Бозорда. У пайтларда қишлоқда бозор дегани ҳозиргидай ҳар кунлик эмас, фақат якшанба кунлари бўларди. Эрининг ўлимидан сўнг бева қолган Робия етти ёшли қизини бозорга жўнатди. Қўлига зарур маҳсулотлар рўйхатини ёзиб берди: бир килодан картошка, пиёз, сабзи, парварда, ярим кило гўшт... Шунга етадиган пул тутқазди. Тушга яқин қизи майишиб, бир дунё нарсани кўтариб келди. Робия бозорликни олиб кўрар экан, хурсанд бўлди: қизи корига ярайдиган бўлиб қолди! Раҳматли эри ҳаёт бўлганида-ку, ҳар якшанба ўзи бозорлик қиларди, қизи бозор ораламасди. Сабаби, деҳқон бозорига аёл зоти қадам қўймасди. Бугун бозорда юрган етти ёшли қизча ҳамманинг эътиборини тортгани бежиз эмас. Робия кўнгли тўлиб, қизи
Показать ещё