Бечорадан чора сўраманг,
Бермаса минг бора сўраманг.
Ахир ўзи битта бечора,
Талабадан пора сўраманг.
💸💵💸💵💸
Қизиқ эмас таниш билиши,
Қизиқ бўлсин нени билиши,
Озуқаси ролтин, билишши,
Талабадан пора сўраманг.
💸💵💸💵💸
Изингиздан устоз деб юрган,
Бошини кўп тўсиққа урган,
Олти йилда ўқишга кирган,
Талабадан пора сўраманг.
💸💵💸💵💸
Бирор марта бир ҳалол сўранг,
Дуо қилинг, бахт иқбол сўранг
Истаганча ҳол аҳвол сўранг,
Талабадан пора сўраманг.
💸💵💸💵💸
Йўл кўрсатинг йўриғигача,
Соғманг етти уруғигача,
Нарсадан то қуруғигача,
Талабадан пора сўраманг.
💸💵💸💵💸
У кутганда ардоғингизни,
Тиқиб олманг оёғингизни.
Куйдирмасми томоғингизни?
Талабадан пора сўраманг.
💸💵💸💵💸
Харом луқма еманг керакмас,
Баҳо қўйиб берманг керакмас,
«Мендай бўлгин» деманг керакмас,
Талабадан пора сўраманг.
💸💵💸💵💸
Ювинди ҳам ёққанга ёқар,
Манфаат деб ким эсдан оғар,
Сиз соққан сўнг шу халқни соғар,
Талабадан пора сўраманг.
💸💵💸💵💸
Ким кетини ёпиб олади,
Ким қопиб, ким чопиб олади,
Гап эгасин топиб олади,
Талабадан пора сўраманг.
💸💵💸💵💸
Кимдадир соққа бор фарқи йўқ,
Порадек ширин ва талхи йўқ,
Илмнинг ҳаққи бор, нархи йўқ,
Талабадан пора сўраманг.
💸💵💸💵💸
Керак эмас турли ёлғонлар,
Бермаганга минг бир қопқонлар,
Онги нимжон оғзи полвонлар,
Талабан пора сўраманг.
💸💵💸💵💸
«Кеннойига бош оёқ сарпо,
Поччамизга кастюм шим, палто»
Болаларга яна бир бало
Нафсингизга юз бор тасанно,
Талабадан пора сўраманг.
💸💵💸💵💸
Қорин тўйиб кўзингиз тўймай,
Қорин қўйиб кўзингиз тўймай,
«Қўймадингда қўярга қўймай»
Момонгизни кўрсатиб қўймай,
Талабадан пора сўраманг.
💸💵💸💵💸
Ким мақтайди, кимдир таҳқирлар,
Банда эмас Тангри тақдирлар.
Тилингизни ари чаққирлар,
Талабадан пора сўраманг.
💸💵💸💵💸
Бечорадан чора сўраманг,
Кўнгли тилка пора сўраманг.
Болангиздек битта бечора,
Талабадан пора сўраманг.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев