📚«Қиссаси Рабғузий»дан.
👉 Шанба куни ҳеч нарса яратилмади.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳамма нарсадан илгари бир гавҳарни яратди. Бу гавҳарга ҳайбат назари билан қараган эди, у эриб кетди. Эриб сув бўлган гавҳардан ерни яратди. Сув устига тушгач, у кўпикланди. У кўпикдан тутун кўтарилди, у тутундан кўкни яратди. Ул сув Аллоҳ таолонинг ҳайбатидан қайнаб кўпикланди. Ул кўпикдан Каъбанинг ўрнича ерни яратди.
🌅🌌
Шундан кейин осмонларни яратишга киришда. (Оятдан) «Сўнг осмон томонга юзланди ва уларни етти қават осмон қилиб яратди».
🌍🧭
Осмонларни яратиб бўлгандан кейин аввалда яратилган ерни машриқдан мағрибгача ёзиб текислади. (Оятдан) «Ва ерни ундан кейин тўшади».
🎇🌖
Бу ерлар ва осмонлар бир қават эди, қудрати билан осмонни ердан айирди, ҳар қайсилари етти қаватдан бўлди. (Оятдан) «Аллоҳ шундай зотки, у етти осмонни яратибдур ва ерлардан ҳам шунчани».
🏔🌦
Бу етти ер устида сувлар яратилди. У ерларни ушлаб турмоқ учун тоғларни улар устига қозиқ қилиб яратди.
♻️⏱
Аллоҳ таоло бутун оламни олти кунда яратди. (Оятдан) «Бадаҳқиқ, Биз осмонларни, ерни ва уларнинг ўрталаридаги бор нарсаларни олти кунда яратдик».
Ҳабарда келтирилишича,
⭕ Якшанба куни осмонларни яратди;
⭕ Душанба куни ойни, қуёшни, юлдузларни яратиб, фалак ичида тургизди;
⭕ Сешанба куни қуш-қумирсқаларни, фаришталарни яратди;
⭕ Чоршанба куни сувларни яратди, шамолларни, булутларни чақирди, дарахтларни, ўт-ўланларни ундирди, ризқ-насибаларни улашди;
⭕ Пайшанба куни жаннат, дўзахни, раҳмат ва азоб фаришталарини, ҳурларни яратди;
⭕ Жума куни Одамни яратди;
⭕ Шанба куни ҳеч нарса яратмади.
Бу ҳамма нарсаларни ва яна минглаб нарсаларни кўз очиб юмгунча яратгувчи қудрати бор эди. Шунинг учун олти кунда яратдики, бунда бандаларига таълим бор эди: «Мен қодир бўлсам-да шошилиб қилмасман», деган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деди: «Шошилиш шайтоннинг иши ва шошилмаслик Раҳмоннинг ишидур».
📚«Қиссаси Рабғузий»дан
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев