа менга ёмонликни раво кўрмайдилар. Шаҳло опа ҳам уларни мақтадилар. Мен Ботирни рад этсам дадамга ҳам бу бошқача туйилади. Қудаларни олдида ҳам ким деган одам бўламиз. Қолаверса никоҳ ўқилган. Ортга йўл йўқ. Шундан сўнг Ботир икки кунча мени тинч қўйди. Кейин эса қўнғироқ қилиб учрашувга чақирди. Илк бора Ботир учун бироз ўзимга қараб чиқдим. Ўқишим тугаши билан у олийгоҳ остонасидан олиб кетди. -Кўрнишингизга гап йўқ . Уялиб ерга қарадим. -Мен айтган гапни ўйлаб кўрдингизми? -Ҳа. -Ҳўш? Ботир машина кўзгусини ортга, яъни менга бурганича савол назари билан қаради. -Ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасман. -Айнан? -Давом этамиз. -Кейин афсусланмайсизми, кўнглимга қарши бордим деб? Ўшанда бунақа имкон бўлмайди. -Йўқ,-ишонч билан айтдим. -Унда жуда хурсандман. Энди эса табиат гўзаллигидан бахра олишга борамиз . Ўша куни Ботир мени умримда кўрмаган гўзал жойларга олиб борди. Чиройли табиат манзаралари, ариқлардан тошиб оқувчи сувлар, ям -яшил дарахтлар... Ҳаммаси мени ўзига маҳлиё қиларди. -Рахмат. Шундай чиройли жойларга олиб келганингиз учун. -Тўйдан кейин ҳам кўп бора борамиз бунақа жойларга. Ботир менга яқин келиб гапирди. Қочишга шай турганимни сезиб чаққонлик билан қўлимдан тутди. -Фақат қўлингиздан ушлайман. Бунга рухсат берарсиз. Иложсиз рози бўлдим. -Аввалги аёлимда кўнглим бўлмаган, аслида уни кўнглимга кирита олмадим. Ботирга ажабланиб қарадим. -Узоқроқ қариндош эди. Аёллик сифатларини ҳеч бири йўқ, дастурхонда доғлар турганда овқат ея оласизми? -Кўнгилни хира қилади. -Табиий. Чала ювилган пиёла, эрталаб тановул қилинган тухумни ҳиди келиб туради чой ичаман десангиз. Мен бу гапларни уни ёмонлаш учун айтмаяпман. Сизга фақат унга ўхшамаслигингиз учун айтяпман. Онам сизни ёқтирганини сабаби эса дастурхон тузатиш бобидаги маҳоратингиз ва фаросатли эканингиз бўлган. Чунки келинидан шунақа ҳислатни кўрмаган. Ўзига тўқ хонадон бўлганмиз тўғри, аммо бу дегани бегонани ҳизматчиликка оламиз дегани эмасди. Ойим бир жойда ўтирмсй ўзлари туриб ишларни қилаверардилар. Ҳатто ҳафталаб ювилмаган кирларимни ювганларини кўрганман. Унинг кейинчалик ҳасталиги барчасига якун ясади. Ажримни мен таклиф қилмадим, қизимиз кўз олдимизда бўлсин деб уни уйидагилар олиб кетди. Лекин уч йил яшаган давримизда менинг борлигим унга билинмасди. Эрни кутиб олиш, кузатиб қўйиш, нима овқат ёқади ҳеч бири унга қизиқ эмасди. Мен ҳаммасини айтмаяпман шунчаки сабаблардан кўрсатиб ўтяпман. Бу нарсалар эса мени уйдан безишимга олиб келди. Мен уни қизиқтирмаганимдек у ҳам мени қизиқтирмасди. Ойида бўладиган эр-хотин муносабатлари, ўшандаям тер ҳиди келган бадан, ювилмаган ёғли сочлар таъбимни хира қилмай қолмади. Мен кўчадагилардан ортмай қолдим. -Хотинингиз... У сезмадими? -Сезиш учун авваламбор мени борлигим уни қизиқтириши керак эди. Ҳаттоки уйда тунамасам ҳам унга фарқи йўқ эди. Сумбула ўтмишини ёдига олди. У ҳам шундай эдими? Ҳа деярли Ботир айтганларига яқин эди. Аммо уни мажбуран ўзидан каттага беришмаган. Ботир билан Ғиёсни ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. -Билганда бирор нима дердими? -Билди, парво қилмади. Бу эса албатта нафсониятимга тегди. Бу турмушни давом эттириб бўлмасди. Балки боламиз бўлганида чидаб юрармидим? Лекин ундай бўлмади. Шу қадар тўйдимки ахийри биз умуман гаплашмай қўйдик. Ойим ҳам бизни муносабатни сезмай қолмадилар. -Афсусдаман. -Нега? -Турмушинфиз ўхшамаганидан. -Мен эса йўқ. Чунки сизни учратдим. Шунинг учун айтгандим эркакни кўчадагиларга чопмаслиги аёлига боғлиқ деб . Мен эса ўйлай бошладим, Ботирга мехр бера оламанми? Аввалги хотинидек ҳиссиз бўлсамчи? Йўқ бахтли бўлиш ҳаракат қилишим керак. Кимдир менга шундоққина бахтни келтириб бермайди. -Гапларимдан ўйга толдингизми? -Қўрқяпман. -Нимадан? Унга очиғини айтдим. -Аввалги аёлингиз хатосини такрорламай деб. -Бунинг учун эса,-Ботир қўлини юрагимга қўйди. Шу ерга мени киритишингиз керак. Ҳаяжондан юрагим дукурлаб уриб кетди. -Бу эса сизга. Ботир чўнтагидан узук чиқариб қўлимга тақди. -Энди мендан ҳеч қаерга қочиб қутулолмайсиз. Уятдан ерга қарадим. У иягимдан ушлаб ўзига қаратди. -Ҳаммаси яхши бўлади. Фақат бир муаммо бор. Унга ажабланиб қарадим. -Ққ.. қандай муаммо? -Қорним роса очди, бу кетишда сизни ямламай ютвораман. Ботирни гапидан рости роса кулгим келди. Жиддий айтганига бирор гап бўлибдими деб ўйлабман. -Қўрқдиз-а? -Ҳа , айтилмаган жиддий гап қолганми деб ўйлабман. -Нима ейишни хоҳлайсиз? -Менга фарқи йўқ. Аммо бу гапингиздан кейин мен ҳам очқаганимни ҳис қилдим. -Қани кетдик унда. Ботир мени кулдира-кулдира тоғ ёнбағридаги тамаддихонага олиб кирди. Бу ерни таомларини ҳиди бирам иштаҳани очаркан. Илк бора Ботирдан тортинмай таом едим. Ўртадаги бегоналик пардалари бир мунча кўтарилганди. -Оилангиз ҳақида айтиб беринг. Ботир уйга қайтишимизда яна саволга тутди. -Мен ҳақимда биласизку. -Аммо қандай оилада яшашингизни эмас. -Дадам, ойим аслида ўз туққан онам эмас, лекин туққанданда аъло кўраман. Шу сабаб ойи деб чақираман. Укам ва синглим бор. -Бизни уйда эса дадам, ойим ва мен. Иккита акам уйланиб бошқа уйга кўчиб ўтишган. Улар ҳам яқин атрофдаги маҳаллалардан. -Чет элда нима қилгансиз? -Дадамни иши сабаб кўпинча чет эл билан ҳамкорликлар борасида борардик. Кейин ўша ердаги олийгоҳга мени ўқитишди. Шунинг учун бироз ўзбеклардан фарқли равишда фикрлардим. Уйлангач эса ойим қайта тарбиялади. -Нега? -Айтганимдек қизлардан дугоналар кўп эди. Бундан уятли ёки бошқа нарсани ўйламасдим. Ўзбекчиликка тўғри келмас экан. Энди янада ойимни қаттиққўлликлари остида юрибман. -Сизга ҳам қийин экан. -Ҳа жуда, яхшиям тушунадиган сиз бор. Тезроқ уйимга олиб келсам... -Эеэ яна бошладиз. -Бўладиган гапни бўлгани яхшида. Мен ҳам Ботирчалик тўй бўлишини истайманми? Менимча йўқ. Бу ҳаётдан аламзада кўнгил кимнидир сева олармикан? *** Уйга келганимда онам манти пиширишга тайёргарлик кўраётган эканлар. -Қизим юзингга ранг кирибди. Хурсанд бўлдим. Ойимни олдиларида ҳам уялдим. -Яхши айландингизми? -Жуда зўр. Мана расмгаям олдим. Ойимга кетяпганимизни хабар қилиб смс жўнатгандим. Расмларни кўриб ойимни ҳам баҳри диллари очилди. -Роса зўр жой экан. Кўриб кўзинг қувнайди. -Жудаям. -Куёв билан муносабатинг қандай? -У мени кўнглимга йўл топишга ҳаракат қиляпти. -Сенчи? -Мени биласизку, ўзимни узоқроқ тортиб юрибман. -Бироз мехр беришга ҳаракат қилчи, озгина эътибор ҳолос. Жавобини биламиз кейин. -Хўп ойи. Мен кийимимни алмаштириб чиқaй сизга ёрдам бераман. Ойим билан бир пасда мантини қиймасини тайёрлаб, ҳамирини ёйиб букиб ҳам ташладик. Ойим пазанда эдилар, чаққонликлари эса бу пайтда жуда ас қотарди. -Сиздан кўп овқатларни ўрганишим керак. -Шундоғам яхши биласан,қўлинг ширин. -Сизчалик эмас ойи. -Баъзан сени ўзим туққанман деб ўйлаб қоламан. -Шундай ўйлайверинг, мени сиздан бошқа онам йўқ. Роҳила опа кўзларидаги ёшни енглари билан артдилар. *** Тун кириши билан ўзим Ботирга хабар ёздим «Яхши дам олинг, бугунги кун учун рахмат». Жавоб куттирмади. «Ҳали ухламадингизми?» «Энди тайёргарлик». Бироздан кейин ундан яна хабар келди. «Бу кунлариз ҳам ғанимат» Эслатиш эсидан чиқмайди буни. «Майли, ухладим энди. Ширин уйқу тилайман» «Сизга ҳам» Шу билан суҳбатимиз якун топди. Бир ярим йил олдин менга кимгадир хабар ёзиб жавоб кутасан дейишса ишонмасдим. Ўша дўзахдан сени қутқаришади дейишса ишонмасдим. Аммо мени қутқаришди. Бахтли ҳаёт ҳақида орзу қилганча уйқуга кетдим... Ўқишда доимги мавзу Сара эди. -Ҳали топилмабдими қотил? -Э топилмасин, дунё битта бузуқидан қутилди. -У ҳам бировни боласи унақа дема. -Боласига тарбия берсин эди бўлмаса. Йигитлар кўпинча шу борада баҳс юритишарди. -Мен яқинда ишга киряпман. Ҳаммани чалғитай деб доимгидек Қурбон ўртага қўшилди. -Қаерга? -Қанақадир компания, номи қийин эсимда қолмади. Ҳуллас таржимон бўлиб иш бошлайман. -Ооо зўрку, орамиздан ўз соҳаси бўёча иш топган биринчилардан бўлибсан. -Аммо лекин, бошлиқни кўрса ҳамма зир титраркан. -Сенамми? -Ҳа менам, қилаётган ишимни унутиб қўяман. -Жим домла келди дарага ҳамманг. Музаффаров менга олақараш қилиб қўярди. Лекин гапиришга ҳадди сиғмасди. Мен ҳам тинчгина эдим домладан қутилганимга шукр қилиб. Кунлар ўтиб борар, мен қўрққан кун яқинлашиб борарди. Унгача эса биз ҳам Ботир билан анчагина яқин бўлиб қолгандик. -Ойим юборган кийимлар ёқдими? -Ҳа ўзимга лойиқ экан. -Агар маʼъқул келмаса айт, алиштирамиз. -Йўқ ҳаммаси жойида. -Унда яхши. -Шахло опа кўришайлик деяётгандилар. Давоми бор... #shamsinurijodi
    4 комментария
    30 классов
    Дадаси онангиз бетоб бўлсалар, кераксиз нарсаларга пул сарфлаб юришингизничи, - эрининг икки дона лотерия билан бир пакет дори-дармон кўтариб келганини кўрган Салиманинг хони-мони чиқиб, тергай кетди. - Қўявер онаси, Хиндистонга виза олиш учун банкка тўлов қилгани боргандим, ихтиёрий мажбурий равишда лотерия сотаётган экан, яхши ниятда сотиб олдим. Анварнинг онаси узоқ йиллардан бери бир жойда қолган, оғир бетоб, даволатиш учун барча уринишлари зое кетаётганидан қаттиқ афсусда. Яқинда бир таниши, онасини Хиндистонга олиб бориб даволатиш кераклигини айтиб қолди. Танишининг айтишича, кўпчилик шу дард билан оғриганлар шифо олиб қайтаётган экан. Ўша гап гап бўлди-ю, Анварнинг халовати йўқолди, "онамни олиб борсам бўларкан" деган хаёлини хаётга кўчиришга аҳд қилди. Бориб келганларни сўраб суриштириб ва ниҳоят бошқа бир қишлоқдан Хиндистонга бориб даво олиб қайтган одамни топди. У кишидан барча йўл-йўриқларни ўрганди. Шифохона, шифокорнинг манзилини олди ва у ерда бўлиш вақтидаги шарт-шароитларни ўрганди. Гап бориб унинг харажатига тақалганда, нархни эшитиб тарвузи қўлтиғидан туша ёзди. Айтишларига қараганда, 6-7 минг АҚШ доллари сарф бўлар эмиш. Анвар бир ўғил, икки синглиси бор, улар турмушга чиқиб кетган, оиласи ҳам ўрта хол, бунча пул чиқмайди. Ўзи эса, эскироқ машинасида таксислик қилиб кун кечиради. Анвар чуқур ўйга толди. Уйга бориб аёли билан маслаҳатлашди. Аёли Салима оқила аёл, хар нарсада турмуш ўртоғига ҳам маслак, ҳамфикр. - Дадаси, Оллоҳга таваккал, машинангизни сотинг ва онамизни олиб боринг, - деди у. - Ахир, бу машина рўзғоримизга яраб турган бўлса, кейин нима қиламан?- ўйланиб қолди Анвар. - Майли, бир йўлини қилармиз дадаси, хали болаларимиз ёш, жуда катта харажат қилмаймиз, лекин у кишини даволатиш имкони бўла туриб, шу бир темир матохни деб даволатай олмасангиз, кейин бир умр армон қиласиз, яхшиси бозорга олиб бориб сотингда, хужжатларни тўғрилаб, бориб келинг. Анвар шундай аёл турмуш ўртоғи эканлигидан Оллоҳга шукрона айтди. - Умринг зиёда бўлсин хотин! - деб, қувониб кетди. Бозор куни келиши билан машинасини ювиб тараб, бозорга олиб чиқди ва уни ўзи кўзлаган пулга сотиб қайтди. Ҳамма нарса тахт бўлгач, аёли ва фарзандларини Оллоҳга омонат топшириб, ўзи онасини олиб Хиндистонга учди. Жарроҳлик амалиёти кўнгилдагидек ўтди. Ортиқча сарф харажат талаб қилинмади. Ўзи билан олган пул бемалол ҳамма-ҳаммасига етиб, оз-моз ортди ҳам. Она бола хурсанд уйга қайтишди. Онаси соғайганидан бир хурсанд бўлса, қандай қилиб рўзғор юритиш мумкинлигини ўйлаб бир сиқилди. Уйга қайтганига уч тўрт кун бўлгач, онасининг нафақасини бериш учун уйга почтачи келиб қолди. Почтачи ўзи билан газеталар ҳам олиб юрарди. Газеталарга кўзи тушди-ю, икки ойча аввал банкдан сотиб олган лотерияси ёдига келди. - Ака мабодо сизда лотерия ўйинларининг натижаси босилган газета йўқми? - хар эҳтимолга қарши сўраб кўрди Анвар. - Бор, мана берайми? Сизда ҳам бормиди дейман лотериядан? - Ҳа бир гал банкка борганимда сотиб олгандим, умримда бирор марта ютмаган бўлсам ҳам яхши ниятда икки дона олгандим, хали уйдагилар йиғилса биргалашиб бир кўрайликчи зоя бирор нима чиқиб қолса. - Ҳа албатта, ютуқлар кўп ўйналган дейишяпти, каттароқ нарса чиқиб қолса суюнчисини берасиз, мана сизга газета, бу текин, - деб ташлаб кетди. Анвар унчалик қизиқмаган бўлсада, юрагининг туб-тубида ўша лотериядан кичик бир илинж бор эди. Кечга яқин уйга ҳамма йиғилди. Онаси ҳам анча ўзига келиб қолган, шу сабаб анчадан буён хонтахта тўрига ўтирмай қўйганди, бугун ўз оёқлари билан келиб ўтирди. Анвар қўлидаги лотерияларни олиб улардан бирини, газетадаги ютуқли рақамлар билан солиштира бошлади. Болалар унгача хар хил орзулар қила бошлашди. - Дадам хозир Каптива ютиб олади, Каптивада мазза қилиб айланамиз, у катта машина ҳаммамиз сиғамиз, - деди олти ёшли ўғли шошилганча. ​​Анвар диққат билан рақамларни солиштирар экан, биринчи лотерияси ютуқли рақамлар ичида бўлмагани учун, бир хўрсиниб қўйди ва иккинчисини солиштира бошлади. ​​Бу гал узоқ куттирмади, қўлидаги лотерия рақамлари ютуқли рақамлар билан мос келаётган эди. Ҳаммага ошкор қилишдан аввал, қайта-қайта кўриб чиқди ва ютуқли эканлигига ишонч хосил қилиб, унга белгиланган ютуқ томон қаради. Не кўз билан кўрсинки, ютуқ Кобалт машинаси эди. Ҳа хақиқатдан ютуқ машина эди. Эй Худо, ўзингга шукр! - деб қичқириб юборди, -мен машина ютдим, - аввал онасини кейин болаларини бағрига босди, она бола ва уларга аёли шерик бўлиб кўз ёш тўкдилар. Бу ёшлар севинч, қувонч кўз ёшлари эди. Онасини сийлаган эди, уни Аллоҳ сийлади. (Эслатиб ўтаман, юқоридаги воқеа 100% бўлиб ўтган, бу ерда ёлғон яшиқ, ортиқча тўқималар қўшилмаган. Воқеанинг асоси онасини даволатиш учун миниб юрган эски машинасини сотгани ва даволатиб қайтгани, келишига эса лотериясига Кобалт машина чиққани эди, мен эса уни озгина бадийлаштирдим холос. Исмлар ўзгартирилган.)
    1 комментарий
    90 классов
Груҳимиз кузатувчилари диққатига! Рамазон ойи яқинлашса, Муаззам ойим раҳматлик адамларга "Баҳодирхўжа, балиқ олиб кел, балиқ ҳалқумни тозалайди", —дер эдилар. Асли ҳаромдан, ҳаром луқмадан ҳазар қилиб яшаган бўлсалар ҳам эҳтиёт шарт шу ишни амалга оширар эдилар ва биз Рамазон олдидан балиқ танаввул қилар эдик. Бу ҳақда ҳеч қайси манбада ўқимадим, бошқа ҳеч кимдан эшитмадим, аммо бувимнинг айтганлари бир умр ёдимда муҳрланиб қолди. Бугун эслашимга сабаб сиз азизларга бир янгиликни эълон қилмоқчиман. Биз ҳам Рамазон ойи олдидан руҳимизни, қалбимизни бир тозалаб олсак. Аслида, бу постни кўпроқ ўзим учун жойлаб бормоқчиман. Демак, иншааллоҳ, эртадан бошлаб ҳар куни тонгги 7:00 да бизд
Дарвешдан сўрадилар: — Бойлик нимадир? Дарвеш жавоб қилди: — Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан! Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб ҳол. П/С: Алҳамдулиллаҳ
Allohumma solli 'alaa sayyidina Muhammad! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !
ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 13-қисм Унга меҳр билан термулди. “Кўзлари меникидек кўк экан”, хаёлидан ўтди қизалоқнинг. — Болалар танаффус бўлди, — ўқитувчи бошини орқасига ярим буриб, юзини кўтармасдан гапирди. Сўнг яна Мунисага турмулди. — Менга ўхшаб кетишинг рост экан. Онам шунинг учун сени яхши кўрган бўлса керак. Бу қалампирмунчоқни онам берганмиди? Қизалоқ бош ирғади. Аммо ўқитувчидан кўз узмади. Унинг қалбида мавҳумсиз ҳислар, саволлар бош кўтаргандек эди. Аёл қалампирмунчоққа қўл теккизди-ю, пичирлади: — Сендан нега онамнинг ҳиди келяпти десам, шу сабабчи экан-да. “Уям буни Райҳон момонинг ҳиди деркан”, ўзича ўйлади Муниса. — Эртага ҳам дарсим бор сизларга
  • Класс
#Kibora Кибора (3-қисм) Кибора қўрқибми, уялибми борди учрашувга. Қизиқ эри биттада сезди. —Бошқасини топгансан! Аёл каловланиб қолди. Эркак унинг кўзларига тик боқди. —Сенинг ким эканлигингни билишим учун шу синовлар тушган экан-да бошимга. Ота-онам айтганди-я зоти паст бу авлоддан қиз олмаймиз деб. Бор, боравер, йўлинг очиқ. Мени ўлдирдинг, тириклайин сўйдинг. Талоқсан, уч талоқ! Сени учратган кунимга минг лаънат! Эркак ортига бурилиб кетди. Кўз ёшини кўрсатмади аёлга. Бакир уни илк бор сўкди, илк бор лаънатлади, илк бор ундан юз ўгирди. Кибора қимирлай олмай ўтирар, туриши кераклигини билар, нимадандир қўрқарди. У секин юриб кетди. Йигитнинг гаплари кўксини тешиб ўтган, ю
ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР -Шу опани феълларига беш кетаман. Жуда оғир босиқ инсон. -Ҳа жудаям. -Майли кўришаверинглар. Мендан салом айтинг. Ботир мени бир сизлаб, бир сенлаб гапирарди. Мен ўзим билмаган ҳолда унга ўрганиб борардим. Шаҳло опа билан боғда кўришадиган бўлдик. -Ассалому алайкум яхшимисиз опажон ? -Ваалайкум салом , кўринишингиз ажойиб. Уялиб ерга қарадим. -Уялишингиз ҳам сизга ярашди. Бу сизга мендан совға. Шаҳло опа қўлимга бежирим билакузук тақиб қўйдилар. -Опа буни ололмайман. -Сизни синглим деганман. Рад этманг. Хафа бўламан. Иложсиз совғани олдим. -Сарварани ўлимидан афсусданаман. -Балки тўғри юрса шу ишлар бўлмасмиди? -Ёш кетди, боласи ҳам бор эди.
589330826019

Dil so‘z

Дадаси онангиз бетоб бўлсалар, кераксиз нарсаларга пул сарфлаб юришингизничи, - эрининг икки дона лотерия билан бир пакет дори-дармон кўтариб келганини кўрган Салиманинг хони-мони чиқиб, тергай кетди. - Қўявер онаси, Хиндистонга виза олиш учун банкка тўлов қилгани боргандим, ихтиёрий мажбурий равишда лотерия сотаётган экан, яхши ниятда сотиб олдим. Анварнинг онаси узоқ йиллардан бери бир жойда қолган, оғир бетоб, даволатиш учун барча уринишлари зое кетаётганидан қаттиқ афсусда. Яқинда бир таниши, онасини Хиндистонга олиб бориб даволатиш кераклигини айтиб қолди. Танишининг айтишича, кўпчилик шу дард билан оғриганлар шифо олиб қайтаётган экан. Ўша гап гап бўлди-ю, Анварнинг халовати йўқолд
ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 9-қисм “Момомнинг мен билан гаплашгиси ҳам келмади. Хафа бўлдими? Мен ҳеч нарса демадим-ку!” Қиз момонинг одатига зид қилиғидан ҳайрон эди. Сигирига озроқ барг қоқиб бериб, секин уйига йўл олди. — Сиз кимсиз, ўзи? Менинг оилам билан ишингиз бўлмасин! Бировларинг ишига бурнингизни суқманг! — отаси кимгадир ўдағайларди. Сигирни боғлаб бўлиб, кўча томонга қаради. Райҳон момо? У отасига нималарнидир уқтирмоқда. Мулойим ва оҳиста гапираётгани учун овози Мунисага эшитилмади. — Менга ақл ўргатгунча, ўзингизни билинг, хола! Яхши бўлсангиз, қизингиз сиздан юз ўгирармиди? Ҳаммага ўрнак бўлсангиз, қизингизни бировга бериб юборармидингиз? Отасинин
  • Класс
Логопед бўлмаган пайтлар...
01:37
😂😂😂
4 685 просмотров
ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР -Мен бу ерга иш билан келганман. -Шунда мени хотинимга гапиришинг шартмиди? -Ботир ўзингни босиб ол. Муомалангни қара, ҳалиям ёш боласан. -Ўв менга қара. Уларни жанжали мени қўрқита бошлади. Мен сабаб муаммо чиқишини хоҳламасдим. Лекин Ботирдан ранжиганим сабаб уларни олдидан узоқлашиб кетдим. Менга қизиқ эмас эди урушадими, бошқами. Ҳозирда тинчлик истаётгандим. Афсус бу ҳам амалга ошмади. Эркин билан нима ҳақида гаплашган билмайман, билганим у ўн дақиқага қолмай менга етиб олди. -Эркин билан яқин танишмисан? У мени сенсираб гапира бошлаганди. -Қўпол муносабатга лойиқ нима иш қилдим. -Мен қўполлик қилганимни эслолмайман. -Унда нега сенсираяпсиз? -Бир
  • Класс
#синовли_дунё МУАЛЛИФ ШАМСИНУР Бугун Ҳалил одатдагидан кўра кечроқ уйга қайта бошлади. Маҳалласига бориш учун яна икки кўчани юриб ўтиши керак. Болалиги ўтган кўча эди бу. Унга қизиқ туйилгани тўрт беш киши тўда бўлиб ниманидир қизғин муҳокама қилишарди. Уларга қараб қизиқиши ортди, вақт хуфтонга яқинлашган, бу вақтда улар ҳудди нимадандир безовтадек кўринди. Ораларида синфдош дўсти бўлгани учун Ҳалил, беъетибор ўтиб кета олмади. Машинани уларни ёнига тўхтатиб саломлашди. -Ассалому алайкум яхшимисан дўстим? -Эеэ Ҳалил ўзингмисан ўртоқ? Ишдан қайтяпсанми? Нажим тўдадан ажралиб чиққанди. -Нимани муҳокама қиляпсизлар, кетсанг уйингга ташлаб қўярдим. -Бу бошқа гап, ўзи ишдан чарчаб юриш ё
Показать ещё