Иш билан таъминлаш масаласини ўртага ташлаб муҳокама қилишдан умуман фойда йўқ! - деб ҳисоблаймиз. Нимага деб ўйлайсизми?! Жамиятда ишсизлар эмас, балки ишлашни уддасидан чиқмайдиган дангасалар уруғи кўпайиб бормоқда. Вазиятни билмай муаммонинг асл сабабини тушунмаган мутасадди раҳбарларнинг ишсизларга иш топиб бериш дарди билан жони ҳалак. Дунё тажрибасидан келиб чиқсак, бирон бир давлат маълум бир соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратиши билан кўпинча ушбу соҳа барқарор ривожланиш ўрнига орқага кета бошлайди. Чунки ушбу соҳага тегишли инсонлар табиатан талтайиб кетишга мойил бўлади. Бизнинг жамиятда ҳам жойларда бандлик масаласига катта эътибор берилиши билан қўзиқоринга ўхшаб ишсизлар чиқиб келмоқда. Бир вақтнинг ўзида ҳамманинг кўнглини олиб бўлмаслигини унутмаслик лозим. Ҳатто бу давлат сиёсати даражасидаги ишлар бўлса ҳам. Давлат ҳам барчани иш билан таъминлашга қурби етсада, ишсизлик даражасини камайтириш имконсиз саналади! Чунки ишлашни ҳохламаганни қандай ишлатиш мумкин?! Кўчага чиқарилса борми, мажбурий меҳнат деб, бутун дунёга жар солишади. Хуллас, жамиятимизда ҳукумат томонидан олиб амалдаги тадбирлар ёрдамида соҳадаги муаммоларни ҳал этиш мушкул саналади. Жойларда мутасадди ташкилотлар томонидан ўтказиладиган иш билан таъминлаш мақсадидаги меҳнат ярмаркалари маълум инсонларни иш билан таъминлашга ёрдам берсада, лекин умумий ҳолда кўпчиликка боқимандалик кайфиятини тарғиб қилади. Алам қиладиган жойи шундаки, пул топиш машаққатини ҳаётида бир сония ҳам ҳис қилмаган ёшлар ҳали жойлашмаган ишидан миллионлаб ойлик олишни талаб қилишади.
Аслида ишлаш мақсадида бўлган кадр тегишли ташкилотларга мустақил ўзи мурожаат қилиши лозим. Бозор иқтисодиёти шундай мезонни талаб қилади. Олдинги даврда кадрлар бўйича маълумотлар тегишли ҳужжатларга асосланган бўлса, ҳозирги кунда уларнинг билим ва тажрибаларига қараб белгиланмоқда. Нафақат олий ўқув юртларида ўзлаштирилган билимлар, балки қўшимча ўқув семинарлари ҳам бугунги иш жараёни учун камлик қилмоқда. Том маънода айтадиган бўлсак, амалий жараёнлар назарий билимларни ортда қолдирмоқда. Ҳеч қаерда тайинли ўқимаган ёшларнинг замонавий технологиялар ва уларнинг микросхемаларини тузатиши шулар жумласига киради. Ўта мураккаб ва ўта ажойиб даврда яшамоқдамиз. Ўзгаришлар изланишлар олиб боришга ундамоқда. Замон билан ҳамнафас ҳаёт кечиришни хоҳлаганлар ўзлари билмаган ҳолатда қўлларига керакли китоб ва маълумотларни ўқиш учун талпинмоқда. Тан оламизми ёки йўқ, янгича маъно, билим ва тажрибалар даври кириб келмоқда. Кириб келган десак, ҳам хато қилмаган бўламиз. Муаммолар ечими учун хизмат қиладиган билимларни нафақат давр, балки оддий халқ ҳам кўришни хоҳламоқда.
ELMADAD ташкилоти томонидан нафақат иш билан таъминлаш бўйича, балки даромадли лойиҳаларга оид янги иш ўринлари яратилмоқда. Тўғрисини айтганда, йўлга қўйилаётган бизнес фаолиятимизда кадрлар етишмовчилиги бизни ҳам қийнамоқда. Ишламоқчи бўлган (ҳозирча Тошкент шаҳри бўйича) одамлар камчиликни ташкил қилади. Юқоридаги мавзуга оид фикрлар фаолиятимиз давомида пайдо бўлган маълумотлар асосида тайёрланди. Фурсатдан фойдаланиб, меҳнатдан қочмайдиганларни иш билан таъминлашга ваъда берамиз. Умуман олганда, нафақат бизнинг ташкилот, қолаверса бошқа жойларда ҳам меҳнаткаш ва садоқатли ходимларга талаб доимо юқори даражада бўлишини унутмаслигингиз лозим. Эгаллаган билим ва тажрибалар асосида пул топишга қийналаётган бўлсангиз, демак замондан орқада экансиз. Хафа бўлманг! Бу аччиқ ҳақиқат ахир! Ташкилотимиз томонидан ишлаб чиқарилган лойиҳаларга қўшилаётган кадрлар аввало воқеликка тўғри қарашни ўрганади. Ўрганганимиз эмас, бугунги ўзгаришлардан нималарни янада кўпроқ ўрганишимизни одат қилсак, пул топишда муаммоларга дуч келмаслигимиз мумкин. www.elmadad.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2