БОБУР ВА НАПОЛЕОН
(Тарихий-қиёсий эссе)
ҚИСМАТ
Муқаддима ўрнида: Бобур – мўғул ё ҳиндмаски,
Наполеон ҳам француз ё италиялик эмасди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Наполеон Бонапарт: замони ва макони, келиб чиқиши ва насл-насаби, ҳаёти ва аъмоли, ибтидоси ва интиҳоси тамоман тафовутли бу икки арбобни таққослаб бўладими? Уларда ўхшашлик нима қилсин?..
Подшоҳ Бобур – Темурийлар сулоласига мансуб шаҳзода, Осиёда (қитъада) таваллуд топган, болалигида етим қолса-да, барибир шоҳ эди, хизматига қойим маҳрам-мулозимлари, беклару аскарлари ҳозиру нозир, энг оғир кунларида ҳам муҳтожлик кўрмаган, исломий аркону аҳкомларда собит ва содиқ, туркий ва форсий тилда сўзлаган ва ёзган, қўлидаги салтанати дахлсиз бўлиб, валиаҳдига мерос қолди ва етти пушти тож-тахт соҳиби бўлишди...
Император Наполеон – ўртаҳол дворяннинг ўғли, аждодларидан ҳеч ким ҳеч қачон юрт сўраган эмас, Европада (оролда) туғилган, болалиги иқтисодий қийинчиликда кечган, хизматкори бўлмаган, оиласи ҳамиша муҳтож эди, Исо масиҳ динига мансуб, лекин эътиқодда собитмас, содиқмас, француз ва итальян тилларида сўзлаган, империяси дахлсиз бўлмаган, салтанатини валиаҳдига қолдирган, аммо ундан тортиб олишган...
Бу каби тафовутларни яна анчагина санаш мумкин. Бироқ ана шу фарқлар замирида ҳам ўхшашлик, ҳатто ҳайратангиз сирли қонуниятлар уйғунлиги сезилади. Икки таржимаи ҳол ва икки ҳаёт, икки ҳукмдор салтанати ва икки саркарданинг жанговар йўлида муштарак жиҳатлар, уларнинг тарихи ва тақдирида шундай такрорлар борки, тонг қолмай илож йўқ.
Бобур тоғлар орасидаги Фарғона водийсида, Наполеон сувлар орасидаги Корсика оролида таваллуд топган. Буниси Ўрта Осиё, униси Ўртаер денгизи эди. Фарғона водийси ҳам, Корсика ороли ҳам 40-42,5-шимолий кенгликда жойлашган. Бобур ҳам, Наполеон ҳам ўзи улғайган оиладаги 8 фарзанднинг биридир.
Энди қаранг: Бобур дастлаб Фарғонанинг, Наполеон эса аввал Корсиканинг мустақиллиги учун курашганди. Бобурнинг қўшини “енгилмас ўрду”, Наполеоннинг армияси Grand Armee аталарди: Бобур – Самарқандда уч карра (1497, 1500, 1511) ва Наполеон – Парижда уч марта (1799, 1804, 1815) соҳиби давлат бўлган. Самарқандни – “сайқали рўйи заминаст”, Парижни – “ер юзининг пойтахти” дейдилар. Бобур Самарқандни илк бор олиб, юз кун подшоҳлик қилганди, Наполеон эса Париждаги сўнгги зафаридан кейин юз кун тож кийган. Бобур ва Наполеон шоир, ёзувчи, мемуарнавис эдилар. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг асарлари (айниқса “Бобурнома”) қанчалар қимматли бўлса, Наполеон Бонапартнинг китоблари (32 жилд!) ҳам ўшанчалик мўътабар ҳисобланади.
Ҳиндистон подшоҳи Бобур – ҳинд эмас, французлар императори – Наполеон француз эмас. Бобурнинг миллати мўғул бўлмаса-да, “буюк мўғуллар императори” ва Наполеон француз бўлмагани ҳолда “французлар императори” эди. Бобур Ҳиндистон бойликларини Фарғонага, Наполеон эса Франция хазинасини Корсикага ташигани йўқ.
Иккала император деярли тенгқур ёшда: Бобур (47), Наполеон (46) тож-тахтдан воз кечиб, ўрнига ўғлини қўймоқчи эди. Бобур бу қарорга ихтиёрий мамнунликдан, Наполеон эса мажбурликдан бармоқ босди. Қонуниятни кўрингки, ота-буваси ҳукмдор ўтган Бобур бу ниятига эришди, аждодларидан бирортаси юрт сўрамаган Наполеоннинг эса муроди ҳосил бўлгани йўқ. Ва яна ажабки, подшоҳзода Бобур авлодлари Ҳиндистон тахтида давру даврон суришди, узурпатор Наполеоннинг бирор зурёдига ҳукмдорлик буюрмади.
Ҳиндистонга подшоҳ бўлиб, Бобур буни ўзига армон (ҳатто “юз қаролиғ”) билди, чунки, ватанжудоликда мусофир эди. Ҳиндистон Наполеонга ҳам армон бўлиб, 18 йил уринса-да, босиб ололмади. Бобурийларнинг қисмати ҳам, Наполеоннинг тақдири ҳам инглизлар қўлида ҳал бўлганди.
Бобур аркони давлати, оиласи, яқинлари даврасида хотиржам оёғини узатди. Бироқ Наполеон Атлантиканинг олис жанубидаги Аё Елена оролида танҳолик ва ғарибликда дунёдан кўз юмди. Бунда ҳам қонуният бор: тож-тахт Бобурнинг отамерос ҳақи эдики, томирида буюк Темурнинг қони оқарди. Наполеон эса насаб жиҳатдан салтанатга бегона ва ҳеч бир сарой унинг хати маҳрига битилган эмас. Бобурнинг қабри Кобулга (1540), Наполеонники эса Парижга (1840) кўчирилди. Асрлар ўтмоқдаки, ҳар икки улуғ саркарданинг хоки туроби эъзозда...
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, бутун бир йилни (1993) Бобур йили деб эълон қилинди. Шоҳ ва шоирнинг таваллуд айёми мамлакатимизда маънавият байрами тусини олди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкид этганидек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўн икки ёшидан бошлаб Темурийлар давлатини сақлаб қолиш учун ўзини ўтга ҳам, чўққа ҳам урди, ҳеч қандай душмандан ҳам, синовдан ҳам қўрқмади. Ўз авлодларига Ватанга бўлган буюк муҳаббатни, эзгу фазилатларни мерос қилиб қолдирди.
Февраль Навоийхонлик ва Бобурхонлик билан ўтмоқда. Матбуот, радио-телевидениеда бу икки сиймо шахси етакчи мавзуга айланади. Энди Наполеонга келадиган бўлсак, у император тожини кийгач, 15 август (туғилган куни) тантанавор нишонланадиган диний ва давлат байрамларининг расмий рўйхатига киритилганди. Ҳар йили вақтли француз нашрларининг 15 август сони байрамона безалиб, Фахрий Легионнинг янги нишондорлари рўйхати эълон қилинарди.
Бобурни Наполеонга ўхшатаётганимиз йўқ. Лекин Худо ўзи икковнинг ҳаётини, аъмолини, тақдирини ўхшатиб яратгач, биз бандаларда не ихтиёр?..
(Давоми бор.)

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5
УММАТОВНИНГ «БОБУР ВА НАПОЛЕОН» ТАРИХИЙ ЭССЕСИ
ҲАҚИДА ИККИ ОҒИЗ СЎЗ
Ижодкор Рустамжон Умматовни публицист ва таржимон сифатида яхши биламиз. Тилга тушган кўплаб мақола ва публицистик асарларида замонамизнинг энг долзаорб муаммолари кўтарилган ва ечими қидирилгани билан аҳамиятлидир.
У кишининг жаҳон адабиётидан қилган таржималари Ўзбекистон бўйлаб қўлма-қўл ўқилмоқда ва муаллиф таржимачилик соҳасида ўз ўрнини топди. Бу ишни куч-ғайрат ва меҳнатсеварлик билан давом эттирмоқда.
“Бобур ва Наполеон” тарихий эссесини қўлга оларкансиз, аввалги асарларида нур сочиб турган маҳоратдан ташқари, тарихий маълумотлар ҳамда тарихий шахслар ҳаётидан маънавиятимиз учун зарур асар ярата олиш истеъдодига тан бермай иложингиз йўқ! Асар муаллифнинг аввалги асарларидан тубдан фарқ қилади.
Мен эссени мароқ билан ўқиб чиқдим. Китобхон сифатида қайноқ таассуротларга эгаман. Бобур ва Наполеоннинг тарихий юришлари, жанг усуллари, мамлакатларни забт...ЕщёЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ, ТАРЖИМОН РУСТАМЖОН
УММАТОВНИНГ «БОБУР ВА НАПОЛЕОН» ТАРИХИЙ ЭССЕСИ
ҲАҚИДА ИККИ ОҒИЗ СЎЗ
Ижодкор Рустамжон Умматовни публицист ва таржимон сифатида яхши биламиз. Тилга тушган кўплаб мақола ва публицистик асарларида замонамизнинг энг долзаорб муаммолари кўтарилган ва ечими қидирилгани билан аҳамиятлидир.
У кишининг жаҳон адабиётидан қилган таржималари Ўзбекистон бўйлаб қўлма-қўл ўқилмоқда ва муаллиф таржимачилик соҳасида ўз ўрнини топди. Бу ишни куч-ғайрат ва меҳнатсеварлик билан давом эттирмоқда.
“Бобур ва Наполеон” тарихий эссесини қўлга оларкансиз, аввалги асарларида нур сочиб турган маҳоратдан ташқари, тарихий маълумотлар ҳамда тарихий шахслар ҳаётидан маънавиятимиз учун зарур асар ярата олиш истеъдодига тан бермай иложингиз йўқ! Асар муаллифнинг аввалги асарларидан тубдан фарқ қилади.
Мен эссени мароқ билан ўқиб чиқдим. Китобхон сифатида қайноқ таассуротларга эгаман. Бобур ва Наполеоннинг тарихий юришлари, жанг усуллари, мамлакатларни забт этиш йўлидаги ғалаба ва мағлубиятларига, ҳарбий тактикасига қизиқмаган одам кам. Уларнинг шаҳсий ҳаётидан берилган асарларни кўпчилик қидириб ўқийди. Бу шахсларнинг қирралари кўплиги ва қизиқарли жиҳатлари товланиб турганидан далолатдир.
Эссе икки китобдан иборат. Ҳар бири ўн бўлимдан ташкил топган. Муаллифнинг ютуқларидан бири шуки ҳар бир бўлимга моҳиятни ифодаловчи бежирим ном топа олган ва бу сарлавҳалар китобхонни ўзига тортади. Масалан, 1-китобдаги 8-бўлим “Тож кийган дипломатлар ва сотқин вазирлар” деб номлоанган бўлса, 10-бўлим “Кўприклар” деб аталади. Ҳар иккисида ҳам жуда қизиқарли, ҳозиргача кўпчиликка номаълум бўлган маълумотлар ва тарихий воқеалардан фойдаланилган.
2-китобнинг 12-бўлимига “Ҳазратларга ҳасрат бўлган олмослар” деб ном берилган. Дунёдаги икки юзга яқин олмос ва хусусан, “Кўҳинур” ҳақида жуда кўп қизиқарли воқеа ва маълумотлар келтириладики, китобхонни бефарқ қолдирмайди. Асарнинг “Тўйлар эди шоҳона”, “Бобур – Парижда, Напалеон – Самарқандда” деган 15 ва 20-бўлимлари ўша давр тўйларининг шоҳона шукуҳини кўз олдингизда гавдалантириб беради.
Менимча, асар икки буюк тарихий шахс ҳақида Ўзбекистонда яратилган китоблар орасидагина эмас, жаҳон миқёсида ҳам ўз салоҳияти ва китобхонга катта маълумотлар, тарихий билимлар беришда катта ўринни эгаллай олади. Уни ўзбек китобхонлари қўлига тезроқ етиб боришини истардим.
Боқий МИРЗО,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
Турон ФА академиги.
НОМЛИ ТАРИХИЙ-ҚИЁСИЙ ЭССЕСИГА
Т А Қ Р И З
Таниқли журналист, адиб ва таржимон, “Турон” Фанлар академиясининг академиги Рустамжон Умматов қалами остидан чиққан асарлар (публицистика, шеър, ҳикоя, қисса, роман, таржима) ҳечқачон ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Айниқса, унинг кейинги йилларда амалга оширган бадиий таржималари таҳсинга лойиқ. Бу ўринда ҳаммасини санаб ўтишга жой йўқ, рақам келтира қоламиз – 5-6 йил ичида у европа классикасидан 8 та романни ўзбек китобхонларига туҳфа қилди, яна 4 таси нашрга тайёрлаб қўйилган.
Интенсив таржимонлик ўқувчилар учун кутилмаган ҳолда қўшимча “маҳсулот” ҳам бериб қолди – яқинда Р. Умматов “Бобур ва Наполеон” номли эссе жанрида битилган каттагина тарихий-қиёсий тадқиқотни ниҳоясига етказди.
Бу асарни бежиз таржимонликнинг қўшимча маҳсули демадик, зеро биз юқорида айтган 8 романдан 2 таси француз адиби Шарль Лораннинг “Наполеоннинг жосуси” ва “Наполеонзода” номли романларидир. (Иккови ҳам: Тошке...ЕщёРУСТАМЖОН УММАТОВНИНГ «БОБУР ВА НАПОЛЕОН»
НОМЛИ ТАРИХИЙ-ҚИЁСИЙ ЭССЕСИГА
Т А Қ Р И З
Таниқли журналист, адиб ва таржимон, “Турон” Фанлар академиясининг академиги Рустамжон Умматов қалами остидан чиққан асарлар (публицистика, шеър, ҳикоя, қисса, роман, таржима) ҳечқачон ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Айниқса, унинг кейинги йилларда амалга оширган бадиий таржималари таҳсинга лойиқ. Бу ўринда ҳаммасини санаб ўтишга жой йўқ, рақам келтира қоламиз – 5-6 йил ичида у европа классикасидан 8 та романни ўзбек китобхонларига туҳфа қилди, яна 4 таси нашрга тайёрлаб қўйилган.
Интенсив таржимонлик ўқувчилар учун кутилмаган ҳолда қўшимча “маҳсулот” ҳам бериб қолди – яқинда Р. Умматов “Бобур ва Наполеон” номли эссе жанрида битилган каттагина тарихий-қиёсий тадқиқотни ниҳоясига етказди.
Бу асарни бежиз таржимонликнинг қўшимча маҳсули демадик, зеро биз юқорида айтган 8 романдан 2 таси француз адиби Шарль Лораннинг “Наполеоннинг жосуси” ва “Наполеонзода” номли романларидир. (Иккови ҳам: Тошкент, “Янги аср авлоди”, 2016.) Уларни она тилимизга ўгириш жараёнида талайгина қўшимча адабиётларни кўриб чиққан синчков таржимон Ўртаер денгизидаги Корсика оролида кун кечирган камбағал дворян фарзанди дунёнинг энг гўзал пойтахтларидан бўлган Парижда император даражасига эришиб, Францияни бўйсундирган, бутун Европани зир титратган, айни пайтда 18 йил Ҳиндистон орзусида яшаган, аммо унга етолмай, Атлантиканинг олис жанубидаги Аё Елена оролида танҳолик ва ғарибликда дунёдан кўз юмган Наполеоннинг ҳаёти, жанговор йўли ва қисматида ҳамда Ўрта Осиёнинг тоғлар орасига яширинган Фарғона водийсида таваллуд топиб, Ҳиндистоннинг Агра шаҳрида пойтахт қуриб, “Буюк мўғуллар империяси”ни барпо этган ва ҳотиржам дунёдан кўз юмган темурийзода Бобур тақдири ўртасида ажойиб такрорлар ва бир-бирига ўхшаш тафовутлар борлигини кашф этади.
Ҳайратомуз деса бўладиган бу ҳодисалар тадқиқот муқаддимасидаёқ санаб ўтилиб, асосий қисм (икки китоб) да батафсил ёритилган.
Асарнинг жанри муаллиф томонидан тарихий-қиёсий эссе деб белгиланган. Мазкур атама тадқиқотнинг барча ғоявий-мазмуний ўзига хослигини ҳамда Р. Умматовнинг муаллифлик позициясини ўзида мужассам этиб, ифодалаб турибди.
“Эссе” сўзи лотинчада “ўлчамоқ”, “чамаламоқ”ни англатади. Бугунги луғатимизда мазкур атама кўпинча муаллифнинг у ёки бу ижтимоий аҳамиятли муаммо бўйича шахсий фикрлари, тахминлари ифодаланган назарий, фалсафий, адабий-танқидий мақола, очерк деб изоҳланади. Амалиётда кўпинча оддий эсдаликлар, ёдномаларни ҳам эссе деб аташади. Бу нотўғри, албатта.
Р. Умматовнинг эссе жанри талабларига тўла мос келадиган ушбу асарида, бир томондан, фактларгагина суяниб фикр юритувчи, хулоса чиқарувчи тарихшунос, историографни кўрамиз. (Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида 223 манба номи қайд этилганлиги ҳам эътиборга лойиқ.) Айниқса, тарих илмида фақат факт рол ўйнаши ҳаммага маълум. Тадқиқотчи ҳар икки буюк шахс ҳаёт йўли, тақдирини ёритишга батафсил, муҳими эса ишонарли далиллар асосида ёндошади.
Иккинчи томондан эса, Наполеон ва Бобур таржимаи ҳолларидаги ғаройиб ўхшашликлару тафовутларга нисбатан ўзининг шахсий фикрини, изоҳ ва тахминларни ҳам дадил, шу билан бирга, мантиқ тақазо этганда изчиллик тамойилидан чекиниб бўлса-да, эркин тарзда баён этаётган ижодкорни кўрамиз. Тақдирий ўхшашликлар ва ўхшаш тафовутлар замирида тарихий, айни пайтда, сирли қонуният ётади, деб ёзади Р. Умматов.
Эсседа муаллиф позицияси доимо лирик кайфият ва публицистик кўтаринкилик билан йўғрилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.
Қодиржон НОСИРОВ,
Наманган Давлат университети доценти,
халқаро Пушкин танлови ғолиби.
(2018 йил 11 август.)
ЖУРНАЛИСТ РУСТАМЖОН УММАТОВНИНГ
«БОБУР ВА НАПОЛЕОН» КИТОБИГА
Т А Қ Р И З
Мен Рустамжонни чорак асрдан бери биламан ва асарларини ўқиб бораман. Унинг ижоди кишини ҳайратга солади. Жуда яхши англаб етганманки, тарих ва тарихий арбоблар бу ижодкор учун ниҳоятда қизиқарли мавзу. Унинг “Видо манзили” эссеси, шеърий “Кўнгил гавҳари”, насрий “Одам борки...” тўпламлари бунинг ёрқин далилидир.
Рустамжон Умматов мутаржим сифатида ниҳоятда зукко, чапдаст ва сермаҳсул. Немис, инглиз, айниқса, француз адабиётидан Р. Умматов ўзбекчага ўгирган романлар миллий таржимачилигимизнинг ютуғи ва безаги дея оламан. Биргина Жюль Верннинг уч асари (“Клодиус Бомбарнак”, “Робинзонлар мактаби”, “Музлар исканжасида”) унинг меҳнати боис ўзбек китобхонлари мулкига айланди. Александр Дюманинг ҳам иккита романини таржима қилган.
“Бобур ва Наполеон” – улкан изланишлар самараси, мен учун эса чинакам кашфиёт. Ахир, 60 йилдан ортиқ адабиёт ва тарих билан шуғулланса...ЕщёСЕРҚИРРА ИЖОДКОР, МОҲИР ТАРЖИМОН, БЕНАЗИР
ЖУРНАЛИСТ РУСТАМЖОН УММАТОВНИНГ
«БОБУР ВА НАПОЛЕОН» КИТОБИГА
Т А Қ Р И З
Мен Рустамжонни чорак асрдан бери биламан ва асарларини ўқиб бораман. Унинг ижоди кишини ҳайратга солади. Жуда яхши англаб етганманки, тарих ва тарихий арбоблар бу ижодкор учун ниҳоятда қизиқарли мавзу. Унинг “Видо манзили” эссеси, шеърий “Кўнгил гавҳари”, насрий “Одам борки...” тўпламлари бунинг ёрқин далилидир.
Рустамжон Умматов мутаржим сифатида ниҳоятда зукко, чапдаст ва сермаҳсул. Немис, инглиз, айниқса, француз адабиётидан Р. Умматов ўзбекчага ўгирган романлар миллий таржимачилигимизнинг ютуғи ва безаги дея оламан. Биргина Жюль Верннинг уч асари (“Клодиус Бомбарнак”, “Робинзонлар мактаби”, “Музлар исканжасида”) унинг меҳнати боис ўзбек китобхонлари мулкига айланди. Александр Дюманинг ҳам иккита романини таржима қилган.
“Бобур ва Наполеон” – улкан изланишлар самараси, мен учун эса чинакам кашфиёт. Ахир, 60 йилдан ортиқ адабиёт ва тарих билан шуғуллансам-да, Наполеон Ҳиндистон орзусига муккасидан кетганидан, ҳатто қўшин ҳам тортганидан мутлақо хабарим йўқ экан. Бугинамас, Р. Умматов Бобур билан Наполеоннинг ҳаёти, қисмати ва фаолиятидаги беҳисоб муштарак жиҳатларни топа билганки, менимча, булар чиндан ҳам кашфиётдир.
Шуни холис эътироф этиш зарурки, “Бобур ва Наполеон”даги муаллиф баёнида қомусийлик фазилати ярқ этиб кўринади. Бу икки императорнинг тадқиқотчилар назарига тушмаган сифатлари ҳам, уларнинг қиёсий таҳлили ҳам шу китоб орқали энди илмий истеъмолга киради, дея оламан. Бобларнинг номланиши ўринли, алалхусус, ҳар бир бобнинг остсарлавҳаси ҳам безакдай ярашган.
“Бобур ва Наполеон”ни узоқ шарҳлаш мумкин, ҳар бир эпизод, ҳар битта саҳифа ўқувчига янгилик бера олади. Дейликки, “Ҳазратларга ҳасрат бўлган олмослар” боби, унда “Кўҳинур” ҳақида айтилган гапларнинг аксариятидан мен хабарсиз эдим. “Авлодлар довони” ва бошқа боблар ҳақида ҳам шундай деса бўлади.
Мен биргина мулоҳаза айтаман, лекин бу эътироз эмас. “Бобур ва Наполеон” икки китобга бўлинган, менимча, яхлит битта китоб бўлгани ва жиндай қисқартирилгани дуруст. Бу юмушни ҳам Р. Умматов бемалол уддалай олади, албатта.
Комил ишонч билан айтаманки, Р. Умматов оригинал ва пухта асар яратибди, мен у кишини катта ижодий муваффақият билан табриклайман. Таъкидлайманки, “Бобур ва Наполеон” чоп этилса, бу билан адабиётимиз, маънавиятимиз ғазнасига қимматли бир жавоҳир қўшилади ва ишонаманки, ўқувчилар бу китобни хушҳол кутиб оладилар.
Ҳамиджон ҲОМИДИЙ.
(2018 йил 12 август.)
«БОБУР ВА НАПОЛЕОН» РИСОЛАСИГА
Т А Қ Р И З
Заҳириддин Муҳаммад Бобур инсон ва адиб, давлат арбоби ва саркарда, эътиқоди бутун тақводор ва шоҳ, ростгўй адабиётшунос ва меҳрибон ота мақомида бағоят мураккаб, зиддиятлар тўла тақдир соҳиби эди. Бобур Мирзони умр бобида “қисган” Парвардигори олам унга саҳий қалб, улкан юрак, сеҳргар қаламу кескир қилич ато этди. Айни иноятлар унинг ҳаёт саҳифаларини жонлантирди, теран моҳият ва маъно бағишлади.
Асрлар тўфонию буҳронини писанд қилмай, инсониятнинг янги-янги авлодларига етиб борувчи шон-шавкатни унинг насибасига битиб қўйди. Асрлар ва насллар ўтади, Бобур Мирзонинг мангулик карвони ўз қўнғироғини жаранглатиб, боқийлик манзили сари интилишда безавол давом этаверади.
Бошқа одамларникидан деярли фарқ қилмайдиган мўжазгина кўксида шернинг юраги ва журъатини кўтариб ўтган бу мукаррам зот ақл бовар қилмайдиган кашфиётлар билан юзма-юз яшаб ўтди, ўзидан талайгина маънавий хазина ва ном қолдириш учун курашди. ...ЕщёЁЗУВЧИ РУСТАМЖОН УММАТОВНИНГ
«БОБУР ВА НАПОЛЕОН» РИСОЛАСИГА
Т А Қ Р И З
Заҳириддин Муҳаммад Бобур инсон ва адиб, давлат арбоби ва саркарда, эътиқоди бутун тақводор ва шоҳ, ростгўй адабиётшунос ва меҳрибон ота мақомида бағоят мураккаб, зиддиятлар тўла тақдир соҳиби эди. Бобур Мирзони умр бобида “қисган” Парвардигори олам унга саҳий қалб, улкан юрак, сеҳргар қаламу кескир қилич ато этди. Айни иноятлар унинг ҳаёт саҳифаларини жонлантирди, теран моҳият ва маъно бағишлади.
Асрлар тўфонию буҳронини писанд қилмай, инсониятнинг янги-янги авлодларига етиб борувчи шон-шавкатни унинг насибасига битиб қўйди. Асрлар ва насллар ўтади, Бобур Мирзонинг мангулик карвони ўз қўнғироғини жаранглатиб, боқийлик манзили сари интилишда безавол давом этаверади.
Бошқа одамларникидан деярли фарқ қилмайдиган мўжазгина кўксида шернинг юраги ва журъатини кўтариб ўтган бу мукаррам зот ақл бовар қилмайдиган кашфиётлар билан юзма-юз яшаб ўтди, ўзидан талайгина маънавий хазина ва ном қолдириш учун курашди.
У яхшилик шайдоси эди. Сўнгги нафасигача эзгулик яловини баланд тутди, фарзанди Муҳаммад Хумоюн Мирзога ҳам шу ҳақда васият қилди. Айниқса, Бобурнинг махфий васиятини эслайлик. У мард ва тадбиркор, дипломат ва дилбар шахс эди.
Император Наполеон. Аждодлари юрт сўрамаган, болалиги қийинчиликда кечган, хамиша муҳтож, қисқаси, тафовутларнинг саноғи йўқ. Ҳайратангиз сирли қонуниятлар... Икки буюк шахснинг қисматидаги муштарак жиҳатлар, тақдирларидаги ўхшаш томонлар ҳар қандай кишини лол қолдиради. Ҳар икки саркарданинг хотираси абадий эъзозда.
Таниқли журналист ва адиб, публицист, моҳир мутаржим, бир қатор тарихий ва бадиий асарлар, пухта таржималар муаллифи Рустамжон Умматовнинг “Бобур ва Наполеон” эссесини ҳайрат билан ўқиб, муаллиф келтирган қиёсий таҳлилларда беназир “Бобурнома”ни ва император Наполеонни қайта кашф этгандай бўлдим. Бундай асарни ўзини илмга, ижодга батамом бағишлаган кишигина ярата олади. Асрий қадриятларни юзага чиқариш ҳам, тарихий чалкашликларга аниқлик киритиш ҳам шундай муаллифнинг қўлидан келади.
Америкада ҳам Бобур шахсига, ҳаёти ва фаолиятига қизиқиш кучли. Кўҳна Шарқ ҳақидаги бир қатор асарлар муаллифи Ҳарольд Лэмбнинг “Бобур – йўлбарс” китоби шоҳ ва шоир ватандошимизга эҳтиром руҳи билан йўғрилган. Бироқ Ҳ. Лэмб бир ўринда Ҳумоюн Мирзони маломат қилиб, ҳатто унга қўрқоқлик иллатини ёпиштиради. Р. Умматов “Бобур ва Наполеон” эссесининг 14-бобида Ҳумоюнга нисбатан бундай буҳтон мутлақо асоссиз эканини далиллаб, шаҳзода хотирасини мароқ билан ҳимоя қилади.
“Айбсиз – Парвардигор” дейилганидек, “Бобур ва Наполеон”да ҳам баҳсли ўринлар йўқ эмас. Лекин бу жузъий ҳолатлар асарнинг юксак қимматини ва ўқувчиларга етказиш заруратини заррача ҳам камайтирмаслигини таъкидлайман. Зеро, эссенинг ҳар бир боби ҳақиқат ва чуқур таҳлил билан суғорилган. Кимки, Бобурни – Наполеонга ва Наполеонни – Бобурга боғловчи тарихий ва қиёсий ришталарни кўрмоқ истаса, тез орада чоп этиладиган ушбу асарни ўқисин, албатта.
“Бобур ва Наполеон” мутолааси жараёнида ўзим ҳам талайгина охорли далил ва маълумотларга эга бўлдим. Янгиликлар бисёр, шу боис уни ҳеч иккиланмасдан нашр қилиш ва китобхонлар қўлига етказиш лозим деб ҳисоблайман.
Неъматилла ОТАЖОНОВ,
профессор, филология фанлари доктори,
халқаро Бобур мукофоти совриндори.
(2018 йил 10 август.)