Бозорда. У пайтларда қишлоқда бозор дегани ҳозиргидай ҳар кунлик эмас, фақат якшанба кунлари бўларди. Эрининг ўлимидан сўнг бева қолган Робия етти ёшли қизини бозорга жўнатди. Қўлига зарур маҳсулотлар рўйхатини ёзиб берди: бир килодан картошка, пиёз, сабзи, парварда, ярим кило гўшт... Шунга етадиган пул тутқазди. Тушга яқин қизи майишиб, бир дунё нарсани кўтариб келди. Робия бозорликни олиб кўрар экан, хурсанд бўлди: қизи корига ярайдиган бўлиб қолди! Раҳматли эри ҳаёт бўлганида-ку, ҳар якшанба ўзи бозорлик қиларди, қизи бозор ораламасди. Сабаби, деҳқон бозорига аёл зоти қадам қўймасди. Бугун бозорда юрган етти ёшли қизча ҳамманинг эътиборини тортгани бежиз эмас. Робия кўнгли тўлиб, қизи
Суҳайл ибн Амр аёли билан сафарга чиққан эди. Йўлда қароқчилар уларнинг йўлини тўсиб, мол-мулклари ва таомларини олиб қўйишди. Кейин ўғрилар ўтириб, тортиб олинган таомларни ея бошлашди. Ўғриларнинг бошлиғи овқатланишда уларга шерик бўлмаётгани Суҳайл ибн Амрнинг эътибрини тортди ва ундан: - Нега сиз улар билан овқатланмаяпсиз? - деб сўради. - Мен рўзадорман, - деб жавоб берди у. Суҳайл ҳайратланиб: - Ўғирлик қилиб яна рўза ҳам тутасизми? - деди. Шунда у: - Мен ўзим билан Аллоҳ ўртасида бир эшик қолдираман, шоядки бир куни ўша эшикдан кирсам, - деди. Орадан бир ёки икки йил ўтгач, Суҳайл уни ҳажда Каъбанинг олдида кўрди. У зоҳид ва обид кишига айланган эди. Суҳайл уни кўриб таниди ва унга
-- Мендан оғриқ ва аламнинг давосини сўрашса, мен уларга "сабр", деб айтаман. – Мендан муваффақиясизликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "қайтадан ҳаракат", деб айтаман. – Мендан ҳасаднинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "ўзини билмаганга солиш", деб айтаман. – Мендан камбағалликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "қаноат", деб айтаман. – Мендан заифликнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "иймон", деб айтаман. – Мендан хунукликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "ахлоқ", деб айтаман. – Мендан жаҳолатнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "илм", деб айтаман. – Мендан пасткашликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "сукут", деб айтаман. – Мендан адоватнинг шифоси ҳақида
Показать ещё