"Барселона" Ламин Ямални "ПСЖ"га сотмайди.
16 ёшли вингернинг трансфери келаси ёзда парижликлар учун устувор вазифага айланиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Мумкин трансфер суммаси 200 миллион еврога баҳоланмоқда.
Diario Sport нашри хабарига кўра, Ямалнинг агенти Жорже Мендеш бир неча ҳафта олдин "Барселона"га "ПСЖ"нинг қизиқиш билдираётгани ҳақида маълум қилган.
Бироқ Каталония клуби Ламин бўйича ҳар қандай таклифни кўриб чиқишдан бош тортди, чунки у яқин йилларда клубнинг асосий ўйинчиси ва юзига айланишига ишонишди.
16 ёшли вингернинг товон пули 1 миллиард еврони ташкил этади ва "Барселона" уни камайтириш ниятида эмас.
Ямал ҳам ўз навбатида "Барселона"ни тарк этишдан манфаатдор эмас. Қайд этилишича, клуб ва футболчи шартномани Ламин 18 ёшга тўлгунга қадар 2030 йилгача узайтиришга оғзаки келишиб олган. Амалдаги келишув 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 16
Неймар дарску хаммага
Оллох Рози булсин сиздан Оллохни УЗИ хамма орзуларингизни амалга оширсин,акажон бугунлик дори дармонларига 3500 рублей экан,илтимос Оллох Розилиги учун ердам беринг.Тинькофф карта 4377 7237 7952 2089