УММАТОВНИНГ «БОБУР ВА НАПОЛЕОН» ТАРИХИЙ ЭССЕСИ
ҲАҚИДА ИККИ ОҒИЗ СЎЗ
Ижодкор Рустамжон Умматовни публицист ва таржимон сифатида яхши биламиз. Тилга тушган кўплаб мақола ва публицистик асарларида замонамизнинг энг долзаорб муаммолари кўтарилган ва ечими қидирилгани билан аҳамиятлидир.
У кишининг жаҳон адабиётидан қилган таржималари Ўзбекистон бўйлаб қўлма-қўл ўқилмоқда ва муаллиф таржимачилик соҳасида ўз ўрнини топди. Бу ишни куч-ғайрат ва меҳнатсеварлик билан давом эттирмоқда.
“Бобур ва Наполеон” тарихий эссесини қўлга оларкансиз, аввалги асарларида нур сочиб турган маҳоратдан ташқари, тарихий маълумотлар ҳамда тарихий шахслар ҳаётидан маънавиятимиз учун зарур асар ярата олиш истеъдодига тан бермай иложингиз йўқ! Асар муаллифнинг аввалги асарларидан тубдан фарқ қилади.
Мен эссени мароқ билан ўқиб чиқдим. Китобхон сифатида қайноқ таассуротларга эгаман. Бобур ва Наполеоннинг тарихий юришлари, жанг усуллари, мамлакатларни забт этиш йўлидаги ғалаба ва мағлубиятларига, ҳарбий тактикасига қизиқмаган одам кам. Уларнинг шаҳсий ҳаётидан берилган асарларни кўпчилик қидириб ўқийди. Бу шахсларнинг қирралари кўплиги ва қизиқарли жиҳатлари товланиб турганидан далолатдир.
Эссе икки китобдан иборат. Ҳар бири ўн бўлимдан ташкил топган. Муаллифнинг ютуқларидан бири шуки ҳар бир бўлимга моҳиятни ифодаловчи бежирим ном топа олган ва бу сарлавҳалар китобхонни ўзига тортади. Масалан, 1-китобдаги 8-бўлим “Тож кийган дипломатлар ва сотқин вазирлар” деб номлоанган бўлса, 10-бўлим “Кўприклар” деб аталади. Ҳар иккисида ҳам жуда қизиқарли, ҳозиргача кўпчиликка номаълум бўлган маълумотлар ва тарихий воқеалардан фойдаланилган.
2-китобнинг 12-бўлимига “Ҳазратларга ҳасрат бўлган олмослар” деб ном берилган. Дунёдаги икки юзга яқин олмос ва хусусан, “Кўҳинур” ҳақида жуда кўп қизиқарли воқеа ва маълумотлар келтириладики, китобхонни бефарқ қолдирмайди. Асарнинг “Тўйлар эди шоҳона”, “Бобур – Парижда, Напалеон – Самарқандда” деган 15 ва 20-бўлимлари ўша давр тўйларининг шоҳона шукуҳини кўз олдингизда гавдалантириб беради.
Менимча, асар икки буюк тарихий шахс ҳақида Ўзбекистонда яратилган китоблар орасидагина эмас, жаҳон миқёсида ҳам ўз салоҳияти ва китобхонга катта маълумотлар, тарихий билимлар беришда катта ўринни эгаллай олади. Уни ўзбек китобхонлари қўлига тезроқ етиб боришини истардим.
Боқий МИРЗО,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
Турон ФА академиги.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев