Робия, ёхуд еридан айрилган аёл. Қўлида офтоба кўтариб, маъюсгина бош эгганча оёқ судраб келаётган аёлни кўрганлар унга ачиниш билан қарашар, саломига меҳрибонлик билан алик олишар, кейин ортидан қараб: “Эссизгина, шундай аёл бахт нималигини билмай ўтаяпти”, – дея пичирлаб қўйишар эди. Бир кун кайвони кампирлардан бири уни йўлда тўхтатиб: “Робия, қизгинам, ҳадеб қабристонга бораверсанг одамлар сени эси оғиб қолибди, деб ўйлашади. Ғам-ташвиш ўткинчи, ўзингни қўлга ол, болам. Тўрт кунлик дунёда фақат ҳасратга тўлиб қолма”, – деди. Робия бош ирғаб қўйди-да, индамай йўлида давом этди. У эри билан ўн беш йил бирга яшади. Ҳаётнинг аччиқ-чучугини бирга тотди. Оилаларда бўлиб турадиган одатий жанжа
Бир умрлик сабоқ. Мана бир ойдирки, Хуршидбекнинг ороми йўқ. Юрса ҳам, турса ҳам онасининг маъюс, меҳрибон нигоҳи кўзидан кетмайди. Аввалига таъзияга келган одамлар билан овуниб юрган эканми, уларнинг оёғи товсилгандан кейин кўнгилни эзадиган бир жимжитлик ичида қолгандек эди. Онаси бир томондаги кичкина уйчасида индамайгина ўтирса ҳам ҳовлиларининг файзи эканлиги энди билиняпти. Хуршидбек секингина сўлиш олиб, ўша уй томонга қаради. Деразаси ҳам, эшиги ҳам ёпиқ. Уйнинг ҳозирги сокин, жимжит туриши ҳам онасига ўхшаб кетди. Онаси ҳамиша ўғлини аяб, андиша билан яшади. Ҳеч қачон ўзига эътибор талаб қилмади. Ҳатто бирон нарса олиб бергин, деганини ёки пул-мул сўраганини ҳам Хуршидбек эслаёлма
​​АЛДАНГАН ЙИГИТ. Ферузнинг ёши ҳозир 25да. Феруз шарқшунослик институтининг араб тили бўйича мутахассисилигини тугатган мукаммал билимга эга бўлган ажойиб йигит. Хуллас бир кун ўзидан 6 ёш катта бўлган аёл билан танишиб қолади ва у аёл араб тилини ўрганишни хоҳлашини айтади ва ойига 200 $ беришни таклиф қилади. Бунга эса айни пайтда молиявий жиҳатдан қийналган Феруз рози бўлади. Орадан бироз вақтлар ўтади Феруз унга дарс беришга деярли ҳар кун ишдан кейин борарди. Дарс бериш учун иш вақтидан ташқари шуғулланганлиги сабабли кечгача қолиб кетар ва сўнгги пайтларда кеч қайтадиган бўлди уйига… Аёл ёлғиз яшар эди жуда чиройли ва мафтункор, ҳижобдаги аёл эди, кунлардан бир кун Феруз одатдагидан
Набиралар (туркум ҳикоялар) ИЖОБАТ 2000 йил , фавраль Жаҳонгир бугун ишдан автобусда анча толиқиб қайтди. Шунга қарамай бекатда тушгач тез- тез уйига шошиларди. Хаёлида бир ўй: - Додам қийналиб қолмаганмиканлар? Мана уч ойдир-ки, саксонни қоралаган додаси улар билан кўп қаватли уйнинг икки хонали квартирасида бирга яшаяпти. Сабаби ҳар йилги ўша сабаб: ота- онаси яшайдиган махаллада қиш келиб кунлар совиши билан газнинг босими пасайиб , уйлар музлаб кетади. Шундай кунлар келиши билан Назрулла дода дарров тўнғич набира Жаҳонгирларникига кўчиртириб келинади . Махалладаги ҳовлида иккинчи ўғил Замонгир ота- онаси билан қолган. Замонгир Жаҳонгирдан уч йил муддат
✒️ Фарзанд доги. Биз оилада 8 фарзанд 4 киз 4 угил эдик. Дадам мен 16 ешлигимда оламдан утгандилар.Шу пайтда Онам 50 ешларида эдилар. Дадам хаетликларида факатгина икки опамларни турмушга узатишганди холос. Колган 6 болани Онам узлари аел бошлари билан угилларни уйлаб мени ва синглимни турмушга чикардилар . Шундай килиб вактлар бир бирини кувалаб хар биримиз икки учтадан фарзандли булдик.Хамма уз оиласи билан уралашиб колдик Лекин Аллохнинг иродаси билан энг кенжатой угил укамга фарзанд куриш насиб килмади.Биз узимиз Водийда яшаганимиз сабабли укам хамда келинимиз тинмай фарзанд куриш максадида Тошкентга даволанишга катнашарди. Аммо текширувлар натижасидан шу маьлум булдики ..укамнинг пушт
КЎНГИЛ-КЎНгил... Низомбек онаси топган қизга уйланди. Бу оила шаҳарда ном чиқарган бадавлат ва зиёли сулолага оид бўлиб, энг кичик мансаб эгаси ҳисобланган вакили ҳам жилла қурса банк бошқарувчиси ёки қайсидир ташкилотга раҳбарлик қиладиган одамлар эди. Низомбекнинг оиласи ҳақида ҳам бироз тўхталсак, Туҳфа опа узоқ йиллар аёл киши бўлишига қарамай катта бир ташкилотнинг бош ҳисобчиси бўлиб ишлади. Катта қизи ҳозир банкда бош ҳисобчи, кичиги эса ҳусусий фирма раҳбари. Оила бошлиғи Матлаб ака узоқ йиллар трестда ишлади. Низомбек олийгоҳни битирадиган йили-онасига яхши кўрган қизи борлигини айтди. Туҳфа опа у бешинчи марта айтганидан сўнг ўғли берган манзилга қизнинг оиласини бир назардан
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. 🕊🌹❄️🕊🌹❄️🕊🌹❄️🕊🌹❄️ Душанба тонги муборак бўлсин Азизларим!!! ❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️ Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин, бу кун шундай кун бўлсинки дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин... 🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊 Барча эзгу ниятларингиз, яхши амалларингиз ижобат бўлсин! Ҳаммага қувонч-у шодлик улашинг... Кунингиз файзу барокатли ўтсин!
  • Класс
МАН ФАҚАТ ХУДОГА КЕРАКМАН. — Бӯлди бас!— ортиқ бундай яшолмайман!— Зилола чой ичиб ӯтирган эри билан ниманидир устида қаттиқ айтишиб жанжалашиб қолди. Ӯрнидан турасолиб қизи билан ӯзини кийим кечакларини йиғиштирар экан, уйни бир бурчагида ӯйинчоқларини ӯйнаб ӯтирган қизига қараб бақирди Худди эри билан урушганинига 3 ёшли хали хеч нимага ақли етмайдиган қизалоқ айбдордек бор аламини қизидан олди. У ӯйнаб ӯтирган ӯйинчоқларни оёғи билан бир тепиб— тур ӯрнингдан лайпайиб ӯтирмай кетамиз!—деди —Қиз бечора жовдираганча гоҳ титраб қақшаб бақираётга онасига ,гоҳ уни кетидан соядек эргашиб индамай уни жаҳл отидан тушириш учун харакат қилаётган дадасига хайратланганча тикилиб турарди. —Фарход
Ҳаёт даричаси -Жаҳон, бугун ишга бормайсанми? Кеча футбол кўриб анча кеч ухлаганимга қарамай ҳаётимда биринчи бор онамнинг овозини эшитишим билан ўрнимдан ўқдай отилиб турдим. Ювуниб бўлгач артиниш учун сочиқни оларканман соат милларига кўзим тушиб додлаб юборай дедим. Ҳали 6 ҳам бўлмабди. Ўзи онамнинг одатлари шунақа ўринларидан турганларидан ҳаммани уйғотишга тушадилар. Ҳали йиғилмаган ўрнимга ҳавас билан қарарканман бир хаёлим қайтиб чўзилиб олсаммиккан ҳам деди. Аммо ёзнинг ёйилаётган қуёши хонамни қиздиришни бошлаганди. Ишхонага борай десам ҳали жуда эрта. Ошхонага кириб чой ичишга ҳам эриниб, қувватлантиришга қўйган телефонимни олдим. Уни ёқишим билан менга келган хабарни қабу
Показать ещё