Худога бандаман, Расулга уммат,
Худодан сўрайман яна-да ҳиммат,
Яхши сўз, ҳикматга бўлибман улфат,
Мастона бўлибман, кўп яхши сўздан,
Кўриб турганингиз, Умматов Рустам.
Устозлар борлиги – катта бир давлат,
Устозлар ёдини қилурман хурмат,
Устозга шарт эмас туядай савлат,
Носиров, Парпиев, устозим – устам,
Кўриб турганингиз, Умматов Рустам.
Яхшилик қилмоқлик бизларга суннат,
Яхшилик қилдиму, қилмадим миннат,
Яхшилик меваси дейдилар жаннат,
Яхши ҳам, ёмон ҳам чиқмайди эсдан,
Кўриб турганингиз, Умматов Рустам.
Олтмишдан ошдигу, ниятлар қат-қат,
Гоҳо излаб юрар бизларни шуҳрат,
Худо умр берсин барчага фақат,
Бу сўзга хазил йўқ, илтижо, ростан,
Кўриб турганингиз, Умматов Рустам.
Кўз ўнгимда ўсар буюк мамлакат,
Камарбаста бўлмоқ бахту саодат,
Наманган, Чортоққа мангу садоқат,
Мирзом, юрт бўлғайдур боғ ила бўстон,
Кўриб турганингиз, Умматов Рустам.
Муҳаммад МИРЗО,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, шоир.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев