Million o‘yinida omadingizni va bilimingizni sinab ko‘ring !!!
O‘yin qoidalari...
1.Savollar soni 15 ta.
2.Ball tizimida xisoblanadi. 5 va 10 savollarda ball qo'ymaydi. Ixtiyoriy savolda to'xtab balni olishini aytsa bo'ladi.
3.Bitta savol va to‘rtda javob, shundan bittasi to‘g‘ri javob, javobga 1 minut beriladi.
4.Dastlab bitta savol beriladi va hamma javob beradi, kim birinchi to‘g‘ri javobni yozsa asosiy stulga o'tiradi.
5.Asosiy stulda o‘tirgan uchta yordamdan foydalanadi: birinchisi 50/50, ikkinchisi bilimdonlardan yordam so‘rash, uchinchisi xato qilish xuquqi.
6.Xar bir yordamdan faqat bir marta foydalaniladi.
7.Bilimdonlardan yordam so‘rasa qaysi bilimdon birinchi bo'lib to‘g‘ri javob bersa o‘sha savolning ballining yarmi unga ketadi.
8.Barcha ballar sarxisob qilinib boriladi.
9.Million ball yig‘gan ishtirokchi magistrlarimiz ro'yxatiga qo‘shiladi.
Yana bir bor omad !!!
MAGNATLAR
(10 mln va undan yuqorilar)
1.
2.
3.
MAGISTERLAR
1. Botirjon 1747150 ball
2. VOLAN DE MORT 2040200 ball
3.
ISHTIROKCHILAR
1. Og‘abek )) 100 ball
2. LEDI 1000 ball
3. Искандарович )) 2000 ball
4. Илхомжон ))) 150 ball
5. Баходиржон Алиев ( Фаргона ) 300 ball
6. ГАДКИЙ Я 2200 балл
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 941
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК!
Азиз опа-сингиллар, муҳтарам оналар!
Ҳаммангизни гўзаллик ва баҳор айёми халқаро хотин-қизлар куни билан чин дилдан табриклайман!
Доим гўзал ва бетакрор бўлиб юринг. Яқинларингиз баҳтига саломат бўлинг.
Қалбингиз баҳор гулларига тўлсин, атрофингизда самимий инсонлар кўпайсин. Меҳр-муҳаббат, қувонч юрагингизни ҳеч қачон тарк этмасин!
Уррраааааа!
..
Ёнғоқ қурти ўзи сиғадиган тешик очиб, ёнғоқни ичига кириб нима бўлса ейди. Еган сари семиради ва тўяди. Ёнғоқ ичида ҳеч нарса қолмагандан сўнг, ташқарига чиқишга интилади. Тешик кичик бўлгани учун ташқарига чиқолмайди. Ундан ҳам ёмони ёнғоқнинг ичи қурий бошлайди, энди тешикни кенгайтиришни имкони қолмайди. Биргина чора озимоқ бўлади. Ёнғоқ ичида мажбур очликдан озиб, эски заиф ҳолига қайтиб ташқарига чиқади. Қарасаки, унинг учун мавсум тугаб ортда қуриган ёнғоқдан бошқа ҳеч нарса қолмаган бўлади.
Баъзи инсонларнинг яшаш тарзи худди ёнғоқ қурти кабидир.
Мол-дунё дардида умрини беҳуда нарсалар билан хабата қилиб ўтказиб юборади. Энди бўлди муносиб шаклда буюрилгандай яшай деганда умрининг сўнгги дамларини яшаётган бўлади...
Ўғринча термулган қароғингдаман.
Айрилиқ сабримни енгмасми тамом,
Малагим, ман сани фироғингдаман.
Сочингдек узилиб сирғалар борим,
Бунчалар қийнама номеҳрибоним.
Омонат толадек тортилар жоним,
Сочингни тараган тароғингдаман.
Гапирсам лабингни тишлайсан секин,
Уялиб битта гап айтмайсан лекин.
Сўзингни эшитай, бир нима дегин,
Ҳаёдан туғилган титроғингдаман.
Ман сани илк бора учратган сана,
Умрим тугагану, бошланган яна.
Ҳаётимни сўрагин, бераман мана,
Ҳар қандай сўраган сўроғингдаман.
Надомат бошимда айланар тўп- тўп,
Кечиролсанг кечир, гарчи айбим кўп.
Юзингга термулай, юзларимдан ўп,
Истиғфор айланган дудоғингдаман.
Энг оғир синовдир кўрмоқ заволинг,
Маним бўйнимдадир санинг уволинг.
Юзларингни тўссин ҳарир рўмолинг,
Кўзимни ёндирган ёноғингдаман.
Роббимдан ёлвориб васлинг тиладим,
Соғинган чоғимда, ҳатто, йиғладим,
Васлми, ҳижронми билмадим ўлим
Малагим, ман сани фироғингдаман.
Кечиролсанг кечир, гарчи айбим кўп...
хурматли билан Quronov ))
Яхшилик қилади ҳеч ким билмайди
Дўстларига ёрдам беради миннат қилмайди
Ота-Онасини бошида кўтаради уларни хўрламайди
У Инсонлар орамизда лекин уларни амалини ҳеч ким билмайди Фақат Аллоҳ билади
Сизчи қандай инсонсиз?
Assalomu aleykum
Jumaning xayri va barakasi sizlarga bo'lsin qadrdonlar
Шунчаки ёдингизда сақланг!
Ҳеч нарсага кафолат йўқ...
• Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин.
• Дўстинг — душманга айланиши мумкин.
• Душманинг — дўстга айланиши мумкин.
• Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин.
• Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин.
• Мақтаган — ёмонлаши мумкин.
Хуллас ҳамма нарса бўлиши мумкин....
Фақат ота - онангиз ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди...
Ҳар қандай ҳолатда хам улар барибир сени чин юракларидан яхши кўришади.
Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳрингизни дариғ тутманг.
Али Тантовий ҳикоя қилади:
Уни менга Афғонистоннинг Мисрдаги собиқ элчиси шайх Содиқ Мажийдий айтиб берган эди. Уни зудлик билан муҳим бир вазифани бажариш учун собиқ СССРга юборадилар. У борадиган ерларида ҳалол жонлиқлар сўйилишини аниқ билмагани учун ташвишга тушади ва уйидаги иккита товуқни сўяди. Аёли сафари учун унга сўйилган товуқларни пишириб беради. Тошкентга етиб келганида бир мулла киши меҳмон қилиш уни уйига чақиради. Мажийдий унинг уйига пишган товуқларни олиб боришга хижолат бўлиб турганда йўлда бир муслима аёлнинг фарзандлари билан турганини кўриб қолади. Уларнинг юзидан оч эканлари билиниб турар эди. Уларга товуқларни бериб юборади. Озгина вақтдан кейин у кишига топшириқ ўзгаргани ва ортга қайтиш борасидаги телеграмма етиб келади..
У кишининг мазкур сафари фақат бир иш учун бўлган эди. У ҳам бўлса уйида турган товуқларни пишириш ва уларни тўрт минг мил юриб бориб юқорида айтилган аёл ва болаларига етказиш. Товуқлар уларнинг ризқи эди..
Ри...ЕщёУйдаги товуқ, кимнинг ризқи ???
Али Тантовий ҳикоя қилади:
Уни менга Афғонистоннинг Мисрдаги собиқ элчиси шайх Содиқ Мажийдий айтиб берган эди. Уни зудлик билан муҳим бир вазифани бажариш учун собиқ СССРга юборадилар. У борадиган ерларида ҳалол жонлиқлар сўйилишини аниқ билмагани учун ташвишга тушади ва уйидаги иккита товуқни сўяди. Аёли сафари учун унга сўйилган товуқларни пишириб беради. Тошкентга етиб келганида бир мулла киши меҳмон қилиш уни уйига чақиради. Мажийдий унинг уйига пишган товуқларни олиб боришга хижолат бўлиб турганда йўлда бир муслима аёлнинг фарзандлари билан турганини кўриб қолади. Уларнинг юзидан оч эканлари билиниб турар эди. Уларга товуқларни бериб юборади. Озгина вақтдан кейин у кишига топшириқ ўзгаргани ва ортга қайтиш борасидаги телеграмма етиб келади..
У кишининг мазкур сафари фақат бир иш учун бўлган эди. У ҳам бўлса уйида турган товуқларни пишириш ва уларни тўрт минг мил юриб бориб юқорида айтилган аёл ва болаларига етказиш. Товуқлар уларнинг ризқи эди..
Ризқларни ўз эгаларига буюк ҳикмати ила етказувчи Аллоҳ таоло ҳар қандай айб ва нуқсондан пок зотдир.
Субҳаналлоҳ...
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган. Шунинг натижасида, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади. У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади. Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим. Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: «Жаннат оналар оёғи остидадур» демаганлар.
Assalomu aleykum
Талабаларга сабоқ бераётиб Альберт Эйнштейн доскага қуйидагиларни ёзди:
9 х 1 = 9
9 x 2 = 18
9 x 3 = 27
9 x 4 = 36
9 x 5 = 45
9 x 6 = 54
9 x 7 = 63
9 x 8 = 72
9 x 9 = 81
9 x 10 = 91
бирдан аудиторияда ғалаён бошланиб кетди, сабаби, Эйнштейн хато қилган эди.
Тўғри жавоб: 9 × 10 = 90
Шогирдлари унинг устидан кулишни бошлашди.
Эйнштейн бироз сукут сақлаб бундай деди:
– Тўққизта саволга тўғри жавоб ёзганимга қарамай, мени ҳеч ким олқишламади.
Аммо биргина хатога йўл қўйишим билан ҳамма устимдан кулишни бошлади.
Бу эса, инсон қанчалик таниқли ва машҳур бўлишига қарамай, жамият унинг кичкина бўлса ҳам хатосига эътибор беришини кўрсатади.
Боз устига, бу уларга ёқади ҳам.
Шунинг учун ҳам танқид орзуларингизни вайрон қилишига йўл қўйманг!
Ҳеч қачон хато қилмайдиган ягона бу ( Яратган зотдир )
Хато қилмайдиган инсон – бу ҳеч нарса килмайдиган инсондир..
Assalomu aleykum juma muborak
Кимки камолга етибди, обрў-эътибор топибди, муваффақиятга эришибди - барчасининг замирида заҳматкаш УСТОЗЛАР нинг йилларча ҳизмати турибди. «Устоз ота каби улуғ» деган ҳикматли нақл ҳам бежиз эмас.
Барчангизни бугунги касб байрамингиз билан чин дилдан қутлаймиз. Келажак авлодни тарбиялаш ва таълим беришда яратганнинг ўзи сизга куч-қувват берсин!
"...бир чумоли айтди: "Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни билмасдан синдириб юбормасинлар". (Намл -18)
Уларнинг "хато" деб топган сўзи: "синдирмоқ" калимаси эди.
Олимларнинг айтишича бу сўз қаттиқ кристалл жисмларга нисбатан қўлланилиши керак, чумолилар эса тирик мавжудот бўлиб улар юмшоқ, яъни гўштдир. Чумолиларга нисбатан "синдирмоқ" сўзини ишлатиш хато, уларга "эзмоқ" сўзи ишлатилса, тўғри бўлар эди, дейишди.
Уларнинг бу даъвосидан кейин икки йил ҳам ўтмай фанда: "чумолилар танасининг учдан икки қисми шиша моддасидан иборат" эканлиги кашф қилинди...
Албатта, Қуръони Карим, энг ҳақ илмдир. Муқаддас Исломнинг душманлари ва яна аллақандай даҳрийлар ҳарчанд уринишмасин, буни инкор эта олмишмайди. Ислом Аллоҳнинг ўзи буюк қилган диндир!
Assalomu aleykum
Ҳар лаҳза зиқлиги билан қизиқдир.
Ҳаёт йўли надир? Қабр тошида,
Икки сана аро қисқа чизиқдир.
© Эркин Воҳидов
Assalomu aleykum
Қуш тирик пайтида чумоли ейди. Қуш ўлса, чумолилар уни ейди. Демак, ҳолат бир лаҳзада ўзгариб қолиши мумкин. Шундай экан, ҳеч кимни паст санама! Эҳтимол, бугун кучлидирсан. Лекин унутма, вақт сендан кучли!!!
Assalomu aleykum
Шу муносабат билан, бугун вақт ажратиб кунимизни болажонларимиз Mirmuhsin,Sherzod,Esonaliyev,Gadkiy,Sunnatxon,Dilhushbek,Avazbek,Maksimilian Aminbek,Hurshidbek,Komiljon,Og'abek,Sardor Doston,Maksimus,Jaxongir,Shaxzodbek,Krutoy qorbobo,Abdulloh,Xorazmiy,Messi,Siddiqov Bek,Fyodorov,Asliddin,Samir,A.Kenjayev,Bezori,Rustamjon,Xotiralar asri,Bekzod,Elyorbek,Kapitan grand,liverpul fanati,Anvar Maripov,Behruz,Azimjon,Hasan Umarov,Ali учун бағишлайлик. Қақатойларга ширинликлар олиб беринг, бирга ҳар хил ўйинлар ўйнанг.
Албатта фарзанд Аллоҳнинг бизга берган энг ширин неъматларидан бири!
1) Ёлғон - ризқни
2) Тавба - гуноҳни
3) Садақа- балони
4) Ғам - инсонни
5) Шароб-савобни
6) Зино - умрни
Хиёнат эса бахтни ейди..
Assalomu aleykum